8.4. Хорижий филиал штатида маҳаллий фуқаролар ва мухожирлар Бош компания у ёки бу концепцияга хайриҳохлигига боғлиқ ҳолда ўз хорижий филиаллари штатини фақат қабул қилувчи мамлакат маҳаллий фуқаролари ёки кўп миқдордаги мухожирлар – бош компания жойлашган давлат миллати ёки учинчи давлатлар миллатига мансуб кишиларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиради.
Халқаро корпорациялар хорижий филиаллари раҳбариятини қабул қилувчи мамлакатларнинг маҳаллий фуқароларидан шакллантириш афзалликлар билан бирга камчиликларга ҳам эга. Биринчидан, маҳаллий фуқаролар хизмати халқаро корпорацияларга мухожирлар хизматидан кўра арзонроқ ва уларни командировка қилиш билан боғлиқ бюрократик тадбирлар ва ҳаражатларни чеклаб ўтишга имкон беради. Бундан ташқари кўпгина қабул қилувчи мамлакатларда чет элда касбий тайёргарликдан ўтган бухгалтерлар ва ҳуқуқшунослар хизматидан фойдаланишга имкон бермайдиган ҳуқуқий талаблар мавжуд.
Маҳаллий раҳбарлар узоқ муддатли лойиҳаларга йўналган бўлади, мухожирлар эса кўпинча корпорациянинг узоқ муддатли лойиҳаларига зид равишда қисқа муддатли мақсадларни кўзлайди.
Маҳаллий кадрлар минтақавий ишлаб чиқариш шароитлари, миллий истеъмолчилар талаби хусусиятларини яхшироқ билади ва баъзан ҳукумат доиралари бевосита алоқаларга эга бўладилар. Маҳаллий мутахассислардан фойдаланиш қабул қилувчи мамлакат фуқароларига уларнинг давлат манфаатларига хизмат қилувчи хорижий корпорациялар билан ҳамкорлик қилиш имконияти мавжудлигини кўрсатади. Бундан ташқари маҳаллий фуқароларни ёллаш қабул қилувчи мамлакат ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади ва рағбатлантирилади.
Мухожирларнинг хизматидан фойдаланиш уларнинг техник билими, бошқарув тажрибасини маҳаллий ходимларга ўргатиш қобилияти ва бош компания томонидан хорижий филиал фаолиятини қатъий назорат қилишга асосланади. Шу билан бир вақтда улардан фойдаланиш компанияга қимматга тушади.
9 - Мавзу. Халқаро менежмент тизимида инсон ресурсларини бошқариш 9.1. Халқаро фирмада инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари Халқаро фирмалар бошқарув ходимларини одатда маҳаллий фуқаролар ва экспатриантларга бўлишади. Экспатриантлар ўз навбатида келиб чиқиш мамлакати фуқароларига ва учинчи давлат фуқароларига бўлинади.
Маҳаллий шароитларга мослашиш қанчалик қийин бўлса, фирмалар учун маҳаллий кадрлардан фойдаланиш шунчалик самарали бўлади, негаки улар маҳаллий шароитларни яхшироқ тушунадилар.
Кўп миллатли корпорациялар барча ходимларда корпоратив тизим тушунчасини ҳосил қилиш учун хорижликларни ўз мамлакатидаги бош компанияга ёки унинг ҳудудий бўлимларига жўнатади, маҳаллий кадрларни эса хорижга юборади.
Кўп миллатли компаниянинг ташкилий ривожланишини мувофиқлаштириш ва филиалларда ишлаб чиқариш фаолиятини назорат қилиш учун ходимларни қисқа муддатли хизмат сафарларига жўнатиш ва бир ишдан бошқа ишга кўчириш қўлланади.
Технология, маҳсулот ва жараёнларни амалга оширишдаги янгиликларнинг кўпчилиги бош фирмада вужудга келади ва кейинчалик хориждаги филиалга юборилади. Экспатриантларни хорижий филиалларда ишлатиш кўпинча уларнинг янги услубларни жорий этиш ҳоҳиши билан характерланар экан, бош фирмада ишлаш тажрибасига эга ходимлар шу талабларга жавоб беради. Бироқ, учинчи мамлакат кадрлари экспатриантларга қараганда баъзан юқорироқ техник ва шахсий кўникмаларга эга.