1. материя (лот materia — модда) — борлиқнинг моддий шаклини ифодаловчи умумий тушунча. Оламда «умуман одам»


Оптимизм. Скептицизм. Агностицизм



Download 34,23 Kb.
bet4/6
Sana14.04.2022
Hajmi34,23 Kb.
#551365
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАТЕРИЯ

Оптимизм. Скептицизм. Агностицизм. Билиш жараёни ривожланиш қонуниятларининг шакллари, ҳақиқатнинг тагига этиш имкониятлари нуқтаи назаридан ўрганилади. Унинг ҳар хил моделлари, ёндашувлари мавжуд. Материалистик моделлар замирида дунёнинг инсон онгида акс этиш тамойиллари: Демокритда – образлар (эйдослар), Янги давр файласуфларида – сенсор сигналлари, Берклида – субъектнинг сезгилари ётади. Лейбниц билишни илоҳийлаштирилган ғоянинг инсон туғма тушунчаларига таъсири деб ҳисоблаган. Гегель таклиф қилган моделнинг замирида мутлақ ғояни англаш ётади. Мах, Авенариус ва бошқа субъектив идеалистларда (XIX аср охири – XX аср бошлари) билиш жараёни – бу сезгиларнинг бўш ва тежамли алоқасини амалга оширишдир.
Инсон ақли билиш пиллапоясидан юқорига кўтарилар экан, ҳар бир янги поғонада қайта-қайта қуйидаги саволга жавоб топишга ҳаракат қилади: дунёни билиш мумкинми?, билишнинг чэгаралари борми? Фалсафада бу саволларга жавоб берувчи уч асосий йўналишни фарқлаш мумкин: оптимизм, скептицизм ва агностицизм (Кант ва бошқалар). Оптимистлар дунёни билиш мумкинлигини таъкидлайдилар, агностиклараксинча, буни рад этадилар (И.Кант – «нарса ўзида»). Скептиклар дунёни билиш мумкинлигини инкор этмайдилар (XVIII асрда Д.Юм), бироқ билимнинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирадилар. Одатда, скептицизм парадигмалар, қадриятлар, ижтимоий тизимлар ва ҳоказолар ўзгараётган даврда (ёки унинг арафасида), илгари ҳақиқий деб ҳисобланган хулосалар фан ва амалиёт олган янги маълумотлар нуқтаи назаридан сохта, асоссиз бўлиб чиққан ҳолда равнақ топади. Скептицизм психологиясига хос хусусият шундан иборатки, у дарҳол нафақат эскирган, балки янги, шаклланаётган фикрлар, ғояларни ҳам топтай бошлайди. Бу психология замирида тадқиқотчининг янгиликка ташналиги ва инсон тафаккурининг кучига бўлган ишонч эмас, балки қачондир қабул қилинган «қулай» тамойилларга таяниш ётади. Скептицизм таълимот сифатида, ҳеч шубҳасиз, зарарлидир, чунки у инсоннинг билиш борасидаги деярли барча имкониятларини камситади.
Билимга чанқоқ бўлган, билишга ҳаракат қилаётган одам оптимист: «Мен бунинг нималигини билмайман, бироқ билишга умид қиламан», дейди. Агностик эса, «Мен бунинг нималигини билмайман ва ҳеч қачон била олмайман», деб таъкидлайди. Юзаки скептицизм, кўр-кўрона фанатизм каби, дунёқараши тор одамларда кўп учрайди. Ф.Ларошфуко таъбири билан айтганда, калтабин одамлар одатда ўз дунёқараши доирасидан четга чиқадиган ҳамма нарсани қоралайди. Бироқ оқилона даражадаги скептицизм фойдали ва ҳатто зарур. Билиш усули сифатида скептицизм шубҳа шаклида амал қилади, бу эса ҳақиқатнинг тагига этиш сари ташланган қадамдир. Шубҳа эскирган, қотиб қолган ақидаларнинг тагига сув қуяди, уларга путур етказади. У – ривожланаётган фаннинг муҳим унсури. Билимсизлик қайд этади ва инкор қилади, билим – шубҳаланади.
Бироқ бу уч йўналишни фарқлаш, бизнингча, масалани соддалаштиришдан бошқа нарса эмас. Тўғри, агностиклар дунёни билиш мумкинлигини инкор этадилар, аммо бу кўр-кўрона, ҳеч нарсага асосланмаган инкор этиш эмас. Улар кўрсатаётган кўпгина саволларга чиндан ҳам ҳали жавоб топилмаган. Агностицизмга олиб келувчи асосий муаммо шундан иборатки, нарса ёки ҳодисани билиш жараёнида бу нарса ёки ҳодиса албатта бизнинг тафаккур ва сезги аъзоларимизда акс этади. Бу нарса ёки ҳодиса бизнинг тафаккур ва сезги аъзоларимизда акс этиш натижасида қандай кўриниш касб этган бўлса, биз улар ҳақида шундай маълумотга эга бўламиз. Нарсалар ва ҳодисалар аслида қандай эканлигини биз билмаймиз ва билишимиз мумкин ҳам эмас. Қаршимизда бош-адоғи йўқ дунё ястаниб ётади, биз эса унга ўз формулаларимиз моделларимиз ва тушунчаларимиз билан яқинлашиб, чексизликни ўз тасаввурларимиз билан илғаб олишга ҳаракат қиламиз. Тушунчалар, категориялар ва назариялар «тугунлари»ни қай даражада қаттиқ қилиб тугмайлик, дунёни тушуниб этишга шу йўсинда даъвогар бўлишимиз тўғрими? Бундан чиқди, биз ўз билиш усулларимиз билан чэгараланган дунёда яшаймиз ва олам ҳақида ҳаққоний бир гап айтишга қодир эмасмиз.
Бироқ билиш фанининг ривожланиши агностицизмнинг бу амалий хулосасини ҳар қадамда рад этади. Масалан, позитивизм асосчиси О.Конт инсоният Қуёшнинг кимёвий таркибини аниқлашга қодир эмас, деб таъкидлаган эди. Бироқ кейинчалик спектрал анализ ёрдамида Қуёш таркиби аниқланди. XIX аср фанининг баъзи бир намояндалари атомлар амалда мавжуд эмас, улар фақат тафаккур маҳсули, деб ҳисоблар эди. Бироқ Э.Резерфорд атомлар амалда мавжуд эканлигини исботлаб берди, орадан ярим аср ўтгач, генларнинг кенг кимёвий таркиби аниқланди.
Шунга қарамай, бугунги кунда ҳам агностик хулосаларни неопозитивизм, феноменология, экзистенциализм, прагматизм ва ҳоказоларда кузатиш мумкин. Уларнинг агностицизми нафақат гносеологик хусусиятга эга бўлган сабаблар, ички мантиқ билан, балки маълум даражада Д.Юм ва О.Конт фалсафаси бошлаб берган анъана билан ҳам белгиланади. Агностцизм ҳақида сўз борар экан биз беихтиёр И. Кантга мурожаат қиламиз
Кант агностицизмининг қисқача мазмуни қуйидагича: биз биладиган нарса (феномен) ва ўз ҳолича мавжуд бўлган нарса (ноумен) мутлақо ҳар хилдир. Биз ҳодисалар моҳиятини қай даражада теран англамайлик, бизнинг билимимиз барибир ўзича мавжуд бўлган нарсалардан фарқ қилади. Шундай қилиб, И. Кант фикрича, бизнинг онгимиз, ҳиссиётимиз, тафаккуримизга боғлиқ бўлмаган нарсалар олами мавжуд. Уни файласуф «нарса ўзида» сифатида таърифлайди. И.Кантнинг фикрича, билиш жараёни «нарса ўзида»нинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсири остида ҳис-туйғунинг уйғонишидан бошланади. Ваҳоланки, ҳис-туйғулар, тушунча ва ҳукмлар ўз ҳолича «нарса ўзида» ҳақида муайян назарий билим беришга қодир эмас. Лекин бундан ишончли билим йўқ экан, дэган хулосага келмаслик керак. Математика ва табиатшунослик айнан шундай ишончли билим манбаидир. Аммо улар қай даражада ишончли бўлмасин, «нарса ўзида» ҳақидаги ҳақиқий билим бўла олмайди. Кант бизнинг тафаккуримизда шаклланган тушунчалар «нарса ўзида»ни қай даражада тўғри ёки нотўғри акс эттира олади, дэган саволга аниқ жавоб мавжуд эмас, деб таъкидлайди.

Download 34,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish