Фрэнсис Бэкон
Янги замон моддиюнчилигининг отаси инглиз файласуфи Ф.Бэкон (1551-1626) эди. Унинг фикрича, фалсафа аввало амалий хусусиятга эга бўлмоғи лозим: агар у схоластикачилигида қолса, у ҳақиқий бўла олмайди. Шунинг учун ҳам янги фан бўлган табиатшуносликнинг тажрибавий усулини ишлаб чиқиш Бэконгагина насиб этдики, у унда инсоннинг табиат устидан келажакдаги куч-қудрати ва ҳокимиятининг гаровини кўрди. Аммо бундай ҳокимиятга фақат унинг қонунлари кетидан борибгина эришиш мумкин. Фанларнинг хулосалари аниқ далилларга таяниши ва ундан кенг умумлашмаларга кўтарилиши лозим. Тажрибага асосланган билимларга Бэкон томонидан ишлаб чиқилган ва қўлланишга тавсия этилган индукция, яъни кузатиш, таҳлил қилиш, солиштириш ва тажриба ўтказишдан таркиб топган усул мувофиқ келар эди. Аммо тажриба фақат шундагина ҳақиқий билим бериши мумкинки, қачонки онг ёлғон санамлар ва тимсоллардан озод бўлган бўлса. Насл тимсоллари – бу шундай адашишдирки, инсон табиат ҳақида кишилар ҳаёти каби муҳокама юритишидан келиб чиққандир; ғорларнинг тимсоллари айрим одамларнинг диди ва ҳатти-ҳаракатлари кўникмаси туфайли таълим-тарбия билан боғлиқ равишда келиб чиққан айрим киши хусусиятидан пайдо бўлган адашишлардир; бозор тимсоллари бу дунё тўғрисида мавжуд бўлган тасаввурлар ва фикрларни уларга нисбатан танқидий муносабатсиз равишда муҳокама юритиш одатидир; театр тимсоллари обруманд кишиларга кўр-кўрона ишончга таянади.
Томас Гоббс
Рене Декарт
Инглиз фалсафий тафаккурининг йирик вакилларидан бири Томас Гоббс (1588-1679) дир. «Биринчи фалсафа» ҳақидаги ўз мулоҳазаларида Гоббс шуни таъкидладики, «жисмлилик» (яъни модда) абадийдир, гарчи айрим жимслар вақтинчалик бўлса ҳам. Жисмлийлик хусусиятлари (ёки «акциденциялар») ҳаракат ва сокинлик, ранг ва бошқалардир. Ҳаракатни у жисмларнинг макондаги ўрин алмашиши сифатида қараб чиқди, яъни механик сифатида, табиатдаги барча жисмларни нафақат механизмга ўхшатиб, балки инсон ва жамиятни ҳам унга монанд қилди. Гоббс фалсафий таълимотининг механистик эканлиги яна шу билан ифодаланадики, у ўзининг талқинида ҳаракатни икки жисмнинг тўқнашуви натижаси сифатида кўрсатиб, уни илоҳий биринчи туртки назариясига (деизм) ҳавола қилди. Гоббснинг таъкидлашича, барча билимларга ҳис-туйғу ёрдамида эришиб бўлади, шу билан биргаликда у ўзининг билиш назариясида ақлнинг муҳим аҳамиятини, айниқса унинг математик амалларини кўрсатиб ўтди.
Агар Ф.Бэкон Янги замоннинг хусусияти сифатида табиатни ўрганишининг тажрибага асосланган тажрибавий усулини ишлаб чиқишни бошлаб берганлиги билан, Гоббс эса тажрибага асосланганликни чуқурлаштирганлиги билан белгилаб берган бўлса, француз олими ва файласуфи Рене Декарт (1596-1650) аксинча, тажрибага ақл берган маълумотларнинг оддий амалий текшириш ўрнини ажратиб, афзалликни ақлга қаратди.
Янги замон рационализмининг асосчиси бўлган Декарт барча фанлар учун умумий бўлган усулни ишлаб чиқиш вазифасини қўйдики, у кўп ҳолларда билимлар натижасини белгилаб берувчи инсон ақлида борлиги тахмин қилинган «туғма ғоялар» ёки аксиомалар деб аталган нарсаларни тақозо этар эди. Туғма аксиомалар қаторига у математика ва мантиқнинг кўпчилик қоидаларини қўйди, масалан, «тўғри тўрт бурчак тўртдан кўпроқ томонларга эга эмас». Декартнинг табиатга қарашлари механистик хусусиятга эга. Худо дунёнинг мавжуд бўлишлик ва тараққиётига биринчи турткини беради, аммо кейинчалик унинг ривожи модданинг мустақил ижодий энергияси орқали рағбатлантирилади. Декарт эволюция ғоясини ишлаб чиққанларнинг биринчиларидан биридир (гарчи механистик асосда бўлса ҳам). У бу ғояни табиат ҳақидаги барча соҳа таълимотларига – юлдузлар ва сайёраларнинг ташкил топишидан тортиб ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг пайдо бўлишларигача татбиқ этди. Декарт фикрича, юлдуз ва сайёраларнинг тизимлари модданинг қуюнсимон ҳаракати натижасида ташкил топадилар. Дунёвий модда чексиз, бир хил бўлиб, бўшлиққа эга эмас ва чексиз равишда бўлиниши мумкин. У механик қонунлар томонидан белгиланган тўхтовсиз равишда миқдорий ва сифатий жиҳатдан ўзгариб турадиган ҳолатдадир. Тирик мавжудотлар дунёси ҳам ушбу қонунларга бўйсунади: ҳайвонлар – булар мураккаб машиналардир. Инсон эса, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эга, шунинг учун у механика қонунлари доирасидан ташқарига чиқади. Декарт моддий жавҳар билан бир қаторда (унинг томонидан узунлик сифатида тушуниладиган) Худонинг ва унинг томонидан яратилган руҳий, фикрловчи жавҳар жоннинг мавжудилигини тан олишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Декарт фалсафасининг алоҳида хусусияти дуализм эди.
Декарт учун муҳим муаммо ҳақиқат билимларни ҳосил қилиш ва усул муаммоси эдики, унинг воситасида ана шундай билим олиш имконияти вужудга келсин. Билим моҳияти шунда эдики, ҳар қандай билимга ёйиладиган кескин шубҳанинг тақозоси ҳақиқий билим олиш имкониятини тасдиқлашга олиб келиши мумкин. Мен барча нарсага шубҳа қилишга бошлайман, - деб мулоҳаза юритади Декарт, негаки, шуни тушунаманки, мени ёвуз ва хийлагар шайтон ёки қандайдир бошқа бир алдамчи алдаяпти. Аммо шу билан бирга мен шунга шубҳа қилмайманки, менинг шубҳам мавжуддир, яъни фикр бордир. Шу ердан Декартнинг машҳур хулосаси сарчашма олади: «Мен фикрлаяпман, демак, мен мавжудман!». Фикр ҳақиқийлиги ва фикрловчи моҳияти борлигидан, у ашёлар борлиғининг ҳақиқийлигига етиб боради.
Декартнинг билиш усулини таҳлилий ёки ақлий сифатида таърифлаш мумкин. Ақлий (рационализм) - ақл ёки фикрни билиш манбаи ва унинг ҳақиқийлиги меъёри деб тан олувчи фалсафий қарашдир. Рационализм усули фикрнинг аниқлиги ва унинг ўзининг амалларининг бир-бирига қарама-қарши эмаслигини, фикр объектини оддий қисмларга бўлиб ва уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганишни, кейин эса фикр ҳаракатини соддадан мураккабга томон боришини тақозо этади. Декарт фикрича, ҳеч қандай узоқ нарса йўқки, уни кашф этишга эришиб бўлмасин.
Do'stlaringiz bilan baham: |