1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

куч ва воситаларини 
жойлаштириш 
белгиланган тартибда тасдиқланган пост ва патрул-
лик қилиш йўналишларининг жойлашуви (дислокацияси)га асосан, 
нарядларни кунлик қўйилишини ўрнатилган мажбурий меъёрларига 
мувофиқ равишда амалга оширилади ва йўл-патруль хизмати наряд-
ларини жойлаштириш қайдномасига киритилади. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларининг хизмат олиб бориш 
бўйича жойлашуви (дислокацияси): туман, шаҳар, транспорт участка-
сининг схемаси, тезкор вазият ҳолати, саф бўлинмалари ходимлари ва 
транспорт воситалари қўйилишининг ўрнатилган мажбурий меъёри, 
пост ва патруллик қилиш йўналишлари рўйхати, тезкор вазият кескин-


264 
лашган пайтда қўшимча куч билан ёпиладиган йўналиш ёки ҳудуд, 
нарядларнинг турлари, ҳамкорлик қилиш ва улар билан алоқа боғлаш 
тартиби ҳамда бошқа маълумотлар (тиббиёт муассасаси, ички ишлар 
органи, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияси, 
автотураргоҳ ва бошқа сервис объектлари)ни ўз ичига олади. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларининг хизмат олиб бориш 
бўйича жойлашуви (дислокацияси) саф бўлинма командири томони-
дан хизмат ўталадиган жавобгарлик сектори ҳудудида йўл-транспорт 
ҳодисалари ҳолатининг таҳлили асосида, яъни йўл-транспорт ҳодиса-
лари содир этилган жойи, куни, вақти, йўлларда ҳаракатланишнинг 
ўзига хос шарт-шароитлари, ташкилот, таълим муассасалари, савдо 
марказлари, бошқа одамлар гавжум бўлган жойлар ва объектларнинг 
иш тартибига боғлиқ равишда транспорт воситалари ва пиёдалар 
оқимининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларининг хизмат олиб бориш 
бўйича жойлашуви (дислокацияси)даги пост ва патруллик қилиш 
йўналишлари сони белгиланган мажбурий меъёр асосида ҳисоблаб 
чиқилган нарядларнинг қўйилиши сонидан ошиб кетиши мумкин. 
Улар тезкор вазиятга қараб қўшимча кучлар ва воситалар билан ёпи-
лиши керак бўлган пост ва патруллик қилиш йўналишларига тақсим-
ланади. Куч ва воситаларни бошқариш, уларнинг фаолиятини муво-
фиқлаштириш саф бўлинма командири томонидан қабул қилинган 
қарор асосида амалга оширилади ҳамда Йўл-патруль хизмати наряд-
ларини жойлаштириш қайдномасига ёзиб қўйилади. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини хизмат олиб бориш 
учун нарядларга қўйишнинг кундалик мажбурий меъёри саф бўлинма 
шахсий таркибининг штатлар сони ва уларга бўлган эҳтиёж коэф-
фициентига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Эҳтиёж коэффи-
циенти алмашув (смена) муддати 8 соат бўлганда 1,81 ни ташкил 
этади. Алмашув (смена)нинг муддати 8 соатдан ортиқ бўлганда, ҳар 
бир қўшимча соатга коэффициент 0,23 бирликка кўпаяди. 
Хизмат олиб бориладиган ҳудуд ва йўналишларда тадбирлар 
ўтказилаётганда, дам олиш ва байрам кунларида ходимлар таркиби 
ҳисобига нарядлар зичлигини сезиларли даражада кўпайтирилиши 
тақозо этилганда, дам олиш кунларининг ўрнини тўлдириш мақсади-
да саф бўлинма командирлари кейинги кунларда нарядларни ҳар кун-
лик қўйилишининг мажбурий меъёрини асосли равишда камайти-
ришга ҳақли. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларининг хизмат олиб бориш 
бўйича жойлашуви (дислокацияси) Йўл ҳаракати хавфсизлиги 


265 
бошқармаси бошлиғи билан келишилади, ҳудудий ички ишлар органи 
раҳбарияти томонидан тасдиқланади ва бир йилдан кам бўлмаган 
муддатда қайта кўриб чиқилади. 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларининг хизмат олиб бориш 
бўйича жойлашуви (дислокацияси)да кўрсатилган ҳар бир пост, 
патруллик қилиш йўналишига пост карточкаси (патруллик қилиш 
йўналиши) идоравий ҳужжатга мувофиқ икки нусхада тузилади. 
Улардан бири Марказий диспетчерлик хизмати ёки унинг шохобча-
ларида сақланади, иккинчиси эса Йўл-патруль хизмати ходимига 
хизмат ўташ пайтига берилади. 
Сафдаги бўлинманинг иш тартиби жадвал ва кун тартиби билан 
белгиланади, унда Йўл-патруль хизмати ҳар бир ходимининг хизмат 
ўташ куни ва алмашув вақти ҳамда дам олиш кунлари кўрсатилади.
Кун тартиби ва иш жадвали сафдаги бўлинма командири томони-
дан тасдиқланади. 
Зарурат туғилганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи 
ўзининг буйруғи (кўрсатмаси) билан Йўл-патруль хизмати ходим-
ларининг иш вақти муддатини узайтириши мумкин. 
Ҳар бир Йўл-патруль хизмати инспектори томонидан кунлик 
аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш учун белгиланган тартиб-
да ҳисобга олиш дафтари юритилади. Ушбу дафтар ўрнатилган 
тартибда рақамланган, тикилган ва котибиятдан рўйхатдан ўтказил-
ган бўлиши керак. Ушбу дафтарнинг қанча муддатга (ойлик, чорак-
лик) ўтиш вақти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи томони-
дан белгиланади. 
Йўл-патруль хизмати ходимининг ишни ҳисобга олиш дафтари 
тўғри юритилиши ва тўлганидан сўнг топширилишини назорат қилиш 
мобил гуруҳ командири томонидан амалга оширилади. 
Ушбу дафтар ҳар ой ёки чорак якунидан сўнг мобил гуруҳ 
командири томонидан текширилиб батальон, дивизион, отряд маъмурий 
амалиёт инспекторларига (ёки унинг вазифасини бажарувчи ходимга) 
далолатнома асосида топширилади ва ўрнатилган тартибда икки йил 
сақланади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish