Пуццолан портландцемент.
Пуццолан порландцементни портландцемент клинкер ва гидравлик кушилмани майда туйиш ёки алохида-алохида майдаланган ана шу материалларни яхшилаб аралаштириш йули билан хосил килиш мумкин.
Пуццолан портландцементда гидравлик қўшилмадан тайёр махсулот огирлигининг камида 20% ва кўпи билан 50% микдорида бўлиши лозим. Тишлашиш муддатларини керагича узгартириб туриш учун цементни туяётганда SO3 га хисоблаганда купи билан 3% гача гипс кушилади.
Клинкер турига караб 2 хил пуццолан портландцемент ишлаб чикарилади:
оддий портландцемент клинкердан фойдаланиб ишланадиган пуццолан портландцемент;
сульфатга чидамли портландцементи клинкер асосида ишланадиган сульфатга чидамли пуццолан портландцемент.
Пуццолан портландцементнинг иккови хам бир хил технология буйича ишланади, уларга кушиладиган кушилмаларга булган талаб хам бир хил.
Пуццолан портландцемент технологияси. Пуццолан портландцемент икки хил технологик схема буйича ишлаб чикарилади. Бу схемалар бир биридан клинкер ва кушилмани майдалаш хамда аралаштириш усуллари билан фарк килади:
1. клинкер билан кушилма битта туювчи аппаратда бирга туяётганда аралаштирилади;
2. клинкер ва кушилма алохида-алохида майдаланади. Майдаланган махсулотлар алохида олинган аппаратларда аралаштирилади.
Алохида-алохида майдаланган материалларни аралаштириб, бир жинсли махсулот олиш жуда кийин. Шунинг учун хам иккинчи усул буйича ишланган цемент (гарчи бу усулда хам материаллар яхши аралашса-да) клинкер билан кушилмани бирга туйишдан хосил булган цементга караганда сифатсизрок булади. Шунинг учун заводда пуццолан портландцемент биринчи схема буйича ишлаб чикарилади.
Клинкер билан қўшилма биргаликда туйиладиган пуццолан портландцементни заводда ишлаб чикариш технологик схемаси куйида келтирилган:
Пуццолан портландцементларнинг котиши, хоссалари ва ишлатилиши. Пуццолан портландцементлар котишини шартли равишда икки жараёнга ажратиш мукин:
бирламчи жараён – кликер ташкил этувчиси котади; портландцемент кандай котса, асосан ана шундай схемада давом этади;
иккиламчи жараён – цемент котади; бу эса клинкер ташкил этувчи гидротация махсулотлари билан гидравлик кушилманинг узаро таъсир этишига боглик; бу жараён клинкер минералогик таркиби ва кушилма турига караб бир канча йуналишда руй бериши мумкин.
Клинкер кисми котаётганида кальций силикатлар, алюминатлар ва алюмоферритлар гидратлари, шунингдек уч кальций силикат гидролизи вактида ажралиб чикадиган эркин охак холидаги кальций гидрооксиди хосил булади. Гидравлик кушилма кумтупроги сув иштирокида Са(ОН)2 билан куйидаги схема буйича узаро таъсир этишади:
Са(ОН)2 + SiO2 + nH2O = CaOSiO2 (n + 1) H2O
Нисбатан яхши эрийдиган Са(ОН)2 унча-мунча эримайдиган кальций гидросиликатига айланиши билан пуццолан портландцементларнинг чучук сувга чидамлилиги ошади.
Бирок гидравлик кушилманинг таъсири шу билан тугамайди. Баъзи муаллифлар маълумотига караганда, кушилмалар уч кальций гидроалюминат ва икки кальций гидросиликатлар билан хам узаро таъсир этишади ва анча кам асосли гидроалюминат хамда гидросиликатлар хосил килади. Бу хам цементнинг сувга чидамлилигини оширади.