1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а



Download 4,31 Mb.
bet55/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ

Шлакдаги Аl2О3 фаоллигини оширадиган бирикмалар ҳосил қиладилар. Кремний оксиди SiО2 шлакдаги миқдори портландцементга нисбатан кўпроқ, улар совутилганда кристалланмайди ва шиша кўринишида қотиб қолади. Fе2О3– шлакда кам бўлади ва гидравлик хоссасига таъсир кўрсатмайди. МnО нинг миқдори 2 – 4% дан ошиши мумкин эмас, чунки у шлакни (фаоллигини) пасайтиради.
Оддий шароитларда сув билан бирикишида деярли домна шлаклари фаоллигини кўрсатмайдилар ва қотмайдилар. Аммо тадқиқотлар шуни қўрсатдки шлаклардаги кристал ёки шишасимон фазаларидаги моддаларга механиқ, кимёвий ва иссиқлик омиллар таъсир эттирса улар сув билан таъсирлашади ва гидравлик қотишга қобилияти ошади. Натижада янги, сувда эриймадиган моддалар ҳосил қилинади. Хусусан, геленит – 2СаО, Аl2О3, SiО2– оддий ҳароратда инерт бўлиб Са(ОН) таъсирида сув билан оддий шароитларда қотувчи маҳсулотлар ҳосил қилади.
Окерманит - 2CаО, MgO, 2 SiО2 оддий шароитда ва нейтрал муҳитда гидратацияга қодир эмас, аммо Са(ОН)2 таъсирида у С–С–Н(II) ҳосил қилиб гидратланади.
Одатда, ишқорий фаоллаштирувчилар сифатида оҳак ва портландцемент қўллашади, улар сув билан таъсирлашувида Са(ОН)2 ни ажратади.
Сулфат фаоллаштирувчилар сифатида – гипс ёки ангидрид қўлланади.
Асосий домна шлаклари 44 – 48% СаО, 35 – 38% SiО2 5 – 10% Аl2О3лардан иборат. Булар 5 – 10% оҳак ёки портландцемент таъсирида ишқорли фаоллашишга дуч келадилар ва паст асосли гидросиликатлар ҳосил қилишга олиб келади. Ҳар хил таркибли шлакли шишаларни гидравлик фаоллиги иссиқлик ишловида кескин ошади.
Гранулланган электротермофосфор шлаклари фосфатли минерал хом ашёлар – фосфоритлар ва апатитларни – оддий фосфор ажратиб олиш учун уларга электротермик ишлов беришда ҳосил бўладиган қўшимча маҳсулотлардир. 1т фосфордан – 10 – 12т шлаклар ҳосил бўлади ва улар қуйидагилардан иборат СаО–MgO йиғиндиси 80 – 85%. Электротермофосфор шлаклар шлакопортландцемент ишлаб чиқаришда ишлатилади. Бу шлакларда қуйидагилар бўлиши керак:
SiО2– 38% дан кам эмас
СаО MgO – 43% дан кам эмас
Р205 – 2,5% дан кўп эмас
Улар кукунсимон тошкўмирни 1500 – 17000С да ёқишда ҳосил бўлади. Уларнинг минералли қисмини ўтхонадан эриган шлак кўринишида чиқариб олинади ва сувда гранулланади. Улар асосан шаффоф кислотали ферроалюминосиликат шишадан иборат бўлади. Таркибида 85 – 92% гача SiО2, Аl2О3, Fe2О3 мавжуд. Булар бир хил кимёвий ва фазовий таркибга эгадир. Ёнилғи гранулланган шлаклардан тайёрланган боғловчилар автоклавда қотишда гидрогранат, мураккаб таркибли бирикмалар ҳосил қилиб қотади.
Боғловчи моддалар учун мўлжаланган шлаклар кескин сув; буғ, ҳаво билан совутилса уларни фаоллиги ошади.
Замонавий металлургия заводларида грануллашни иккита усулини қўллашади – хўл ва қуруқ. Хўл усулда қайноқ суюқ шлаклар сувли бассейнга қуйилади. Бассейнлар домна печларнинг ёнида жойлашган бўлиб, уларнинг сиғими 450 – 800м3 ва тўрт бурчакли бетон резервуар кўринишда бўлади ва хўл грануллашда 1т шлакни совутишга 2 – 2,5м3 сув сарфланади. Аммо бу усулни камчиликлари бор: олинган шлаклар юқори намликка 20 – 30% эга бўладилар, қуруқ усулда грануллаш барабанли, энг кўп қўлланиладиган сув билан зарб берувчи асбобларда ўтқазилади. Бу ҳолда сув сарфи 1 тонна шлакга 2-2,5 м3сарфланади, гранулланган шлакнинг намлиги 4-7% ташкил қилади. Гранулланган шлаклар билан аралаштирилган шлакли боғловчи моддалар шлакопортландцемент ишлаб чиқаришда қўлланади.

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish