1 Мавзу. Халқаро менежмент фанининг назарий асослари


Халқаро бизнесни аҳлоқий юритишнинг асосий белгилари



Download 336,5 Kb.
bet27/28
Sana23.02.2022
Hajmi336,5 Kb.
#168926
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Маърузалар матни

10.2. Халқаро бизнесни аҳлоқий юритишнинг асосий белгилари
Халқаро бизнес – бу турли давлатлардаги шерикларнинг ўзаро ишончи бўлиб, бусиз ҳамкорликни амалга ошириш мумкин эмас.
Бизнесни аҳлоқий юритишнинг 3 та асосий белгилари мавжуд:
1. Бизнеснинг ўз мақсадларига мувофиқлиги.

  1. Соғлом тафаккурга бўйсуниш.

  2. Оддий маданий принциплар асосида ҳаракатланиш.

Хорижий шароитларга мослашишнинг асосий омили бўлиб, маҳаллий аҳоли билан оғзаки, ёзма ва сўзсиз воситалар ёрдамида мулоқот ўрнатилиши ҳисобланади. Бунда эстетика меъёрлари - ранг, дизайн, символлар, дидлар бўйича миллатлар тафовутларини ҳисобга олиш зарур. Дин хусусиятлари ҳатто янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга татбиқ қилинишига таъсир этиши мумкин. Катта оилалар ва қардош гуруҳлар кўп бўлган мамлакатларда фирмалар одатда ходимларни яхши уй-жойлар билан таъминлаш, ходимлар фарзандининг таълим олиши, соғлиқни сақлаши ва дам олиши учун шароитлар яратишга масъул.
Халқаро бизнес этикаси ўзининг соғлом фикр ва оддий инсонийлик тушунчалари билан барча мамлакатлар ва қитъаларга бир хил даражада тарқалган. Бир давлатда талабга эга бўлмаган, бошқа мамлакатда истеъмолчиларнинг даромадлари ва дидига мос келувчи товарларни сотиш аҳлоқийдир. Шу билан бирга бирор мамлакатда инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун зарарли деб ҳисобланган товарларни ҳеч қайси бир мамлакатда сотиш мумкин эмас.
Бизнесда рақобат мумкин ва аҳлоқий жиҳатдан қораланмайди. Бироқ у ҳар доим соғлом фикр ва оддий инсонийликнинг жиддий меъёрлари билан чекланган бўлиши ҳамда обрў тушишига олиб келмаслиги керак. Вужудга келган шароитлар ишлаб чиқарувчини нисбатан юқори сифатли товарни ишлаб чиқариб пастроқ баҳода сотишга мажбур қилиши мумкин. Лекин ҳеч бир вазият ёлғон, туҳмат, ўғрилик, жисмоний зўрлаш ва қонунбузарликни оқлай олмайди. Хусусан, истеъмолчиларни алдашга йўл қўйилмайди, чунки улар билан муносабатлар реклама сингари узоқ муддатли етказиб беришлар ва сотувларга йўналтирилган ҳолда олиб борилиши керак.
Молиявий фаолият этикаси барча ишбилармонлик, шу жумладан, бухгалтерлик ҳисоб-китобларини ҳам ҳаққоний бўлишини англатади. Молия-бизнес тили, шу сабабли менежернинг молиявий ҳисоботи ҳаққоний, оқилона, ишончли бўлиши керак. Ишбилармонлик бўйича молиявий ҳисоботни тузиш учун шарт-шароит бўлиб, қуйидаги 3 та талаб ҳисобланади:

  1. Молиявий ҳисобот тузилаётган қоидалар тўғри ва реал вазиятларга жавоб бериши керак.

  2. Бу қоидалар корпорациянинг барча бўлимлари учун бир кўринишда бўлиши керак.

  3. Ҳисоботларда фақат ишончли, текширилган маълумотлардан фойдаланиш зарур.

Лотин Америкаси ва Осиё давлатларида тадбиркорлик фаолияти учун порахўрликнинг зарурлиги тўғрисидаги кенг тарқалган фикр йирик бизнесменлар томонидан рад этилиши керак. Порахўрлик бу маънавиятсизлик ва аҳлоқсизликдир. Шунга қарамай, афсуски, ҳозирги вақтда фақат ривожланаётган мамлакатларда эмас, бутун дунёда порахўрлик тарқалган. Жаҳон бизнесида порахўрлик одатда йирик кўламли лойиҳаларни бажариш вақтида авж олади.
Порахўрлик бозор иқтисодиётига ўтаётган айрим давлатларда ҳам намоён бўлмоқда. Масалан, Монголияда 80-йилларда ҳатто “порахўрлик” сўзи ҳам йўқ эди. 90-йиллар оҳирида бу иллат айниқса, ҳукмрон табақалар орасида кенг тарқалди.
Хорижий шартномалар тақдирини ҳал қилувчи расмий шахсларни сотиб олиш амалиётига барҳам бериш учун ИҲТТга аъзо мамлакатлар 1997 йилда халқаро бизнес соҳасида хорижий мансабдорларни сотиб олиш билан курашиш ҳақидаги Конвенцияни имзоладилар.
Америка давлатлари ташкилотига (АДТ) аъзо 21 та мамлакат етакчилари битим имзолаш учунгина амалга оширилаётган ва жиноят деб ҳисобланган порахўрликни тугатиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзоладилар.
АҚШ 1977 йилдаёк хорижий коррупция амалиёти ҳақидаги қонунни қабул килган. Ушбу қонунга биноан АҚШ фуқаролари ҳар қандай чет эл шахсларига ишбилармонлик битимини амалга ошириш учун пора бериш жиноят ҳисобланади.



Download 336,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish