1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини тезкор бошқариш



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини тезкор бошқариш 
уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг энг асосий жараёни ҳисоб-
ланади.
 
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини бошқариш Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати сафдаги бўлинмаларининг раҳбарлари 
томонидан 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот 


266 
диспетчерлик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари
орқали амалга 
оширилади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари ўз фаолиятини ахборот-
компьютер маркази билан узвий ҳамкорликда амалга оширади. Йўл-
патруль хизмати бўлинмалари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўл 
ҳаракатини компьютерлашган бошқарув тизими ишини таъминлаш, 
транспорт оқими йўналишини кузатишни амалга оширади ва улар-
нинг тўхтовсиз ҳаракатини таъминлайди. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари ИИВ-ИИББ-ИИБ навбат-
чи қисмларининг тезкор бошқарувида бўладилар. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари навбатчи нарядлари ўз 
фаолиятларида навбатчилик қисмларининг ишини ташкил этишга 
доир идоравий ҳужжатларнинг қоидаларига, йўл ҳаракати хавфсиз-
лигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни олдини 
олиш ва уларни очиш соҳасига тааллуқли бошқа норматив ҳуқуқий-
ҳужжатларга амал қиладилар. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари фаолиятини қуйидаги 
тамойилларга асосан амалга оширадилар: тезкор вазиятни билиш; 
мавжуд куч ҳамда воситалардан самарали фойдаланиш; назоратнинг 
таъсирчанлигига эришиш; нарядда турган ходимларга нисбатан талаб-
чанликни ва уларнинг масъулиятини ошириш; хизмат вазифаларини 
бажаришда ташаббус кўрсатиш ва интилувчан бўлиш; қонунийликка, 
давлат ва хизмат сирларини сақлашга қатъий риоя этиш; ҳодисалар 
рўй берганлиги хусусидаги ахборотлар ва аризаларга нисбатан тезкор 
ва юксак масъулият билан муносабатда бўлиш; ишни холис ва мукам-
мал ўрганиш; фуқароларга ҳушёрлик ва эътибор билан муносабатда 
бўлиш; иш маданиятига амал қилиш; доимо жамоа тузилмалари ва 
фуқароларнинг ёрдамига таяниш. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари навбатчилари қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 

хизмат кўрсатилаётган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш масалаларига доир ахборотларни тўплайди, қайта ишлай-
ди ва уларга баҳо беради; 

йўлларда ҳаракатланишнинг узлуксизлиги ва хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида бўлинманинг куч-воситаларига тезкор раҳбар-


267 
лик қилади, транспорт оқими ҳаракатини тартибга солади, ҳаракатда 
юзага келган тирбандликка барҳам беради, йўлларни қазиш билан 
боғлиқ ишлар бажарилиши шартларига риоя этилиши устидан назорат 
ўрнатади; 

йўл-транспорт ҳодисалари, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик-
ларга доир ахборот ҳамда аризаларни қабул қилади ва ҳисобга олади; 

тезкор-тергов гуруҳининг оғир оқибатларга олиб келган ҳодиса 
рўй берган жойда расмийлаштириш ва кечиктириб бўлмас ишларини 
бажариш учун ташкилий ишларни амалга оширади (зарур ҳолларда 
бундай воқеалар тўғрисида манфаатдор ташкилотларга хабар қилади); 

ҳодиса рўй берган жойдан яширинган ҳайдовчини, олиб қочил-
ган ва ўғирланган транспорт воситалари қидирувини ташкил этади, 
уларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олади; 

Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек, унинг шохобчаларига келтирилган шахслар 
билан суриштирув ишлари олиб боради; 

Йўл-патруль хизмати наряди билан ички ишлар органларининг 
бошқа хизмат ва бўлинмаларининг нарядлари, жамоат тузилмалари 
билан ҳамкорлик қилишини ташкил этади; 

инспекторлар таркибига қурол, махсус техника воситаларини 
тарқатади ва уларни қабул қилиб олади, Йўриқноманинг 5-иловасига 
мувофиқ Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчаларида сақланадиган ашёлар-
нинг бутлигини таъминлайди; 

ички тартиб-қоидаларнинг бажарилишини, сафдаги бўлинма 
жойлашган бинода ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя 
этилишини таъминлайди, ахборот-маълумотларга доир ишларни 
амалга оширади; 

сафдаги бўлинма раҳбарлари йўқ вақтида фуқароларни қабул 
қилади, уларнинг илтимосларига кўра шикоят ва таклифлар дафтари-
ни беради; 

Вазирликнинг тегишли буйруқлари асосида махсус режалар ва 
бошқа шартли номлар остидаги тадбирлар режасига биноан жалб 
этилган куч ва воситаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари зиммасига юклатилган 
вазифаларни бажариш учун суткалик наряд белгиланади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари штатдаги ходимлари 


268 
сони тўлиқ бўлмаганлиги ёки ходимларнинг бетоблиги, таътилда 
бўлган ҳолларда сафдаги бўлинма командири томонидан зарур тайёр-
гарликка ва кўникмага эга бўлган кичик ва катта офицерлар таркиби-
да бўлган сафдаги бўлинманинг бошқа ходимлари навбатчиликка 
тайинланади. 
Оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойга тезкор 
равишда жўнаб кетиш учун Марказий ахборот диспетчерлик хизмати 
– Ахборот диспетчерлик хизматида суткалик наряддан ташқари 
тезкор-тергов гуруҳининг навбатчилиги уюштирилиши мумкин. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари автомобиль, хизматни 
ташкил этиш учун зарур бўлган махсус техника воситалари, қурол-
ларни сақлаш учун темир қути (сейф) ёки қуролхона ҳамда алоҳида 
хизмат биноси билан таъминланади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчерлик 
хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари фаолиятини ИИВ-ИИББ-
ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва сафдаги бўлинма-
нинг раҳбарлари ташкил этадилар. Хизматни ўташ жадвалини тасдиқ-
лаш, суткалик наряддаги ходимларни алмаштириш тартибини белги-
лаш, заруратга қараб уларни навбатчиликдан четлатиш ҳуқуқига фақат-
гина сафдаги бўлинма командири (ёки унинг вазифасини бажарувчи 
шахс), Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари эгадир. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари нарядларининг суткалик 
хизмати, одатда, 24 соат давомийликда ташкил этилиши лозим. Сутка-
лик нарядда турган ходимларга овқатланиш ва қисқа муддатда дам 
олиш учун навбатма-навбат танаффус берилади. Ҳар бир ходим учун 
танаффус вақти 3 сменада – 6 соат, 4 сменада 4 соат бўлиши лозим. 
Иш вақтидаги дам олиш вақти ҳисобга киритилмайди. Марказий ахборот 
диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчерлик хизмати, шунингдек 
унинг шохобчалари штатидаги ходимларга сменадан кейин тегишли-
ча 48 соатлик ёки 72 соатлик, сафдаги бўлинма бўйича навбатчилик 
қилган бошқа ходимларга 48 соатлик дам олиш вақти берилади. 
Суткалик нарядларни алмаштириш вақти ИИВ-ИИББ-ИИБ Йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан белги-
ланади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – Ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчаларида бўлиши шарт бўлган 
хизматга доир ҳужжатларга қуйидагилар киради: 


269 

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжат-
лар тўплами; 

ИИВ-ИИББ-ИИБ, шаҳар ва туман ички ишлар органлари, 
ҳарбий автомобиль инспекцияси, давлат хавфсизлик, фавқулодда вазият-
лар, фуқаро мудофааси идоралари навбатчилик қисмлари, йўл-ком-
мунал, автомобиль транспорти ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, 
авария-қутқариш хизматлари билан алоқа боғлаш чизмаси; 

махсус тадбирлар режалари; 

шахсий таркибни хабардор қилиш ва тўплаш чизмаси; 

давлат рақам белгиларининг Қорақалпоғистон Республикаси, 
Тошкент шаҳри ва вилоятларга бириктирилган сериялари рўйхати; 

халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган автомобиль 
йўллари рўйхати; 

патруль хизмати йўналишлари ва постларининг жойлашиши; 

жўнатиладиган ва қабул қилиб олинадиган кўрсатмалар учун 
йиғма жилд; 

патруллик қилиш йўналишларида хизмат олиб бораётган 
ходимларнинг ахборотларини қайд қилиш китоби; 

патруль автомобилларининг хизматга чиқиши ва қайтиб 
келишини қайд қилиш китоби; 

қуроллар ва махсус техника воситаларини бериш ва қабул 
қилиб олиш китоби; 

кўча ва йўлларнинг қатнов қисмида юзага келган ҳаракат хавф-
сизлигига рахна солувчи нуқсонларни, ҳаракатни тартибга солиш 
техника воситаларини шикастланганлигини ҳисобга олиш китоби; 

махсус техника воситаларининг созлигини текшириш ва улар-
нинг шикастланганлигини ҳисобга олиш китоби; 

навбатчи ёзувлари учун китоби; 

ЙТҲларини ҳисобга олиш китоби; 

ўғирланган ва олиб қочилган транспорт воситаларини ҳисобга 
олиш китоби; 

шикоят ва таклифларни қайд этиш китоби. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish