1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а


Пуццолан портландцементларнинг ишлатилиш сохалари



Download 4,31 Mb.
bet54/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Пуццолан портландцементларнинг ишлатилиш сохалари.
Чучук сувлар таъсирида буладиган бетон ва темирбетон ер хамда сув ости конструкцияларини ишлатишда пуццолан портландцементлар ишлатилади. Ер усти конструкцияларида нихоятда нам шароитларда буладиган холлардагина куллашга рухсат этилади.
Йигма бетон ва темирбетон конструкциялар хамда буюмлар ишлаб чикаришда пуццолан портландцемент портландцемент катори ишлатилади, лекин, буюмлар албатта нормал буғ босимида котириш камераларида ёки автоклавларда иссик-нам таъсирида ишланади.


Назорат саволлари

  1. Актив минерал қўшимчалар тўғрисида сўзлаб беринг

  2. Ишлатиладиган клинкер турига караб неча хил пуццолан портландцемент ишлаб чиқарилади?

  3. Пуццолан портландцемент технологиясини сўзлаб беринг.

  4. Пуццолан портландцементнинг котишини гапириб беринг.

  5. Пуццолан портландцементнинг хоссалари ва ишлатилишини сўзлаб беринг.

17-мавзу Шлак ва шлакли цементлар
Р Е Ж А

1.Шлак ва шлакли цементлар.


2.Домна шлаки ва унинг таркиби, хоссалари ва қўлланиши.
Таянч сўз ва иборалар: шлак, домна шлаки, қуйма чўян шлаки, асосли модул, фаоллик модули, сифат коэффициенти, электротермофосфор шлаклар, грануллаш усули.
Домна шлаки ва унинг таркиби, хоссалари ва қўлланилиши
Шлаклар-бу дастлабки материал компонентларининг юқори ҳарорат таъсирида ўзаро реакцияланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлардир (эриган минераллар, ёқилғи қолдиқлари ва х.к.лар). Уларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши дастлабки минералларнинг таркибига, эритилган металларнинг ҳилига, металлургия жараёнларининг хусусиятига, совутиш шароитига ва ш.к.ларга боғлиқ бўлади.
Металлургия шлаклари қора ва рангли ҳилларга бўлинади. Қора металл шлакларига чўян ва пўлат эритиб олиш жараёнида чиқадиган шлакларга айтилади. Рангли металл шлакларига эса рангли металлар (мис, никель, қўрғошин ва ҳ.к.лар) эритиб олиш жараёнида ҳосил бўладиган шлаклар киради.
Қора металларни эритишда хумдон ўчоқларидан энг кўп шлак ажралади(1 т чугунга ўртача 0,6-0,7 т шлак). Рангли металлар учун шлакларнинг чиқиш миқдори олинадиган металлнинг дастлабки хом ашё (шихта)даги миқдорига боғлиқ бўлади. Масалан, таркибидаги мис концентрати миқдори 10-15 % бўлган рудадан 1 т мис эритиб олишда ўртача 15-20 т шлак ҳосил бўлади.
Рангли металлургия шлакларида СаО+MgO миқдори камроқ (7-13 %), FeO миқдори эса нисбатан юқори (22-60 %) бўлади. Рангли металлургия шлакларида асосий компонентлардан ташқари унча кўп бўлмаган миқдорда мис, рух, қўрғошин, никель ва ш. к. рангли металл қотишмалари ҳам бўлади.
Охирги вақтгача боғловчи моддалар ишлаб чиқариш учун фақат думалоқ шаклдаги домна шлаклари ишлатилган. Ҳозирги даврда олимлар томонидан электротермофосфор шлаклар ва ҳ.к. ишлатилиши мумкинлиги исбот қилинган.
Темир хом ашё куйдираётган вақтида карбонатлар ёқилғини минерал қисми ва компонентлари билан реакцияга киришади ва осон эрийдиган калций, магний силикатлари ва алюмосиликатларини ҳосил қилади. Бу бирикмалар 14000 – 15000С эрийдилар ва шлакли эритма ҳолида печдан чиқадилар. 1тонна чўяндан ўртача ҳисобда 0,5 – 0,7 тонна шлак ҳосил бўлади. Кимёвий таркиби: домна шлакларни кимёвий таркиби жинсларни таркибига боғлиқ ва одатда: CаО, SiО2, Аl2О3, MgO, FеО олтингугурт бирикмалар CаS, МgS ташкил этади. CаО, SiО2, Аl2О3, MgO, FеО миқдори 90 – 95% ташкил этади.
Кимёвий таркиби бўйича домна шлаклари портландцемент клинкеридан фақат бир хил компонентларни нисбатанлиги билан ажралиб туради. Шлакларни гидравлик фаоллик даражаси иккита модул билан ифодаланади: асосли модул – асосий оксидларни нордон оксидларга фоиз ҳисобидаги нисбат:

Бу модулни сонли қиймати бўйича шлаклар қуйидагиларча фарқ қиладилар; асосли унинг модули ≥ 1 дан кўп ёки тенг, нордон Аs < 1 бирдан кам.
Фаоллик модули ва шлакдаги гилтупроқни кремнеземга фоиз ҳисобидаги нисбати қуйидаги формула орқали аниқланади:

Домна шлакларни гидравлик фаоллиги асосий ва айниқса фаоллик модули ошган сари ошади. Гранулланган шлакларни гидравлик фаоллиги сифат коэффициенти билан баҳоланиши керак ва у шлакдаги CаО, Аl2О3 , MgO, SiО2, ТiО2, фоиз миқдорига боғлиқ ва қуйидаги формула аниқланади:

Бу формула агар MgO миқдори шлакда 10% гача бўлса ишлатилади. Кўп бўлган ҳолда қуйидаги формуладан фойдаланади:

Сифат коэффициенти қанча баланд бўлса, домна шлакини гидравлик фаоллиги шунча баланд бўлади.
Секин совутилган шлакларда CаО, SiО2, Аl2О3 билан тўлиқ боғланган бўлиб - 2CаО, SiО2, ранкинит 3CаО, 2 SiО2, мелилит – 2CаО, Аl2О3, SiО2, окерманит 2CаО, MgO2, SiО2 каби бирикмалар ҳосил қилади. Агар CаО > 44 – 46% ошса унда шлакларни заррачалари ўз–ўзидан кукун ҳолатга ўтади. Шлакдаги MgO унинг гидравлик фаоллиги яхши таъсир кўрсатади, аммо миқдори – 15 – 20% дан ошмаслиги керак.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish