1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

идоралараро комиссия
ташкил этади. Ушбу комиссия талабнома 
тақдим этган суд биносининг шароити, ушланган ва қамоққа олин-
ганлар билан ўтказиладиган суд-тергов жараёнини ўтказиш учун 
яратилган шарт-шароитлар, суд жараёнида конвой тадбирларини 
амалга ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган 
куч ва автотранспорт воситаларининг зарурий меъёри, ВСҲ биноси-
дан суд биносига олиб борувчи асосий ва захира йўлларнинг ҳаракат-
ланиш йўналишлари, фавқулодда ҳолат содир бўлганда маҳаллий ва 
бошқа ички ишлар органлари ҳамда суд маъмурияти билан ўрна-


199 
тиладиган ҳамкорликни тўлиқ ўрганиб текшириб чиқади, зарурий 
чора-тадбирларни белгилайди. 
Судларга хизмат кўрсатиш идоралараро комиссиянинг 
далолат-
номаси 
билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада қуйидаги-
лар акс эттирилади: 
– хизмат кўрсатиладиган суд ва конвой бўлинмаси (наряди) (ички 
ишлар органи)нинг номи, уларнинг аниқ манзиллари; 
– суд жараёнлари ўтказиладиган, конвой ва судланувчиларни суд 
жараёнлари бошлангунга қадар вақтинчалик сақлаш учун мўлжаллан-
ган хоналарнинг тўлиқ таснифи, ушбу хоналарнинг зарурий жиҳозлар 
(мебеллар), ички ишлар органи билан телефон алоқаси ва сигнализа-
ция ускуналари билан таъминланганлиги; 
– суд мажлислар залининг (қайси қаватда жойлашганидан қатъи 
назар) деразаларига темир панжара ўрнатилганлиги, унинг мустаҳ-
камлиги; 
– сайёр ўтказиладиган суд-тергов жараёнларида керак бўладиган 
анжомлар, конвой ходимлари ҳамда судланувчиларни вақтинча сақлаб 
туриш учун ажратилган биноларнинг талабга жавоб бериш даражаси; 
– суд маъмурияти билан ҳамкорлик ўрнатиш тартиблари; 
– суд хоналарини кўздан кечиришда аниқланган камчиликлар ва 
уларни бартараф этиш юзасидан белгиланган аниқ муддатлар, камчи-
ликларни бартараф этиш бўйича масъул ходимнинг исми, шарифи. 
Текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф қилин-
гунга қадар судга судланувчиларни конвой қилиш тақиқланади. 
Судья ва конвой бўлинмаси (наряди) ёки ички ишлар органи 
бошлиғи томонидан тасдиқланган далолатноманинг бир нусхаси ИИВ, 
ИИББ, ИИБ раҳбариятига тақдим этилади ва ўз навбатида суд жараёни-
ни таъминлаш ваколати олганлиги тўғрисидаги ИИВ, ИИББ, ИИБ 
раҳбарияти томонидан буйруқ чиқарилади. 
Сайёр ўтказиладиган суд жараёнлари судья томонидан 
белгиланади ва бундай жойларга хизмат кўрсатиш ваколатини олиш 
бўйича далолатнома тузилмайди. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни махсус жиҳозланган авто-
транспорт воситаларидан ташқари, самолёт (вертолёт), пассажир 
поездларининг вагонларида ва пиёда конвой қилишга рухсат этилади. 
Транспортда конвой тадбирлари амалга оширилганда конвой ходими 
ва конвой қилинадиганлар учун сарф бўладиган харажатлар 
Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Ўзбекистон Темир йўллари ва бошқа 
вазирлик ҳамда идораларнинг ўзаро келишувлари асосида тўланади. 


200 
Самолёт (вертолёт)да ушланган ва қамоққа олинганлар билан 
конвой тадбирларини амалга ошириш фақатгина Ўзбекистон Респуб-
ликаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички 
ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, Транспортда жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш хизматлари ва вилоятлар ИИБлари бошлиқлари-
нинг рухсати билан, жойлардаги фуқаро авиацияси ташкилотларига 
олдиндан берилган талабномага асосан, агар бошқа турдаги транс-
порт воситалари билан конвой қилишнинг имконияти бўлмаса ёки 
шахсни зудлик билан маълум бир манзилга етказиш зарурати туғил-
ганда, амалга оширилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни пассажир поездлари вагон-
ларида конвой қилиш фақат ушбу йўналиш бўйича режали қатнай-
диган қоровул қўшинларининг йўналишлари ўтмаган бўлса, бошқа 
транспорт воситалари билан конвой қилишнинг имконияти бўлма-
ганда ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ёки унинг 
ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республика Ички ишлар вазири, 
Тошкент шаҳар ИИББ, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш хизматлари ва вилоятлар ИИБлари бошлиқларининг рухсати 
билан амалга оширилади. Ушланган ва қамоққа олинганларни шаҳар 
атрофига қатнайдиган поездларда конвой қилиш қатъиян ман этилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish