1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Ушланган ва қамоққа олинганларни қўриқлаш, улар билан



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ушланган ва қамоққа олинганларни қўриқлаш, улар билан
конвой тадбирларини амалга ошириш жараёнида хавфсизлик
чораларини кўриш тартиб ва қоидалари.
Ушланган ва қамоққа 
олинганларни қўриқлаш ва конвой қилишда конвой ходимларига 
қонунда белгиланган тартибда хавфсизлик чораларини қўллаш ваколати 
берилган. 
Ушланган ва қамоққа олинганларнинг ВСҲ ходимларига (конвой 
ходимларига) бўйсунишдан бош тортишлари, жисмоний қаршилик 
кўрсатишлари ёки қонунда чеклаб қўйилган бошқа жисмоний 
ҳаракатларнинг содир этилиши, шунингдек, конвой ходимларига ёки 
бошқа атрофдагиларга етказилиши мумкин бўлган зарар ёки талафот-
нинг олдини олиш мақсадида, уларга нисбатан қўл кишанларини қўл-
лашга рухсат этилади. Қўл кишанлари, шунингдек, ўта хавфли 
жиноятчиларни ёхуд ВСҲдан ҳамда конвой ходимларидан қочишга 
уринган шахсларни конвой қилишда ҳам қўлланилади (ушланган ва 
қамоққа олинганларни самолётларда (вертолётларда) ва енгил авто-
транспорт воситаларида конвой қилишда, шунингдек, ўта хавфли ва 
ўта оғир турдаги жиноятларни содир этганлиги учун узоқ муддатга 
қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисидаги суд ҳукми ўқилаётганда, 
жиноятчиларга нисбатан қўл кишанларини қўллаш шарт). Айрим 
ҳолларда қўл кишанлари ўрнида қонунчиликда белгиланган тартибда 
хавфсизлик чораларини кўришнинг бошқа (қўлни боғлаш, самбо) 
усулларини ҳам қўллаш мумкин. 
Қўл кишанлари, қўлни боғлаш ва самбо усулларини қўллаш
тартиблари
. Қўл кишанларини қўллаш ва қўлни боғлаш, ички ишлар 
органи ходимлари томонидан қўйилган қонуний талабларга бўйсун-
маётган, жисмоний қаршилик кўрсатаётган шахсларга нисбатан ёки 
конвой тадбирлари амалга оширилаётган вақт оралиғида конвой 
қилинаётганларга нисбатан конвой бўлинмаси (наряди) сардорининг, 
ВСҲ навбатчиси, бошлиғи ва хизмат бўйича бевосита бошлиқ 
ҳисобланган ходимнинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларга нисбатан қўл кишанларини 
қўллаш ёки боғлаш уларнинг қўллари орқада қилиниб амалга оши-
рилади. Ушланган ва қамоққа олинганларни самолётларда (вертолёт-
ларда) ва енгил автотранспорт воситаларида конвой қилиш ҳоллари, 
бундан мустасно. 


209 
Қўл кишанлари ҳар икки соат мобайнида ечиб қўйилади ва беш-
ўн дақиқадан кейин қайтиб тақилади. Ушланган ва қамоққа олин-
ганларни пиёда ёки усти очиқ бўлган юк автотранспортларида конвой 
қилиш жараёнида ҳаво ҳарорати 
0°С
дан паст бўлса, қўл кишанлари 
ва қўлни боғлаш воситалари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда қарорни 
конвой бўлинмаси (наряди) сардори, хавфсизлик чораларини эътиборга 
олган ҳолда қабул қилади. 
Қўлни боғлаш баданга шикаст етказмайдиган воситалардан фой-
даланилган ҳолда бажарилади. ВСҲ биносида ушланган ва қамоққа 
олинганларнинг қўлини боғлаш ВСҲ навбатчисининг хонасида ёки 
бошқа бирон бўш камерада амалга оширилади. Ушланган ва қамоққа 
олинган шахс қўли боғлиқ ҳолда икки соатдан кўп турмаслиги керак. 
Қўли боғланган шахс доимий назорат остида бўлиши лозим. 
Ушланган ва қамоққа олинганлардан қўл кишанлари суд мажлиси 
жараёнида, овқатланиш, ҳожат чиқариш, ухлаш, санитар-назорат ва 
тиббиёт кўригидан ўтказиш, қамоққа олинган шахснинг қўққисдан 
соғлиги ёмонлашганда, конвой қилинаётганларни охирги манзилга 
топшириш, ушланган ва қамоққа олинганларнинг ҳаёти ва соғлиги хавф 
остида қолган вақтларда (ёнғин, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар 
рўй берганда) қўл кишанларини қўллаш тўғрисида кўрсатма берган 
масъул ходим ёки тегишли бошлиқларнинг кўрсатмалари билан ечилади. 
Ушланган ва қамоққа олинган шахсга нисбатан самбо усулини 
қўллаётган конвой ходими аниқ вазиятни ва ҳуқуқбузарлик ҳолатини, 
хавф даражаси ва ушланган ҳамда қамоққа олинган шахснинг тажовуз-
корлигини инобатга олган ҳолда иш тутиши лозим. Конвой ходими 
тўполон қилаётган ва қонуний талабга бўйсунмаётган ушланган ва 
қамоққа олинган шахсга нисбатан самбо усулини бундай хатти-
ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида берган огоҳлантириши самара 
бермаганидан сўнг қўллайди. 
Самбо усулларини вояга етмаган шахслар ва аёлларга (агарда 
улар томонидан қуролли ҳужум қилинмаётган бўлса), шунингдек, 
ногиронлиги яққол кўриниб турган шахсларга нисбатан қўллаш 
тақиқланади. 
Ушланган ва қамоққа олинганга нисбатан самбо усулини қўллаб, 
тан жароҳати етказган ички ишлар органининг ходими шахсга зудлик 
билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши ва тиббий ёрдам ходим-
ларини чақириш юзасидан чора-тадбирларни кўриши керак. 
Ушланган ва қамоққа олинганга қўл кишани, боғлаш ва самбо 
усули қўлланилганида ВСҲ (конвой қисми, ички ишлар органи) 


210 
навбатчиси бундай усуллар қўлланилган шахслар (шахс) тўғрисида, 
усулни қўллаш жойи, вақти, сабаби, оқибатлари, қўл кишани тақил-
гани ёки қўл боғланганлигига қанча вақт бўлганлиги, самбо усулини 
қўллаш натижасида етказилган тан жароҳати ва жабрланувчига 
кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам билан боғлиқ барча ҳолатлар 
батафсил қайд қилинган ҳолда баённома тузади. Ушбу баённома 
асосида ВСҲ бошлиғига (қисм сардорига, ички ишлар органи 
бошлиғига) ахборот берилиб, сўнгра баённома ушланган ва қамоққа 
олинган шахснинг шахсий йиғма жилдига тикилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish