Фараз (гипотеза) деб тажрибада текширишни талаб қилувчи ва назарий жиҳатдан ишончли бўлиши учун асоланиши керак бўлган илмий тахминга айтилади. Биринчи навбатда постулат, аксиома яратилади.
Фан тушунчаси яна илмий тадқиқот йўналишларини ҳам белгилаб, беради ва бу соҳада шартли равишда икки турга бўлинади:
1. Табиий, илмий фанлар – улар инсон фаолиятининг маҳсули бўлмаган объектларни, жараёнларни ва ҳрдисаларни ўрганади.
2. Гуманитар фанлар – улар аксинча инсон фаолиятининг маҳсули бўлган объектлар, жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганиш билан шуғулланади.
Хар қандай билим ҳам илмий бўлавермайди. Илмий билимлар ҳодисаларнинг ўзаро боғланиш ва содир бўлиш қонунларини очиб беради ва улар асосида келгуси ҳодисаларни башорат қилади. Илмий билимнинг тўғрилиги ёки ҳаққонийлиги мутлоқ текшириш йўли билан кафолат қилинади. Фаннинг асосий мақсади холис дунёни билиш ва унда жамият учун фойда олиш мақсадида таъсир кўрсатишдир.
Илмий назария деб, назарий билимларнинг ташкил қилишнинг энг юқори шаклига айтилади. У маълум бир соҳадаги ғоя ва гипотезаларни ягона бир тизимга бирлаштиради.
Назариянинг ҳаққонийлик мезони бўлиб, амалиёт ҳисобланади. Илмий назариялар асосида келгусида содир бўладиган ҳодисаларни олдиндан кўра билиш имконияти туғилади.
Ихтиёрий фаннинг асоси методологиядир. Методология термини орқали фаолиятнинг методлари, структураси, мантиқий шаклланиши ва воситаларини ўрганиш таъминоти тушунилади. Махсус-илмий ва фалсафий методологиялар мавжуд бўлиб, махсус – илмий ва фалсафий метологиялар мавжуд бўлиб, махсус –илмий методология ўз навбатида бир неча поғонага бўлинади: умум илмий методологияга, махсус фанлар методологияси, тадқиқотлар методикаси.
Кимки методологияни яхши билса, ўзининг илмий соҳаси магистрлик мавзуси бўйича илмий тадқиқотларни самарали бажариш методларини тўғри танлайди, олинган натижалар асосида илмий назариялар яратади.
Тадқиқодларни маълум бир кетма –кетликда ва юқори самарада бажариш учун қўлланиладиган методларнинг тизими методика дейилади.
Метод- илмий тадқиқот методикасининг асосидар. Метод деганда маълум жараённи назарий жиҳатдан таърифлаб бериши ва амалий жиҳатдан амалга ошириш учун фойдаланиладиган усулдир.
Методология – ўрганилаётган масалани хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тадқиқот методларини танлаш ва қўллаш имконини яратиб берувчи фандир. Методикалар турлича бўлиши мумкин.Экспериментал ва назарий тадқиқодлар методикаси олинган натижаларни қайта ишлаш ва расмийлаштириш методикасини тадқиқотлар самарасини баҳолаш методикаси.
Методикани илмий жиҳатдан асослаш учун режа дастур тузилади. Режа дастур мураккаб масалани бир қанча осон масалаларга бўлиб юбориш ва тадқиқод доирасини аниқлашдан иборат. Бунга ҳар бир масала аниқ равишда таърифланади, асосланади ва бошқа масалалар билан узвий боғлиқлиги топилади.Бундан тадқиқоднинг мантиқий кетма – кетлиги белгиланиб айни вақтда бутун диққатни жалб қилиб ҳал қилиниши лозим бўлган бош вазифа аниқланади. Режа дастурни тузишдан олдин вазифаларни ечиш методлари билан танланади. Келгуси тадқиқотларни деталларни кўра билиш, уларни тузиш ва асослаш асос эмас, шу сабабдан режага у бу тузатишлар киритилади. Режа дастур илмий раҳбар томонидан танқид этилиши мумкин, аммо бундан тадқиқотчи уни тўлиқ равишда ўзлаштири олмайди.Энг яхши вариант тадқиқотчи адабиётлар таҳлили ва ўзининг фикр мулоҳазалари асосида режа дастур тузиши ва раҳбари билан келишган ҳолда ёзиши керак.
Илмий тадқиқот методлари 3 турга бўлинади.
Эмперик тадқиқот методлари.
Эмперик ва назарий тадқиқод методлари.
Назарий тадқиқод методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |