1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, 
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ва 
вилоятлар ИИБлари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бошқармалари бошлиқлари 
ушланган ва қамоққа олинган-
ларни қўриқлаш, конвой тадбирларини амалга ошириш хизматлари 
устидан бевосита раҳбарлик қилади. Уларнинг вазифалари қуйидаги-
лардан иборат: 
– ушланган ва қамоққа олинганларнинг қўриқланиши, улар билан 
конвой тадбирларини амалга ошириш учун ажратилган нарядларнинг 
тўғри тақсимланиши, ушбу нарядлар томонидан белгиланган вазифа 
ва топшириқларнинг сидқидилдан бажарилиши, қонунчилик ва хизмат 
интизомига қатъий риоя қилиниши устидан кундалик назорат ўрнатади; 
– ушбу хизмат ходимларининг хизмат фаолиятларини таҳлил 
қилиш, ушланган ва қамоққа олинганларни қўриқлаш, конвой тадбир-
ларини амалга ошириш ҳолати билан боғлиқ бошқа маълумотларни 
ўрганиб чиққан ҳолда, турли хилдаги фавқулодда ҳолатларни олдини 
олиш, конвой қилиш тадбирларини такомиллаштириш ҳамда ушлан-
ган ва қамоққа олинганларни қонунчиликда белгиланган тартибда 
сақланиши юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади; 
– ВСҲ биноларини замон талабларига мос равишда қайта қуриш 
ва таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, ВСҲ бинолари ва 
махсус автотранспортларни зарурий асбоб-ускуналар ва махсус техник 
воситалар, қўриқлаш ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш юзасидан 
таклифлар киритади; 
– ушланган ва қамоққа олинганларни қўриқлаш, улар билан 
конвой тадбирларини амалга оширишга жалб этилган ходимларини 
ўқитишнинг тартиб ва услубини такомиллаштириб бориш, уларнинг 
касбий билимларини ошириш ва хизмат жараёнида алоҳида ўрнак 
кўрсатган ходимларни рағбатлантириш, хизмат интизоми, қонунчилик-
ни бузган ходимларни муҳокама қилиш ва тегишли тартибда тарбия-
вий ишларни олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилайди; 


215 
– ушланган ва қамоққа олинганларни қўриқлаш, улар билан 
конвой тадбирларини бажариш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини 
топишда адлия, соғлиқни сақлаш идоралари, тергов хизматлари, тергов 
ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари, қоровул қўшин-
лари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатади, конвой тадбир-
ларини амалга ошириш мақсадида ушбу идоралар ва хизматлар 
томонидан кўрсатилиши лозим бўлган амалий ёрдам масалаларини 
ҳал этади; 
– ушланган ва қамоққа олинганларнинг ВСҲда амалдаги қонун-
чилик асосида сақланиши, сақлаш муддатига риоя этилиши ҳамда 
уларнинг ҳуқуқлари поймол этилмаслиги устидан назорат ўрнатади; 
– ВСҲ ва конвой хизматларини тўлиқ экипировкалар, техник, 
алоқа, махсус воситалар, ташвишгоҳлар ва махсус автотранспорт 
воситалари билан таъминланиши ва уларнинг бенуқсон ишлашини 
таъминлайди; 
– ВСҲ ва конвой хизматига бириктирилган махсус автотранспорт 
воситаларининг доимий равишда соз ҳолда бўлишини, уларнинг бел-
гиланган тартибда техник кўрикдан ўтказиб борилишини таъмин-
лайди, назорат қилади ва махсус автотранспорт воситаларини бир 
ойда камида бир марта текширади; 
– ВСҲ бинолари ва конвой хизмати учун ажратилган бино ҳамда 
хоналарнинг капитал ва жорий таъмирланишини назорат қилиб боради; 
– ушланган ва қамоққа олинган шахсларни белгиланган тартибда 
суд ва тергов идораларининг талабномалари асосида конвой қилини-
шини назорат қилади; 
– ВСҲ ва конвой хизмати фаолиятининг очиқ ва хуфиёна текши-
рилишини, текширувлар давомида аниқланган камчиликларнинг ўз 
вақтида бартараф этилишини назорат қилади; 
– ушланган ва қамоққа олинган шахслар билан конвой тадбир-
ларини амалга оширишда йўриқномаларнинг масъул раҳбарлар 
томонидан ўтказилишини назорат қилади; 
– ушланган ва қамоққа олинган шахсларни фақат махсус авто-
транспорт воситаларида конвой қилинишини ҳамда хизмат итларидан 
фойдаланилишини назорат қилиб боради; 
– Конституцион тузумга қарши, оғир ва ўта оғир жиноятларни 
содир этган шахсларни конвой қилишда тегишли соҳа хизматлари 
билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди; 
– шаҳар туман ички ишлар органлари ВСҲ ва конвой хизмати 
фаолиятининг текширилишини ташкиллаштиради ва мавжуд камчи-


216 
ликларни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини таъмин-
лайди; 
– суд биноларининг техник мустаҳкамлигини таъминлаш, судла-
нувчилар билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳолатлар содир этилиши-
нинг олдини олиш мақсадида суд идоралари билан ҳамкорликда ҳар 
чоракда бир маротаба комиссион тартибда суд биноларининг текши-
рилишини таъминлайди ва аниқланган камчиликларнинг бартараф 
этилиши бўйича чора-тадбирлар белгилайди, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро 
этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъ-
минлаш департаменти ҳудудий бўлимларига тақдимномалар киритади; 

Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда шаҳар-
туман марказларидаги шифохоналарда ушланган ва қамоққа олинган 
шахсларни даволаш учун махсус жиҳозланган (эшик ва деразаларига 
темир панжара ўрнатилган, кроват ва тумбочкалари полга маҳкам 
қотирилган, ёритиш чироқлари махсус ҳимояланган) палаталар ташкил 
этилишини таъминлайди, ҳамда ва ҳар чоракда соғлиқни сақлаш 
идоралари билан ҳамкорликда комиссион тартибда текшириб борили-
шини таъминлайди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари-
ни кўради. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish