1 Мавзу. Халқаро менежмент фанининг назарий асослари


Менежмент услубидан қатъий назар ишга доир этикет



Download 336,5 Kb.
bet21/28
Sana23.02.2022
Hajmi336,5 Kb.
#168926
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Bog'liq
Маърузалар матни

7.4. Менежмент услубидан қатъий назар ишга доир этикет
Ҳар қандай мамлакатда глобал менежерга қабул қилувчи мамлакатнинг турли маданий ва тарихий хусусиятларига тўғри ва мос келувчи ишга доир этикет асосларига риоя қилиш тавсия қилинади. Бундай асосларга:

  • белгиланган ишбилармонлик учрашуви вақтига қатъий риоя қилиш;

  • музокаралар бошлашдан аввал ташриф карточкалари билан алмашиш зарур ва ташриф карточкасини узата туриб, ўз номингизни аниқ айтинг;

  • музокараларни делегация бошлиғи – компаниянинг энг юқори лавозимли вакили бошлаши керак. Музокаралар пайтида у ташаббусни муҳокама қилинаётган муаммони энг яхши биладиган менежерга бериши мумкин;

  • музокара қатнашчиларини жойлаштириш қоидаларига (делегация бошлиқлари одатда бир-бирига қарама-қарши ўтиради) амал қилиш муҳим;

  • ўз аргументларини баён қилишда фақат таржимон ёки тилни биладиган шахсга мурожаат этмаслик керак;

  • ишбилармонлик суҳбатида секин суръатда аргументларни аниқ ва ихчам изоҳлаш билан гапириш керак;

  • музокараларни олиб бориш суръати иккала томон фикрларини тўғри қабул қилиш ва зарур бўлганда аниқловчи саволлар бериш имкониятини бериши керак;

  • ишбилармонлик сухбати имкониятидан тўла фойдаланиш учун ҳар бир томоннинг тадбирлар режасини эътибор билан муҳокама қилиш лозим;

  • музокаралар якунида доим шерикларга сизга ажратган вақтлари учун миннатдорчилик билдириш керак;

  • ўз офисингизга қайтгандан сўнг учрашувда келишилган ҳаракатларни содир қилишдан ташқари, ҳамкорликка қизиқиш сўсаймаганлигини билдириш учун миннатдорчилик хатини юбориш лозим;

  • шериклар саволлари ва талабларига дарҳол жавоб бериш керак. Бу шерик хабарини қабул қилганлигингизни англатади.



8 - Мавзу. Халқаро бизнесда кадрлар сиёсати


8.1. Халқаро жамоани бошқариш хусусиятлари
Халқаро менежер вазифаларини муваффақиятли бажаришни таъминловчи қобилиятларга қуйидагилар киради:

  • хорижий давлат шароитларига тез мослаша олиш;

  • халқаро тафовутларни эътиборга олиб фикрлай олиш ва иш манфаати йўлида уларни енгиш;

  • яратувчан ташаббус;

  • олдиндан кўзланган режа бўйича ҳаракат қилиш;

  • чет эллик шериклар билан мулоқотда эгилувчанлик ва компания манфаатларини ҳимоя қилишда қатъият;

  • соф виждонлилик;

  • қабул қилинувчи қарорларнинг тўғрилиги;

  • кутилмаган вазиятларга ҳозирлик;

  • берилган имкониятлардан энг яхши вариантини танлаш имконияти;

  • тадбиркорлик;

  • ҳамкорликка интилиш;

  • узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишни истамасликнинг йўқлиги;

  • мақсадга интилувчанлик;

  • мулоқотга осон киришиш;

  • чет тилини билиш;

  • жамоада ишлаш ва ишонтира олиш;

  • чет элликларнинг урф-одатлари ва маданиятига сабрли бўлиш;

  • руҳият мустаҳкамлиги;

  • яхши умумий саломатлик;

  • оилада яхши муносабатлар;

  • фикрни тез жамлай олиш ва ҳаракатларга тайёр бўлиш;

  • иерархик тузилма, яъни ҳар бир бўйсунувчи битта раҳбарга эга тузилма ўрнига келувчи матрицали бошқарув тизими шароитларида ишлай олиш;

  • чет элда ишлаш истаги.

Глобал менежер қабул қилувчи мамлакатларда инсон ресурсларини бошқаришда қуйидаги фарқларга дуч келади:
1) Меҳнат бозорларидаги сифат тафовути – ривожланаётган мамлакатларда паст малакали ишчилар ва индрустриал мамлакатларда юқори малакали ходимлар мавжуд.
2) Ишчи кучи кўчишининг муаммолари - ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний ва маданий тўсиқлар.
3) Бошқарув усули ва амалиёти – ишчилар ва маъмурият ўртасида ўзаро муносабатларнинг ижтимоий меъёрлари.
4) Байналмилал йўналганлик, яъни тор миллий йўналишли персонал тафаккурини глобал кўламда компания фаолияти юқори самарадорлигига эришишга қаратган ҳолда шакллантириш.
5) Назорат - қабул қилувчи мамлакат ҳудудий йироқлиги ва шароитлар хусусиятлари бош компаниянинг хорижий филиал персоналини назорат қилишни қийинлаштиради.
6) Касаба союзлар билан муносабатлар - барча давлатларда стандартларни унификациялаш тенденцияси тобора яққол намоён бўлиб бораётганлигига қарамай турли мамлакатларда меҳнат ҳавфсизлиги меъёрлари бир-биридан фарқ қилади.
Турли мамлакатларда инсон ресурсларини бошқаришнинг барча тафовутларида асосий принципга - ишчи ва хизматчилар онгида компаниянинг самарали фаолиятидан манфаатдорликни тарбиялашга риоя қилиш зарур.



Download 336,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish