4-МАВЗУ: Ахборот тизимларини лойиҳалашНИНГ Замонавий CASE-воситаларИ
РЕЖА:
Ахборот тизимларини лойиҳалашда CASE-технологиялар ўрни
CASE-воситаларини ўзлаштириш ва жорий этиш технологияси
Замонавий CASE-воситалар характеристикалари
Локал CASE-воситалари.
Объектно мўлжалланаган CASE-воситаси.
Конфигурацияли бошқарув воситаси.
Ҳужжатлаштириш воситаси.
Тестлашг воситаси.
CASE-воситаларининг таққосий характеристикалари
1. Ахборот тизимларини лойиҳалашда CASE-технологиялар ўрни
Охирги ўн йилликда дастурлаш техникасида янги йўналиш пайдо бўлди - CASE (Computer-Aided Software/System Engineering) – компьютер ёрдамида ахборот тизимларининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш деган маънони билдиради. Дастлаб CASE иборасининг маъноси фақат дастурий таъминот бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб янги маънони яъни, мураккаб автоматлаштирилган ахборот тизимларини тўлиқ ишлаб чиқиш жараёни маъносини англатади. Энди CASE-воситалари ибораси остида ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш жараёнини қўллаб-қувватловчи дастурий воситалар тушунилади. Ушбу жараёнга, талабнинг ифодаланиши ва таҳлили, амалий дастур таъминоти ва маълумотлар базасини лойиҳалаш, код генерацияси, тестлаш, ҳужжатлаштириш, сифатни таъминлаш, конфигурацияли бошқарув, лойиҳани бошқариш ва бошқа жараёнлар киради.
CASE-воситалари кўргазмали графикли техникага асосланган, унда ахборт тизимларининг турли тоифадаги моделларини ифода этиш учун схема ва диаграммалар ишлатилади. Кўргазмали графика фойдаланувчилар ва дастурчиларга ишнинг моҳиятини ва уни бажариш кетма-кетлигини осонгина тушинишига ёрдам беради. Дастлаб моделларни ифода этиш учун схема ва диаграммалар қўлда, қоғозда бажарилар, яъни автоматлаштрилмаган эди, ушбу жараённи автоматлаштириш, ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш мақсади CASE-воситаларини яратилишига асосий сабаб бўлди.
CASE-воситалари тизимли дастур таъминоти ва техник воситалар билан бирга ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг тўлиқ муҳитини ташкил этади.
CASE-воситаларининг асосий мақсади, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш босқичларида лойиҳалаш билан кодлашни алоҳида ажратишдир. CASE-технологияларини ишлатиш билан ахборот тизимлари дастурий таъминоти ҳаётий даврининг барча босқичлари, хусусан таҳлил этиш ва лойиҳалаш босқичлари кўпроқ ўзгаради. Кўпгина мавжуд CASE-воситалари структурали ёки объктга мўлжалланган таҳлил ва лойиҳалаш методологиясига асосланган. Уларда тизимнинг ўзгариши, дастурий воситаларнинг архитектураси, тизим моделларининг ўзаро алоқаси ва ташқи талаблар диаграмма ёки текст кўринишида ифодаланади.
Бундай методологиялар лойиҳаштирилаётган тизимни мустаҳкам ва кўргазмали ифодаланишини таъминлайди, яъни унинг умумий таҳлилидан бошлаб кейинчалик кўп сонли даражада иерархик структура кўринишда деталлаштиради.
CASE-технологиялар барча турдаги ахборот тизимларини қуришда қўлланилади, лекин қуйидаги соҳаларда улар мустаҳкам ўрин эгаллайди:
савдо-сотиқ ишлари бўйича ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, уларда CASE фақат ахборот тизимини ишлаб чиқишда эмас, балки стратегик режалаштириш, молияни бошқариш, фирма сиёсатчиларини аниқлаш, персонални ўқитиш масалаларини ечишга ёрдам берувчи тизим моделини яратишда ҳам қўлланилади (бу йўналиш бизнес-таҳлил деган номга эга бўлди);
тизимли ва бошқарувчи ахборот тизимларини ишлаб чиқиш. CASE-технологиялар асосан иш унумдорлигини ошириш мақсадида ушбу йўналишга фаол жорий қилинади.
Структурали методологияни автоматлаштириш, тизимли ва дастурли инженерияга замонавий усулларни қўллаш борасида CASE-воситалар қуйидаги асосий устунликларга эга:
автоматик назорат, авваламбор лойиҳани назорат қилиш воситаси эвазига яратилаётган ахборот тизими сифатини яхшилайди;
кутилаётган натижани барвақт баҳолашга учун бўлажак тизимнинг прототипини қисқа муддатда яратишга имкон беради;
лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштиради;
дастурчини қийин ишдан озод этади, унинг дастур тузиш борасидаги ижодий фаолиятини яхшилашга вақт ва имкон яратади;
ишнинг ривожланишини қўллаб қувватлайди;
иш жараёнида компонентлардан такрор фойдаланиш имкониятини яратади.
Шуни тушиниш зарурки, ушбу воситалар асосланган базавий технологияни тушунмасдан туриб, CASE-воситаларини мувоффақитятли қўллаб бўлмайди. Ўз-ўзидан дастурий CASE-воситалар ахборот тизимларини лойиҳалаш ва жорий этиш жараёнларини автоматлаштирувчи воситалар ҳисобланади. Ахборот тизимларининг методологиясини тушунмасдан туриб, CASE-воситаларини қўллаб бўлмайди.
Ахборот тизимларининг дастурий таъминотини ишлаб чиқувчи кўпгина дастурчилар CASE-технологияларига мурожаат қилишади. Илғор технологиялар кўздан кечирилганида 1000 дан ортиқ фирмаларнинг анкета савол жавоби натижаларига кўра CASE-технологиялар бир маромда ишловчи ахборот технологиялари қаторига тушди. Сўров ўтказилганлардан ярми ўзининг учдан бир лойиҳасида CASE-технологияларини қўллаб, 85 фоизи ютуқли натижаларга эришди. Лекин CASE-воситаларининг барча потенциал имкониятларига қарамасдан, жорий этишда омадсизликка учраган вақтлари ҳам бўлган, унга асосий сабаб қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
CASE-воситалари тез орада ўзининг эффектини бермаслиги мумкин, орадан қанчадир вақт ўтиши талаб этилади;
CASE-воситаларини яратишга нисбатан уни жорий этиш учун реал сарф харажатлар ошиб кетади;
CASE-воситаларни жорий этиш жараёни мувоффақиятли якунланганидан сўнггина, фойда олиш имконияти таъминланади.
CASE-воситаларининг мовоффақиятли жорий этилиши жараёндаги восита тури, лойиҳа характеристикалари, фойдаланувчининг ишлаш тажрибасига боғлиқ. Баъзи аналитикларнинг фикрича CASE-воситалари бир ёки икки йиллик тажрибадан ўтганидан сўнг яхши самара беради. Бошқаларнинг фикрича, ахборот тизими ҳаётий даври тадбиқ этилиши мобайнида турли таъсирлар ўзини номоён этиши мумкин, яъни тизимнинг технологик яхшиланишига сарфланадиган ҳаражатлар уни тадбиқ этиш ҳаражатларини пасайишига сабаб бўлади.
CASE-воситаларини мувоффақиятли жорий этиш калити ташкилот тайёргарлигига боғлиқ бўлиб қуйидагиларни ўз ичига олади:
Технология. Мавжуд имкониятларнинг чегараланганлигини, эскирганлигини тушиниш ва янги технологияларни қабул қилиш қобилияти;
Маданият. Янги жараёнларни жорий этишга тайёрлиги ва дастурчилар билан фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда бўлиши;
Бошқарув. Муҳимроқ босқичларга ва жорий этиш жараёнига нисбатан раҳбарлик ва ташкилотчилик.
CASE-воситаларидан фойдаланмоқчи бўлганлар тизимни тадбиқ этиш учун тезкор сарф харажатларга тайёр бўлиши, воситанинг эскириши билан янги версияни ўрнатиши, янги персонални ўқитиши ва мавжуд персоналларнинг квалификациясини ошириб бориши талаб этилади.
CASE-воситалари мувоффақиятли жорий этилганида қуйидаги фойдалар таъминланади:
дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва кузатиш жараёнини технологик қўллаб қувватланиши;
ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг сифати, стандартга мослиги, талаб даражасида ҳужжатлаштрилиши;
ахборот технологияларига боғлиқ бўлган фаолиятга нисбатан диққатни оширилиши;
фойдаланувчилар ва дастурчилар ўртасидаги алоқани яхшиланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |