6.2. Европа Иттифоқи шароитларида халқаро компанияларнинг имкониятлари
Европа Иттифоқи (ЕИ)да интеграцион жараёнларнинг ривожланиши билан халқаро компанияларга европа фирмалари билан ҳамкорлик учун тобора кенг имкониятлар очилмоқда.
Масалан, ҳозирги вақтда ЕИда қуйидаги савдо-сиёсий қуроллар мажмуаси қўлланилади: ягона бож тарифи, қишлоқ хўжалик товарлари экспорти ва импортининг ягона режими, демпингга қарши тадбирлар, импорт устидан назорат ва олиб киришни бир томонлама тартибга солиш; ЕИ да экспортни (асосан текстил ва қора металларни) “ихтиёрий” чеклаш ҳақидаги келишувлар. ЕИ да амал қилаётган қоидаларга кўра ҳеч бир аъзо-мамлакат мустақил равишда учинчи мамлакатлар билан савдо музокаралари олиб бора олмайди ва савдо келишувларини имзолай олмайди. Оҳирги йилларда ЕИ номидан тузилувчи келишувларга тобора кўпроқ савдо сиёсати чегарасидан ташқарига чиқувчи саноат ва илмий-техник ҳамкорлик масалалари киритилмоқда.
ЕИ мамлакатлари жамоавий савдо сиёсати воситалари билан бир қаторда миллий характердаги турли чораларни қўлламоқдалар. Масалан, экспорт кредитларини бериш миллий ҳукуматлар ихтиёрида қолган. Техник меъёрлар ва стандартларни, санитар назоратини, маъмурий қоидаларни унификациялаш давомида протекционистик мақсадларда қўллаш мумкин бўлган қўшимча жамоавий воситалар ишлаб чиқилди.
Импортни тартибга солиш – ягона бож тарифи ЕИнинг учинчи мамлакатлар билан савдо муносабатларида ишлатилади. Конкрет товарларга бож тарифларининг ставка миқдори хомашёни қайта ишлаш даражасига қараб белгиланган.
Преференция (имтиёз)ларнинг умумий тизими (ПУТ) кўпроқ ривожланаётган мамлакатлар билан муносабатларда қўлланилади. У ЮНКТАД қарорига биноан бир томонлама тартибда қабул қилинган.
Контингентирлаш ва импорт устидан назорат ЕИга аъзо-мамлакатларнинг маҳсулоти билан рақобатлашаётган товарларнинг олиб кирилишини чеклаш ва тўхтатиш мақсадида қўлланилади.
Экспортни “ихтиёрий” чеклаш ҳақидаги келишувлар импортер ва экспортер ўртасидаги келишув натижаси бўлиб, ҳақиқатда улар экспортерга қатъийроқ чекловчи чораларни қўллаш ҳавфи остида ўтказилади.
Демпингга қарши тадбирлар Евроиттифоқ томонидан учинчи мамлакатлардан импортни чеклаб туриш учун фаол қўлланиладиган нотариф тўсиқлар қаторига киради.
Техник тўсиқлар нотариф характерга эга чораларга киради. Бу гуруҳ ичида муомалада бўлган ва ташқаридан олиб кирилаётган саноат маҳсулотларига меъёрлар ва стандартлар – сифат характеристикалари, компонентлар дозировкаси ва бошқалар киради.
Экспортни тартибга солиш – экспорт назорати ва олиб чиқишни чеклаш – аъзо-мамлакатларнинг миллий ҳавфсизлиги, миллий бойликларни сақлаш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит муҳофазаси мақсадларида камроқ товар гуруҳларига қўлланилади.
Евроиттифокда аъзо-мамлакатлар ташқи иқтисодий экспансиянинг кўпгина муҳим инструментлари – экспортга давлат субсидиялари, экспорт кредитлари, экспортёрларга турли солиқ, маъмурий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш усулларини қўллашда мустақилликлари сақланган.
Экспортни тартибга солишнинг бошқа инструментлари кўпроқ: миқдорий чеклашлар (нефт ва уни хайдашдан олинадиган маҳсулотлар), экспортни бевосита таъқиқлаш ва лицензиялаш (кимё маҳсулотлари, радиоактив моддалар) каби маъмурий чоралар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқишни тартибга солиш хусусиятларига экспортни субсидиялаш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |