1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа



Download 0,74 Mb.
bet60/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

4. Локал CASE-воситалари


Vantage Team Builder интеграллашган дастурий маҳсулоти - дастурий таъминот ҳаётий даврининг каскадли моделини тадбиқ этиш ва тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Vantage Team Builder қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • маълумотлар диаграммасини, “мавжудлик-алоқадорлик” тизимини, маълумотлар структураси, дастурлар схемаси ва экран формалари кетма-кетлигини лойиҳалаш;

  • тизим архитектураси диаграммасини лойиҳалаш;

  • 4 GL тилида дастур кодини генерациялаш, МБ жадвалларини яратиш учун SQL кодини генерациялаш;

  • С тилида дастурлаш;

  • лойиҳа конфигурацияси ва версиясини бошқариш;

  • стандарт шаблонлар ёрдамида ҳужжатларни лойиҳалаш ва генерация қилиш;

  • CDIF форматидаги лойиҳа маълумотларини импорт ва экспорт қилиш.

Vantage Team Builder асосан барча UNIX платформаларида (Colaris, SCO UNIX, AIX, HP-UX) ишлатилади.

Designer/2000 - соҳалар бўйича турли моделлар ва диаграммаларни ишлаб чиқишнинг график интерфейсини таъминлайди. Унинг таркибига қуйидаги компонентлар киради:



  • Repository Administrator – репозиторни бошқариш воситаси. Унда дастурларни яратиш ва ўчириш, турли фойдаланувчилар томонидан маълумотларга рухсат этилишини бошқариш, маълумотларни импор ва экспорт қилиш имкони мавжуд;

  • Repository Object Navigator – репозитор ва унинг барча элементларига рухсат этиш воситаси.

  • Process Modeller – бизнес жараёнлар реинжиниринги концепцияси асосида фаолиятни таҳлил этиш ва моделлаштириш воситаси;

  • Systems Modeller – ахборот тизимларининг ахборот моделлари диаграммаларини қуриш воситаларини ўз ичига олади жумладан, “мавжудлик-алоқадорлик”, функционал иерархик, маълумотлар оқими диаграммалари;

  • Systems Designer – ахборот тизимларини лойиҳалаш воситалари тўплами. Унда реляцион маълумотлар базаси структурасини қуриш воситаси, маълумотлар ўртасидаги алоқа диаграммалари, PL/SQL тилидаги дастур структурасини кўрсатувчи диаграммалар мавжуд;

  • Server Generator – Oracle МББТ объекларини (жадвал, индекслар, калитлар ва бошқалар) тасвирлаш генератори. Oracle маҳсулотларида маълумотлар базаси генерацияси Informix, DB/2, MS SQL Server, SysBase МББТларида амалга оширилиш мумкин.

  • Forms Generator (Oracle формалари учун дастур генератори) – генерация қилинадиган дастурлар экран формалари, маълумотларни назорат қилиш воситаси формалари, яхлит бир бутунликни текшириш ва автоматик жавоб кўрсатиш формалари;

  • Repository Reports – стандарт ҳисоботлар генератори. У ахборот структурасини ўзгартириш, ўзбек тилига ўгириш каби имкониятларни беради.

Designer/2000 маҳсулотларини API (Application Programming Interface) интерфейсини ишлатиб бошыа воситаларга мослаштириш ёки интеграциялаш мумкин. Дастур иловаларини Oracle маҳсулотларидан ташқари Visual Basic дастурига ҳам генерация қилиш имкони мавжуд.
Designer/2000 воситасини Windows ва Windows NT операцион тизимларида ишлатиш мумкин.


Silverrun - Computer Systems Advisers (CSA) фирмасининг маҳсулоти бўлиб, дастур таъминоти ҳаётий даврининг спирал моделига мўлжалланган бўлиб, бизнес-класс ахборот тизимларини лойиҳалаш ва таҳлил этиш учун ишлатилади. Ихтиёрий методологияни қўллаб турли ахборот моделларини қуришда ишлатилиши мумкин. Silverrun модулли структурага эга бўлиб, ҳар бири мустақил маҳсулот ҳисобланадиган тўртта модулдан тузилган.

  1. Бизнес жараёнларни қуриш модели модули – бунда маълумотлар диаграмма кўринишида бўлиб, ташкилот ёки яратилаётган ахборот тизимларини моделлаштиришни амалга оширади.

  2. Маълумотларни концептуаль моделлаштириш модули - “мавжудлик-алоқадорлик” маълумотлари моделини қуришни таъминлайди.

  3. Реляцион моделлаштириш модули – реляцион маълумотлар базасида “мавжудлик-алоқадорлик” моделини жорий этиш учун хизмат қилади.

  4. Ишчи гуруҳ менеджери – барча ахборот моделларини сақлаш учун маълумотлар луғати сифатида қўлланилади.

Silverrun воситасини Windows, Macintosh ва OS/2 платформаларда ишлатиш мумкин.


ERwin – IDEF1X методологиясини асосида маълумотлар базасини концептуаль моделлаштириш воситаси. ERwin маълумотлар базаси схемаларини лойиҳалашни амалга ошириб, унинг ёзилишини МББТларга генерациялайди ва реинжиниринг вазифасини бажаради. ERwin 4 GL оиласига мансуб дастурлаш тилларида дастур иловаларини ишлаб чиқиш имкониятига эгадир. ERwin/OPEN версияси Power Builder ва SQL Windows дастур воситаларига тўлиқ мос келади ва лойиҳалаштирилган МБни экспорт қилиш қобилиятига эга.
ERwin Model Mart тармоқ учун мўлжалланган версияси МБ ва дастур иловаларини ишчи гуруҳларда келишилган ҳолда лойиҳалаш имконини яратади.


BPwin – IDEF0 методологиясини тадбиқ этувчи функционал моделлаштириш воситасидир.


S-Designor – реляцион МБни лойиҳаловчи восита бўлиб, вазифасига кўра ERwin воситасига ўхшаб кетади, фақат унда диаграммаларнинг ишлатилиши фарқ қилади. S-Designor маълумотларни моделлаштиришнинг стандарт методологиясини қўллайди ва маълумотлар базасини Oraclae, Informix, DB/2, MS SQL Server, SysBase МББТларга генерациялаш имкониятини беради.


CASE. Аналитик – ҳозирги кунда энг рақобатбардош Case-воситаларидан бири бўлиб, функционал моделлаштириш ва маълумотларни диаграммаларда қуришни амалга оширади. Унинг асосий вазифаларига:

  • DFD (Data Flow Diagram – маълумотлар оқими диаграммалари)ни қуриш ва таҳрирлаш;

  • диаграммалар ва лойиҳанинг тўлиқлигини таҳлил этиш;

  • лойиҳа бўйича турли ҳисоботларни олиш;

  • стандарт талабларга мос ҳолда ҳужжатлар макетини генерация қилиш.

CASE. Аналитик дастур воситаси ERwin воситаси билан маълумот алмашиниш имконига эга ва Windows тизимида ишлашга мўлжалланган.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish