1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Ушланган ва қамоққа олинганларни самолётларда (вертолёт-



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ушланган ва қамоққа олинганларни самолётларда (вертолёт-
ларда) конвой қилиш тартиблари. 
Ушланган ва қамоққа олинган-
ларни самолётларда (вертолётларда) конвой қилиш кучайтирилган 
тартибда амалга оширилади. Жумладан:
 
1) бир нафар конвой қилинувчига – икки нафар конвой ходими; 


205 
2) икки-тўрт нафар конвой қилинувчига – тўрт-олти нафар конвой 
ходими; 
3) беш-олти нафар конвой қилинувчига – беш-етти нафар конвой 
ходими; 
4) етти-саккиз нафар конвой қилинувчига – тўққиз-ўн нафар 
конвой ходими; 
5) тўққиз-ўн нафар конвой қилинувчига – ўн бир-ўн икки нафар 
конвой ходими. 
Конвой бўлинмаси (наряди)га сардор этиб ўрта бошлиқлар 
таркибидан ходим тайинланади. 
Йўналишли кўп ўринли самолётларда конвой қилинаётганлар-
нинг сони ўн нафардан, кам ўринли самолётларда уч кишидан кўп бўл-
маслиги керак. Барча конвой ходимлари қурол билан қуролланади. 
Ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи олдиндан, бир суткадан 
кам бўлмаган вақт оралиғида аэропортдаги ички ишлар органи 
бошлиғига конвойнинг учиш вақти, конвой қилинаётганлар сони, 
қайси турдаги автотранспорт воситасида конвой қилинадиганлар 
аэропортга олиб борилиши тўғрисида ёзма маълумот беради. 
Аэропортдаги ички ишлар органи бошлиғи, ўз навбатида, 
аэропортда жамоат тартибини сақлаш, конвой қилинадиганларни 
вақтинча сақлаб туриш жойи атрофининг қўриқланишини таъминлаш 
ва конвой қилинадиганлар самолётга ўтқазилгунга қадар нохуш 
ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, уларни самолётга ўтқа-
зишдан олдин тинтувдан ўтказиш ва уларга тегишли юкларни кўздан 
кечиришда амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этади. 
Самолёт парвоз қилгач, аэропортдаги ички ишлар органи 
бошлиғи конвой қилинаётганлар тўғрисида қўниш жойидаги аэропорт 
ички ишлар органи бошлиғига хабар беради. Қўниш жойидаги 
аэропорт ички ишлар органи бошлиғи, ўз навбатида, аэропорт ҳаво 
ҳаракатларини назорат қилувчи ходимдан (диспетчердан) самолёт-
нинг келиб қўниш вақти ва тўхташ жойини аниқлаб, ҳудудий ички 
ишлар органи бошлиғига ўрнатилган тартибда маълум қилади. Самолёт-
нинг тўхташ жойида қабул қилиб олувчи конвой ходимлари конвой 
қилинаётганларни қабул қилиб олиб, аэропорт ҳудудидан авто-
транспорт чиқиб кетгунга қадар жамоат тартибини сақлаш, нохуш 
ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида зарурий куч ва воситаларни 
ажратиш чораларини кўради. 
Конвой қилинаётганлар самолётга (вертолётга) ўтқазилишидан 
олдин тинтув қилинади ва қўлидаги, юкхонадаги нарса-буюмлари 


206 
диққат билан кўрикдан ўтказилади. Чекиш воситалари (тамаки, нос, 
сигарета, гугурт) ва тақиқланган бошқа буюмлар олиниб, қўл юклари 
билан бирга самолёт юкхонасига топширилади. Ҳар бир конвой 
қилинадиган шахсга алоҳида- алоҳида қўл кишанлари тақилади. 
Конвой қилинаётганлар самолётга (вертолётга) йўловчилардан 
олдин ўтқазилади, уларни тушириш эса йўловчилар тўлиқ тушиб 
бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда конвой ходимлари кириш 
эшиги олдида, аэродром майдонида қарама-қарши томонда ва самолёт 
(вертолёт) салонида жойлашадилар. Ушланган ва қамоққа олинган-
ларни куннинг қоронғи пайтида самолётга ўтқазиш ёки тушириш 
тадбирлари амалга оширилаётган бўлса, уларнинг қўриқланишини 
кучайтириш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида конвой 
таркибига яна бир кинолог ходим хизмат ити билан бириктирилади. 
Конвой қилинаётганлар самолёт (вертолёт)да бир салон ичига жой-
лаштирилади ва конвой ходимлари конвой килинаётганларнинг олд, 
орқа ва ён томонларидаги ўриндиқларга жойлашадилар. Вояга етмаган 
ушланган ва қамоққа олинганлар катта ёшдаги конвой қилинаётган-
лардан алоҳида (бошқа салонга) жойлаштирилади. Агар бунга имко-
ният бўлмаса, улар бошқа самолётда (вертолётда) конвой қилинади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish