Қуруқ усулда портландцемент ишлаб чиқариш технологик чизмаси
Ҳозирги заводларда оҳактош ва гилни ҳам майдалаш, ҳам қуритишни бирлаштириб шарли тегирмонларда ўтказилмоқда (Расм 7).
Расм 7. Хом-ашёвий материалларнинг тегирмонларда қуритиш ва майдалаш технологик чизмаси:
1-дозаторлар; 2-тасмали транспортер; 3-шлюзли тиқин; 4-тегирмон; 5-ёнилғи берувчи ўчоқ; 6-аэрожелоблар; 7-элеватор; 8-ажратгичлар; 9-насос; 10-циклонлар; 11-енгсимон филтрлар; 12-вентиляторлар; 13-шнеклар.
Чатиштирилган усул
Бу усул ёқилғи сарфини хўл усулга нисбатан 20 — 30% га камайтириш мумкин. Бу хом-ашёвий аралашма хўл усулда тайёрланади, куйдириш жараёни эса куруқ усулда олиб борилади, яъни шлам махсус асбобларда сувсизланади, сўнг куйдиришга печга жўнатилади. Бироқ электр қуввати сарфи ортиб боради.
Шунингдек, асосида хом-ашёвий аралашмани нурлантириш ёювчи радиацион - кимёвий усул устида ишлар олиб борилмоқда.
Назорат саволлари
1.Портландцемент ишлаб чиқариш нечта мустақил жараёнга бўлинади?
2.Портландцемент клинкери ишлаб чиқаришда қандай асосий технологик операциялар бажарилади?
3.Портландцемент ишлаб чиқаришнинг неча усули бор?
4.Портландцемент ишлаб чиқаришни ҳўл усулини гапириб беринг
5.Портландцемент ишлаб чиқаришни қуруқ усулини гапириб беринг
6.Портландцемент ишлаб чиқаришни чатиштирилган усулини гапириб беринг
12-мавзу Портландцемент клинкерини куйдириш
Р Е Ж А
1.Хом ашё аралашмасини куйдириш,
2.Клинкерни олиш жараёнида печларни зоналарга бўлиниши.
Таянч сўз ва атамалар: шлам, айланма печ, совиткичлар, қуритиш, кальцийлашиш, экзотермия, пишириш, совутиш.
Майдалаб туйилган ва яхшилаб аралаштирилган хом-ашёвий аралашма цемент куйдирувчи печларда 1400-1500оС ҳароратда куйдирилади. Хом-ашёвий аралашмани куйдириш хўл ва қуруқ усулда ҳам ишлаб чиқаришда асосан айланувчи печларда амалга оширилади. Айланувчи ўчоқ бир оз қия қилиб жойлаштирлган узун цилиндрдан иборат бўлиб, ичи оловбардошли зирхлар билан қопланган бўлади. ўчоқнинг (хумдоннинг) узунлиги 95-185-230 м, диаметри 4-7 м бўлади.
Айланувчи печлар (хумдонлар) қарама-қарши, ёки тўғри қонуният бўйича ишлайди. Кукун (қуруқ усулда) ёки шлам (хўл усулда) кўринишдаги хом - ашё автоматик таъминловчи воситасида ўчоқга унинг юқори (совуқ) томонидан юборилади, қуйи (иссиқ) томондан эса 20 - 30 метрли аланга кўринишда ёқилғи (табиий газ, мазут, ҳаво ва кўмир кукуни аралашмаси) пуфланади. Хом-ашё ўчоқ кўндаланг кесимнинг фақат бир қисмигина эгаллайди ва у ўчоқ 1-2 айл. мин тезлик билан айланиб тургани ҳолда, турли ҳарорат бўлинмаларини ўтиб секин-аста пастга, ёнувчи газлар томонга қараб ҳаракатланади.
Баъзан куйдириш учун хом ашёвий аралашмани қисман карбон
газлардан қутилиши учун ва 800-850оС ҳароратгача қиздирувчи,
циклонли иссклик алмаштирувчи мослама бўлган айланувчи
ўчоқларда фойдаланилади (Расм 12.1).
Силослардан қуруқ хом-ашёвий аралашма пневмонасос ёрдамида ўчоқнинг қабул қилувчи бункерига 1 йўналтирилади, бу ерда элеватор 2 ёрдамида моддалар тасмали транспортер 3 узатилади ва ундан батареяли циклон 4га тушади. Циклондан 5 қайтувчи газлар ёрдамида 6,7 циклонлардан ўтиб, ўчоққа 8 тушади. Циклонлардан ўтганда хом-ашёвий у наста-секин қизийди 8000-9000С ва циклон 7 га келиб тушади.
Тизимда газлар оқуми тутун ютувчи 10 орқали ҳаракат қилади. Қайта ишланган 2000С газлар циклонда 9 электрофильтрларда чангдан тозаланади. Баланд ҳароратлар зоналарини ўтиб, клинкер совуқ хаво оқими таъсирида совитилади. ўчоқдан клинкер 1000-1100оС ҳарорат билан чиқади, музлатгичга жўнатилади ва у ерда 30-50оС ҳароратгача совутилади. Совутилган клинкер саклаш омборига, кейин майдалигичга жўнатилади. Майдаланган клинкер иқлим шароитига кўра берк ёки очиқ омборларда сақланади ва у ердан цемент ишлаб чиқариш учун тегирмонларга узатилади.
Расм 12.2 да хумдон ўлчами 4х60 м 1 циклонли иссиқлик алмаштиргич 5 билан таъминланган. ўтаётган газлар газ ўтказувчи ва электрофильтралар тизими орқали тутун сўрувчи 13 ёрдамида қувурга ташланади. Хом-ашёвий шихта сарфловчи бункерга 3, кейин иссиқлик алмаштирувчига 5 келиб тушади. Хумдондан қатйган газ вентилятор 8 ёрдамида шарли тегирмон 9 йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |