2. CASE-воситаларини ўзлаштириш ва жорий этиш технологияси
CASE-воситаларини ўзлаштриш ва эорий этишнинг замонавий технологиялари асосан IEEE стандарти базасига таянади. CASE-воситаларини жорий этиш жараёни қуйидаги босқичлардан ташкил топган:
CASE-воситаларига бўлган талабни аниқлаш;
CASE-воситаларини баҳолаш ва танлаш;
мустаҳкам лойиҳани ишлаб чиқиш;
CASE-воситаларини амалий жорий этиш.
4.1-расм. CASE-воситаларига бўлган талаблар.
Йирик ахборот тизимлари лойиҳасини тузишда CASE-воситаларини танлаш қуйидаги мезонларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади:
Ахборот тизими ҳаётий даври циклини ва унинг ривожланишини таъминлаш;
Лойиҳани яхлитлигини таъминлаш ва унинг ҳолатини назорат қилиб бориш;
Аппарат-дастурий платформа ва МББТларга боғлиқ бўлмаслиги;
Очиқ архитектура;
Ўзбекистон техник қўллаб-қувватлаш сифати ва нархи, мувоффақфиятли ишлатиш тажрибаси;
Ўзлаштириш ва ишлатишнинг соддалиги.
Лойиҳани таҳлил этиш натижасида айнан бирор бир восита уни тўлиқ тузиш учун етарли бўлмаслиги ва бир нечта CASE-воситаларини бир вақтда ишлатиш зарур бўлиши ҳам мумкинлигини айтиш керак.
Хулоса қилиб айтганда, CASE-воситаларини қўллашдан олдин айнан қайси бири ёки қайсилари унга мос келишини аниқлаш, у ўз самарасини беришига ишонч ҳосил қилиш зарур, акс ҳолда жуда катта иқтисодий зарар етиши мумкин.
3. Замонавий CASE-воситалар характеристикалари
Замонавий CASE-воситалари оддий таҳлил ва ҳужжатлаштиришдан тортиб дастурий таъминот ҳаётий даврини тўлиқ қамраб олган тўлиқ масштабли автоматлаштириш воситасига қадар кўп сонли ахборот тизимларини лойиҳалаш технологиясини ўз ичига олади.
CASE-воситалар қаторида имкониятлари чекланган арзон тизимлар ва операцион муҳит, платформаларга боғлиқ бўлган жуда қиммат тизимлар ҳам учрайди. Замонавий дастур воситалари бозорида 300 дан ортиқ турли CASE-воситалари санаб ўтилган, улардан энг кучлиларини илғор фирмалар ишлатмоқда.
Дастурий таъминот ҳаётий даврини таъминловчи комплекс CASE-воситалар таркибига қуйидаги компонентлар киради:
CASE-воситаларининг асоси - репозитори. У лойиҳа версияси ва унинг компонентларини сақлайди ҳамда турли дастурчилардан келаётган хабарларни синхронизациялайди;
таҳлил қилиш ва лойиҳалашнинг график воситалари – ахборот тизимлари моделини қуришда иерархик боғланган диаграммаларни яратиш ва таҳрирлаш учун хизмат қилади;
4 GL оиласига мансуб бўлган дастур воситалари;
конфигурацияли бошқариш воситаси;
ҳужжатлаштириш воситаси;
тестлаш воситаси;
лойиҳани бошқариш воситаси;
реинжиниринг воситаси (дастур коди орқали ўчирилган асосий лойиҳани моделини тиклаш имкони).
Барча замонавий CASE-воситалар асосан тури ва категорияси бўйича классификацияланади. Тури бўйича классификациялаш деганда дастурий таъминот ҳаётий даврининг у ёки бу жараёнига CASE-воситаларини функционал мўлжалланиши тушунилади.
Тури бўйича классификациялаш асосан CASE-воситаларининг компонентлари билан мос келади ва қуйидаги асосий турларга ажратилади:
таҳлил қилиш воситаси (Upper Case) – предмет соҳаси бўйича моделларни қуриш ва таҳлил этишга мўлжалланган. Уларга Design/IDEF, BPwin, CASE-воситалари мисол бўла олади;
таҳлил қилиш ва лойиҳалаш воситаси (Middle Case) – кенгроқ тарқалган лойиҳалаш методологиясини қўллаш билан бирга соҳага мослаштирилган лойиҳаларни яратиш учун ишлатилади. Улар ёрдамида компонентлар, тизим интерфейси, тизим архитектураси, маълумотлар алгоритми ва структураси ишлаб чиқилади. Vantage Team Builder, Desiner/2000, Silverrun, Pro IV, Case.Аналитик CASE-воситалари шулар жумласидандир;
маълумотлар базасини лойиҳалаш воситалари – кенг тарқалган МББТлар учун маълумотларни моделлаштириш ва МБ схемаларини генерациясини (SQL тилида) таъминлайди. Уларга Erwin, S-Designor, DataBase Designer (Oracle) CASE-воситаларини мисол келтиришимиз мумкин, МБни лойиҳалаш воситалари Vintage Team Builder, Designer/2000, Silverrun ва Pro-IV воситалари таркибида ҳам мавжуд.
дастур иловаларини ишлаб чиқиш воситалари – унга 4 GL воситаси оиласига мансуб Uniface, Jam, Power Builder, Developer/2000, NewEra, SQL Windows, Delphi ва бошқа воситалар ҳамда Vantage Team Builder, Pro-IV, Silverrun таркибига кирадиган код генераторлари киради;
реинжиниринг воситаси – дастур кодлари ва МБ схемаларини таҳлил этади ҳамда турли моделлар ва лойиҳалар асосини шакллантиради. МБ схемаларини таҳлил этиш ва шакллантириш воситаси Vantage Team Builder, Pro-IV, Silverrun, Designer/2000, Erwin ва S-Designor таркибида мавжуд. Дастур кодларини таҳлил қилиш борасида объектга мўлжалланган CASE-воситалари кенг тарқалган, улар С++ тилида реинжиниринг амалини бажаради. Rotional Rose, Object Team Builder объектга йўналтирилган CASE-воситалари шулар жумласидандир.
Категорияси бўйича классификациялаш деганда бажарадиган вазифаси бўйича тадбиқ этилишини даражаси тушунилади ва кўпроқ автоном масалаларни ечадиган алоҳида локал воситаларни ўз ичига олади. Ушбу CASE-воситаларини қуйидаги белгилар ёрдамида классификациялаш мумкин:
қўлланиладиган методологияси, моделлари ва маълумотлар базаси;
МББТ билан интеграция даражаси;
рухсат этилган платформаси ёки операцион тизими.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида қуийдаги CASE-воситаларига бўлган талаб ошиб бормоқда:
Локал CASE-воситалар:
Vantage Team Builder;
Designer/2000;
Silverrun;
ERwin+BPwin;
S-Designor;
Case.Аналитик;
Объектга мўлжалланган CASE-восита:
Ушбу локал ҳамда объектга мўлжалланган CASE-воситаларининг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |