1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Савол ва топшириқлар 
1.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида Давлат йўл ҳаракати хавф-
сизлиги хизматининг тутган ўрнини асослаб беринг. 
2.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифи ва уларнинг мазмунини 
ёритиб беринг. 
3.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бошқарув тизимини 
тушунтириб беринг.
4.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тизимида амалга 
оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб беринг. 
5.
Ҳудудий ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати-
нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни 
амалга оширилишини ташкил этиш жараёнини тушунтириб беринг. 
6.
Шаҳар (туман) ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда 
уларни амалга оширилишини ташкил этиш жараёнини тушунтириб беринг. 
7.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини ташкил 
этиш бўйича раҳбарларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритиб беринг. 


257 
 
VII боб. ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ САФ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ 
ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ 
 
1-§. Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг бошқарув 
тизими ва вазифалари 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрел-
даги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самара-
дорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни 
таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Фармони муқаддимасида кўрсатилган ички ишлар 
органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муам-
молар, унинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати саф бўлинмалари 
фаолиятига ҳам тўлиқ тааллуқли бўлиб, улар ушбу соҳадаги вазифа-
ларни самарали бажаришга, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигини, 
жамоат тартиби ва хавфсизлигини самарали таъминлашга тўсиқ 
бўлиб келмоқда. 
Мазкур Фармонга мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъмин-
лаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлда «Йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сонли қарори қабул қилинди. 
Ушбу қарорда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий 
йўналишлари белгиланиб, улар Ўзбекистон Республикаси Ички иш-
лар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, хусусан, йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматлари бошқарув аппаратлари ва саф бўлинмалари-
нинг энг муҳим вазифаси сифатида белгиланди.
Мазкур қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқар-
маси тўғрисида»ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Йўл-патруль хизмати саф 
бўлинмалари таркибига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати 
бригадаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар 
ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари 
йўл-патруль хизмати батальонлари (отрядлари), шунингдек, улар 


258 
таркибидаги дивизион, алоҳида отряд, мобил гуруҳ, экипаж бўлинма-
лари киради.
Йўл-патруль хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тузилмасидаги 
саф бўлинмаларидан ҳисобланади ва ўз ваколати доирасида йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни амалга оширади. 
Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда махсус юклар, 
қўриқланадиган шахслар ва махсус кортежни кузатиб бориш, шунинг-
дек йўл ҳаракати хавфсизлиги доирасида тезкор вазият кескинлаш-
ганлигига таъсир кўрсатиш, транспорт билан боғлиқ жиноятларнинг 
олдини олиш мақсадида махсус тадбирлар ўтказиш учун ИИВ Йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва вазирликнинг ҳудудий 
бўлинмалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари қошида махсус 
сафдаги (дивизион, отряд, взвод, гуруҳ) бўлинмалар тузилиши мумкин. 
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари бириктирилган маъмурий 
ҳудуддаги йўлларда ва йўналишларда, маъмурий ҳудуд ва объект-
ларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари-
нинг олдини олиш, бевосита ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, 
жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини сақлашни ўз 
вақтида таъминлашга масъулдирлар. 
Йўл-патруль хизмати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш, 
уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 
Йўл-патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш 
ва маъмурий амалиёт бўлими, шунингдек, ҳудудий ички ишлар орган-
лари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари Йўл-патруль хизмати 
сафдаги бўлинмалари (бригада, батальон, алоҳида отряд) штаби 
томонидан амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳрида фаолият 
юритувчи Йўл-патруль хизмати бригадалари ва отрядларининг 
бошлиқлари ўз навбатида вилоятлар ИИБ ЙҲХБ, Тошкент шаҳар 
ИИББ ЙҲХБ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ бошлиғи-
нинг биринчи ўринбосари ҳисобланади. 
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси-
нинг туман ва шаҳарларида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини назорат 
қилиш мақсадида йўл-патруль хизмати бригадаси ва отрядлари 
фаолият олиб боради. 
Тошкент шаҳрида хизмат ўташнинг алоҳида аҳамиятга эга экан-
лиги, жумладан, аҳоли қатламининг зич жойлашганлиги, транспорт 


259 
воситалари сонининг кўплиги, давлатнинг бошқарув органлари ва 
хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига тегишли бинолар-
нинг Тошкент шаҳрида жойлашганлиги туфайли Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майда қабул қилган 
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги 
қарори асосида Тошкент шаҳрида ИИББ ЙҲХБ таркибида ЙПХ 
бригадаси ташкил этилган. Шахсий таркиб сонининг кўплиги бўйича 
ҳам вилоятлар ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБ ЙПХ 
баталонларидан тубдан фарқ қилади. 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ Бригадасига бригада командири 
раҳбарлик қилади. Бригада командирининг ўзи бир вақтнинг ўзида 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўрин-
босари ҳисобланади. ЙПХ Бригадасининг бошқарув тизимига бригада 
командиридан ташқари унинг ўринбосарлари: бригада командири-
нинг хизмат бўйича ўринбосари – штаб бошлиғи ва бригада коман-
дирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарлари киради. 
Бундан ташқари, бригадада шахсий таркибнинг фаолиятини тезкор 
бошқариш ҳамда ахборот диспетчерлик маркази ва бригаданинг хат 
ёзишмаларини ташкил этиш мақсадида котибият хизмати фаолият 
юритади. 
Бригаданинг асосий шахсий таркиби Тошкент шаҳрининг туман-
ларида хизмат ўташ учун ташкил этилган 5 та дивизион ва махсус 
тадбирлар учун ташкил этилган махсус дивизион ходимларидан 
иборат. Бригада таркибидаги 5 та дивизион хизмат ўташ учун ўз-
ларига бириктирилган Тошкент шаҳрининг тегишли туманларида 
фаолият олиб боради.
Дивизионларга дивизион командири бошчилик қилиб, мобил 
гуруҳларнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-
транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича фаолиятини ташкил 
этади. 
Мазкур қарорга кўра, вилоятлар ИИБ ва Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ ЙҲХБ таркибида ҳам Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматларининг мобиллигини ошириш мақсадида ЙПХ 
батальонлари ва уларнинг таркибида отрядлар тузилган. 
Вилоятлар ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 
ЙПХ батальонлари бошқарув тизимига батальон командири ва унинг 
ўринбосарлари: батальон командирининг хизмат бўйича ўринбосари 
– штаб бошлиғи ва батальон командирининг шахсий таркиб билан 
ишлаш бўйича ўринбосарлари киради. Бундан ташқари, Тошкент 


260 
шаҳридаги ЙПХ бригадаси каби шахсий таркибнинг фаолиятини 
тезкор бошқариш мақсадида ахборот диспетчерлик маркази ва котибият 
хизматлари фаолият юритади. 
Норматив ҳужжатларга кўра, йўл-патруль хизмати саф бўлин-
маларига қуйидаги вазифалар юклатилган: 

йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки-
ни муҳофаза этиш, уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаат-
ларини ҳимоя қилиш; 

транспорт воситаларини хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатланишини 
таъминлаш; 

йўл ҳаракати доирасидаги жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик-
ларни олдини олиш чорасини кўриш ва барҳам бериш; 

ўзларининг ваколати доирасида йўл ҳаракати қатнашчиларига 
қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш ва 
ёрдам кўрсатиш; 

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига доир бошқа 
меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш; 

йўлларда ҳаракатланишни тартибга солиш, оммавий тадбирлар 
ва фавқулодда вазиятларда, қутқариш ишлари олиб борилаётган 
жойларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланишини 
ташкиллаштириш; 

жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, 
кўча, йўл, бошқа жамоат жойларида жиноий ва маъмурий ҳуқуқбу-
зарликларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш; 

олиб қочилган ва ўғирланган транспорт воситаларини ҳамда 
йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан ҳайдовчилари 
яширинган ёки бошқа сабабларга кўра қидирувда бўлган транспорт 
воситаларини аниқлаш ва ушлаш чораларини кўриш; 

амалдаги «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс»да 
кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни ўз 
ваколатлари доирасида кўриб чиқиш; 

йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойда кечиктириб 
бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, жабрланувчиларга биринчи 
тиббий ёрдам кўрсатиш, шикастланган транспорт воситаларини бел-
гиланган жойга олиб бориш, қаровсиз қолдирилган мол-мулкни 
қўриқлашга кўмаклашиш; 

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ва транспорт воситаларидан 
фойдаланишга қарши жиноятлар юзасидан суриштирув ишларини 
олиб бориш; 


261 

ўрнатилган тартибда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш 
хавфсизлигини таъминлашни патруль автомобилида кузатиб бориш 
орқали амалга ошириш; 

йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига сабаб бўлувчи қоида-
бузарликлар ёки йўл ҳаракати хавфсизлигига рахна солувчи бошқа 
хатти-ҳаракатларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни 
бартараф этиш чораларини кўриш; 

йўл ҳаракати доирасида юзага келган вазият ва уларни бар-
тараф этишда кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолини хабардор этиб 
туриш, бу борада оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш; 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профи-
лактик тадбирларни манфаатдор идоралар, ташкилотлар, маҳаллий 
ҳокимиятлар, ўз-ўзини бошқариш органлари, фуқаролар билан бирга-
ликда амалга оширишда қатнашиш;

йўл ҳаракатини бошқариш техник воситаларининг ҳолати ва 
жиҳозланишини, автомобиль йўллари, кўчалар ва майдонларда таъмир-
лаш-қуриш ишларини олиб боришда белгиланган шарт-шароитлар 
сақланишини назорат қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигига рахна 
солувчи сабабларни бартараф қилиш учун кечиктириб бўлмайдиган 
чораларни кўриш; 

ички ишлар органлари миграция ва фуқаролик хизматининг 
жойлардаги ходимлари билан биргаликда чет эл фуқаролари ва 
фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан транспорт воситаларида 
Ўзбекистон ҳудудига кириш, чиқиш, бўлиш ва транзит ўтиш 
тартибларига риоя қилиниши назоратини амалга оширишда қатнашиш. 
Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари зиммасига юклатил-
ган вазифаларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари, Мудофаа 
вазирлигининг ҳарбий автомобиль инспекцияси, Давлат божхона 
қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ташкилотлар, муассаса-
лар, идоралар, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва фуқаро-
лар билан ҳамкорлик қилади. Мазкур ҳамкорлик амалдаги қонун 
ҳужжатлари ва Ички ишлар вазирлигини идоравий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари асосида тузиладиган ҳамкорлик шартномалари, қўшма 
режалар, буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар ва йўриқномалар 
асосида амалга оширилади. 


262 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish