9.2.Хорижий корхоналарни бошқариш шакллари Ходимнинг чет элда ишлаши учун зарур компенсациянинг шакли ва миқдори ходимнинг шахси ва аниқ давлат билан аниқланади. Чет элга фақат битта ходимни юборадиган компаниялар ҳар бир ҳолат учун алоҳида компенсация миқдорини белгилашлари керак.
Яшаш ҳаражатлари. Чет элга кетадиган одамлар учун яшаш ҳаражатлари кўпайиб кетади. Бу асосан уларнинг маълум бир ҳаёт тарзига ўрганганлигидан келиб чиқади, яъни янгича шароитда бундай ҳаёт тарзи қимматга тушиб кетади ва уни ўзгартириш осон бўлмайди.
Валютани танлаш. Одатда экспатриантларга иш хақи маҳаллий ва маълум миқдорда ўз давлати валютасида тўланади. Бу унга ўз миллий валютасида жамғаришга имкон беради, ҳамда иш хақининг шу қисмидан солиқ тўлашдан озод бўлади.
Узоқ ҳудудлар. Кўпчилик йирик халқаро лойиҳалар шунчалик узоқ ҳудудларда амалга ошириладики, КМК у ерда қулай шароитларни яратмасдан ёки бошқа рағбатлантиришларсиз ишлашга тайёр ходимларни топиши қийин.
Компаниялар ходимларнинг мослашувчанлик қобилиятига қараганда техник қобилиятларига кўпроқ эътибор берадилар. Узоқ муддатли хорижий хизмат сафарлари бўйича мослашувчанлик қобилиятини баҳолашга аҳамиятни кучайтириш зарур. Масалан, мамлакат ичида лавозимларининг ўзгариши оқибатида кўчишларга яхши мослашган ёки халқаро ташкилотларда иш малакасига эга бўлган ходимлар хориждаги иш шароитларига ҳам яхши мослашадилар. Бундан ташқари айрим компаниялар ҳар хил тест усулларидан бири бўлган “Бошланғич идентификация дастури”дан фойдаланиш орқали у ёки бу шахснинг маълум бир шароитга мослашиш қобилиятини баҳолайди. Бир нечта бошқа тестлар ёрдамида одамнинг ўз хулқ-атворини ўзгартиришга тайёрлигини кўрсатувчи шахсий хусусиятлари баҳоланади.
9.3. Хорижга ишга юбориладиган ходимларнинг баъзи шахсий тавсифлари Техник билимдонлик. Бошқарувчилар, экспатриант-менежерлар ва маҳаллий менежерларнинг фикрича хорижий филиалга хизмат сафарига юборилганда яхши меҳнат қилиш қобилияти асосий муваффақият омили ҳисобланади.
Мослашувчанлик. Фирмалар учун экспатриантлар танлаб олишда фақат техник билимдонлик мезонига эътибор бермасдан, янги маданиятга мослашувчанлик қобилиятининг уч томонини ҳам ҳисобга олиш зарур:
1. Ўзини сақлаш қобилияти, масалан, асабий вазиятни енгиллаштириш қобилияти, ўзига ишонч бўлиши зарур:.
2. Маҳаллий кадрлар билан қониқарли муносабатларни ташкил қилиш қобилияти;
3. Экспатриантларнинг барча нарсани тўғри қабул қилишига ёрдам берувчи билим олиш қобилияти.