Уларга қуйидагилар тақиқланади:
тинчликни бузиш, бошқа
камераларда сақланаётган шахслар билан овоз чиқариб, тақиллатиб ва
ёзишиб гаплашиш; ВСҲни қўриқлаётган наряд билан гап талашиш,
унинг кўрсатмаларини бажаришни рад этиш ёки бундан бўйин товлаш;
деворларга ва фойдаланиш учун берилган буюмларга қандайдир
ёзувлар ёзиш ва белгилар қўйиш; муайян нарса ва буюмларни ясаш,
сотиб олиш ва сақлаш; буюмларни айирбошлаш, сотиш ва ҳоказо.
Ички тартиб-қоидаларни бузиш қуйидаги жазо чораларидан
бири қўлланилишига сабаб бўлади:
огоҳлантириш ёки ҳайфсан
193
эълон қилиш; хонани тозалаш учун навбатдан ташқари навбатчи-
ликка тайинлаш; посилка ёки йўқлов олишни вақтинча тўхтатиш;
ички тартиб-қоидаларни қасддан бузганларни ўн кун муддатгача,
вояга етмаганларни эса беш кун муддатгача карцерга жойлаштириш.
ВСҲ инвентари, жиҳозлари ва бошқа мулкини қасддан бузганлик
учун айбдорлар моддий жавобгарликка тортиладилар.
Ички ишлар органлари ходимларига жисмоний қаршилик кўрса-
тадиган, тўполон қиладиган ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларини
содир этадиган шахсларга нисбатан, улар ўзларига ёки атрофдаги-
ларга зиён етказишларининг олдини олиш учун, қонунда белгиланган
тартибда жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши мумкин.
ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲ ходимлари ёхуд бошқа шахсларга
ҳужум қилган ёки уларнинг ҳаётига бевосита таҳдид солувчи бошқа
ҳаракатлар содир этган, шунингдек, қамоқдан қочган ҳолларда уларга
нисбатан охирги чора сифатида қурол қўллашга йўл қўйилади.
ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан қонунийликка қатъий
риоя этилиши, уларни сақлаш ва қўриқлаш тартибининг таъминла-
ниши учун шахсий жавобгарлик ички ишлар органининг бошлиғига
юклатилган.
Бу борада ички ишлар органи бошлиғига
ВСҲни қўриқлаётган
нарядларни ҳар сутка жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилиш ва
уларнинг бошқарувини ташкил қилиш, шунингдек, нарядларга йўриқ-
нома бериш ва хизмат ўташларини мунтазам назорат қилиш вазифаси
юклатилган.
Ушланган ёки қамалган ВСҲдан қочган тақдирда, ички ишлар
органининг бошлиғи ўз ихтиёридаги барча куч ва воситалардан
фойдаланиб қочоқни таъқиб этиш ва ушлашни ташкил қилиши шарт.
ВСҲдан қочиш рўй берган ҳар қандай ҳолат бўйича ички ишлар
органининг бошлиғи хизмат текшируви тайинлайди.
Жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг
қўриқланишига бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг камераларда
сақланиши тартибини таъминлаш билан ВСҲ бошлиғи шуғулланади.
У нарядларни хизмат ўташга тайёрлайди, ички ишлар органи
бошлиғининг қарорига мувофиқ жойлаштиради, уларнинг хизматини
назорат қилади, ҳар куни ВСҲ камералари ва бошқа хоналарини
кўздан кечиради.
ВСҲ бўйича навбатчи гумон қилинувчи ва айбланувчиларни
қўриқлаш билан шуғулланувчи нарядларга оператив раҳбарлик қилади,
уларнинг сақланиши учун белгиланган тартибнинг таъминланиши ва
нарядлар ўз вазифаларини бажаришлари учун жавобгар бўлади.
194
Do'stlaringiz bilan baham: |