Умумий илмий-тадқиқот методлари
Эмперик тадқиқот методлари
Кузатиш деб – маълум бир объектни мунтазам равишда бир мақсад йўлида ўрганиш ёки очиш билан амалга ошириладиган билиш усулига айтилади.
Илмий кузатиш қуйидаги копонентни ўз ичига олади:
объект танлаш,
мақсад қўйиш, уни твсифлаш,
хулоса чиқариш.
Кузатишда объектни ўрганиш, бунга аралашувсиз амалга оширилади, бунда фақат объектнинг хоссаси, ўзгаришлари кузатилади ва қайд этилади. Тадқиқот натижалари реал мавжуд объектларнинг табиий хусусиятлари ва муносабатлари хақида бизга маълумот беради. Бу натижалар субъектнинг иродаси, сезгилари ва истакларга боғлиқ бўлмайди. Илмий кузатиш методи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Олдиндан атайлаб мақсад қўйиш.
Режалаштириш
Мақсад йўлида вазифани йўналтириш, яъни объектнинг энг аҳамиятли томонларини ўрганиш.
Фаоллик, яъни керакли ҳодисаларни излаш.
Мунтазамлилик, яъни кузатиш маълум бир тизим бўйича олиб борилади.
Кузатиш натижалари диаграммалар, схемалар, жадваллар, баённомалар, кино ва фото хужжатлар сифатида расмийлаштирилади.
Қиёслаш усули билишнинг кенг тарқалган усулига киради ва ҳамма нарса қиёсланганда билинади, тамойилига таянади. Қиёслаш натижасида бир қанча объектлар учун умумий бўлган ва фақат ўзига хос бўлган жихатлар аниқланади. Қиёслаш қонуниятлар ва қонунларни билишда бир қадамдир. Қиёслаш унумли бўлиши учун иккита талабга риоя қилиши зарур:
1. Қиёслаш учун ўртасида муайян объектив умумийлик бўлган объектларгина танланиши керак.
2. Таққослаш жараёни энг ахамияти белгилар, хоссалар бўйича амалга оширилиши зарур.
Қиёслаш асосида олинган натижалар каттароқ, кичикроқ ёки кенгроқ деган жавоблар билан ишлатилади.
Хисоблаш деб – тор техник маънода берилган мажмуа ёки тўпламдаги бир типли объектлар сонини аниқлаш жараёнига айтилади. Ҳисоблашни амалга ошириш учун фарқли, хар бир дискрет объектни кўра билиш лозим. Ҳисоблашнинг натижалари бўлиб сонлар хисобланади. Улар ЭҲМ дан тахлил қилиши учун асосий махсулот бўлиб хизмат қилади.
Ўлчаш деб – маълум бир катталикни ўлчов бирлигидаги эталонга нисбатан рақам сонидаги қийматни аниқлашдан иборат бўлган физик жараёнга айтилади. Ўлчашда қуйидаги компонентларни бўлиши талаб этилади:
Ўлчаш объекти
Эталон
Ўлчов асбоби
Ўлчаш методи.
Қиёслашдан фарқли ўлароқ ўлчаш билишнинг анча аниқ воситаси хисобланади. Бунда атроф борлиқдаги объектлар хақида юқори аниқликдаги маълумот олинади. Ўлчаш методи эксперимент ва назария орасидаги бевосита боғланишни ва илмий тадқиқотларнинг юқори даражадаги аниқлиги ва тўғрилигини таъминлайди. Ўлчаш хақидаги фан методология деб аталади.
Ҳисоблаш билан ўлчаш миқдорий маълумот олишнинг асосий методларидир. Уларнинг натижалари, сонлари ҳисоблаш назарий жихатдан хатоларсиз бўлади, аммо, ўлчаш бехато бўлмайди. Ўлчашнинг даражаси илмий тадқиқотларнинг даражасини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |