1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСХ) ҳудудига кириш ва ундан



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (ВСХ) ҳудудига кириш ва ундан 
чиқиш. 
Шахсларнинг ВСҲ ҳудудига кириши ва ундан чиқиши улар-
нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда ВСҲ бошлиғи рухсатига 
асосан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик 
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ВСҲга монеликсиз 
кириш ҳуқуқига эга. 
Қуйидаги шахслар ВСҲга хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда 
кириш ҳуқуқига эга: 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонун-


184 
чилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари; Ўзбекистон 
Республикаси судьялари; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, 
унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, 
вилоятлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар 
ва уларнинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар 
вазири ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикасининг Ички 
ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма 
бошлиқлари ҳамда тегишли бўлим (бўлинма) ходимлари; тегишли 
Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари; 
ВСҲ ходимлари ҳамда ВСҲда меҳнат шартномаси асосида ишловчи 
ишчи ва хизматчилар. 
Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган 
вақтда киришга, ҳамма камералар билан танишишга ҳамда ВСҲда 
сақланаётган шахслар билан суҳбатлашишга ҳақли. 
ВСҲ маъмурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда суд-
нинг, шунингдек, адвокат ва тергов ҳаракатларида иштирок этувчи 
бошқа шахсларнинг ВСҲ ҳудудига иш вақти давомида монеликсиз 
иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан киришларини таъминлайди. 
ВСҲ ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг ашёлари, 
кийим-бошлари ва пойабзаллари, шунингдек, кираётган ҳамда чиқиб 
кетаётган транспорт воситалари кўздан кечирилади, тақиқланган 
ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилади. 
ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юри-
таётган шахсларнинг, адвокатларнинг, шунингдек, ВСҲни назорат 
қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг ашёлари, кийим-
бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Бироқ улар ўқотар 
қурол ҳамда бошқа тақиқланган воситалар ва нарсаларни ВСҲ жой-
лашган ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига топшириш-
лари шарт. 
ВСҲга олиб келинган аёлларнинг ёнида икки ёшга тўлмаган 
боласи мавжуд бўлган ҳолларда қўшимча равишда боланинг туғил-
ганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки боланинг айнан шу аёлга тегишли-
лигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақ-
дирда, жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор 
ёки суднинг боланинг айнан шу аёлга тегишлилиги тўғрисидаги 
имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган маълумотномасига 
асосан қабул қилинади. 
ВСҲга олиб келинган шахслар ВСҲ навбатчиси (ВСҲ навбатчиси 
штат бирлиги бўлмаган ВСҲда ВСҲ жойлашган ички ишлар органи 


185 
тезкор-навбатчиси) томонидан сутка давомида қабул қилинади ҳамда 
суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ушлаб туриш тўғрисидаги 
қарори асосида ЖПКнинг 227-моддасига биноан баённома расмий-
лаштирилади. Унда ушлаш асослари, куни, ойи, вақти ва жойи кўрса-
тилади. Баённома уни тўлдирган ходим, ушланган шахс ва холислар 
томонидан имзоланган бўлиши шарт. 
ВСҲга олиб келинган шахсларнинг баданида ғайриқонуний хатти-
ҳаракатлар натижасида шикаст етказилганлиги аниқланган тақдирда 
бу ҳақда далолатнома тузилиб, ВСҲ навбатчиси ва тинтув ўтказаёт-
ган ходим томонидан имзоланади ҳамда зудлик билан назорат қилув-
чи прокурорга хабар берилади. Тиббиёт ходимлари томонидан чиқа-
рилган хулосага кўра стационар шароитда даволанишга муҳтож бўл-
ган шахслар ВСҲга қабул қилинмайди. 
ВСҲга олиб келинганларни камераларга жойлаштириш бўйича 
ВСҲ навбатчиси томонидан режа тузилади ва ушбу режа асосида 
камераларга жойлаштирилади. Камераларга жойлаштириш бўйича 
режа ихтиёрий формада тузилади. Унга ҳар бир сақланаётганнинг 
фамилияси, содир этилган жиноятнинг оғирлиги бўйича камераларга 
жойлашиш тарҳи киритилади. Унда вояга етмаганлар ва ўта хавфли 
рецидивистларнинг фамилияси алоҳида белги билан ажратилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish