1. материя (лот materia — модда) — борлиқнинг моддий шаклини ифодаловчи умумий тушунча. Оламда «умуман одам»



Download 34,23 Kb.
bet3/6
Sana14.04.2022
Hajmi34,23 Kb.
#551365
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАТЕРИЯ

Рационализм (рационалистлар) инсонда туғма ғоялар, адолат, инсонийлик, уйғунлик ғоялари ва тажрибадан олиниши мумкин бўлмаган бошқа ғоялар мавжудлигидан келиб чиқади. Зотан, тажриба тўла адолат, ялпи инсонийлик мавжуд эмаслигини, бизни қуршаган дунёда уйғунлик устидан хаос ҳукм суришини кўрсатади. Бунда айрим ашаддий рационалистлар (масалан, Платон, Августин ва уларнинг ҳамфикрлари) кўрсатиб ўтганидек ғоялар инсон ақлига хос туғма ғоялар бўлиб, уларни инсон фақат ўз ақлидан олишини қайд этадилар; бошқа, мўътадил рационалистлар (масалан, Лейбниц, Вольф, Баумгартен) эса, ғоялар ақлга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлса-да, бироқ улар фақат ақлда тафаккур ва фалсафий мушоҳада юритиш жараёнида туғилишини таъкидлайдилар.
Эмпиризм (эмпиристлар, Ф. Бэкон, Ж. Локк, Т. Гоббс, Д. Юм, Л. Фейербах), аксинча, инсон, инсоният шахсий ёки ижтимоий тажрибага эга бўлгунга қадар бирон-бир ғоя мавжуд бўлинишни инкор этадилар. Улар барча ғоялар инсон онги замирида ё шахсий тажриба, ё бошқалар тажрибаси, бутун инсоният тажрибасини умумлаштириш орқали туғилишини қайд этадилар ва бу тезисни исботлашга ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрига кўра, тажриба инсон онгида унинг сезгилари ва ўзини қуршаган дунёни идрок этиши орқали акс этади. Фалсафада идрок этишни перцепция (лотинча «perception» - идрок этиш) деб аташ одат тусини олган. Перцепция ўзини қуршаган дунёдаги нарсалар ва ҳодисаларни сезгилар орқали идрок этишга айтилади, апперцепция борлиқни ақл билан англаш, билиш, уларни ғояларда ифодалашдир.
Гносеология инсон билимининг чэгаралари тўғрисидаги масалани ечишни ҳам ўз ичига олади. Кўпгина эмпириклар (масалан, Давид Юм, Дюбуа Раймонд, агностиклар) ва рационалистлар (масалан, Кант ва унинг ҳамфикрлари) инсон нафақат умумий нарса ва ҳодисаларни, балки муайян, конкрет нарсаларни ҳам билиши мумкин эмас, дэган фикрга қўшиладилар. Айрим нарсалар, ҳодисалар ва концепциялар борки, улар перцепциямизнинг чэгараларига ҳам, тафаккуримиз, рефлексиямиз (лотинча «reflexes» - орқага қайтиш) доирасига ҳам сиғмайди. Масалан, Кант Коинот ибтидоси ёки ибтидосизлиги, Худонинг борлиги ёки йўқлиги, жоннинг боқийлиги ёки фонийлиги, ахлоқнинг сабабийлиги ёки сабабсизлиги ақлнинг билиш чэгараларига сиғмайдиган, оқилона ўрганиб бўлмайдиган трансцендентал (лотинча «transcendentalism» - чэгарага сиғмайдиган) масалалардир, деб ҳисоблаган. ХХ аср позитивистлари, эмпиризм ғояларини ҳимоя қилган йирик олимлар (Морис Шлик, Рудольф Карнап, А.Ж.Айэр) Кантнинг трансцендентал муаммоларини мантиқсиз деб эълон қилдилар.
Гносеология инсон билими ва билишга доир жуда кўп муаммолар билан шуғулланади. У бизнинг билимларимиз қай даражада эътиқод, қай даражада кўр-кўрона ишонч ва қай даражада реал борлиқнинг ҳақиқий инъикоси эканлигини аниқлашга ҳаракат қилади. Сўнгги ўн йилликларда гносеологияда билимлар ўртасидаги фарқ, «нимани биламан», «қандай биламан», «шахсий тажрибамдан биламан», «далилга кўра биламан» каби иборалар мазмунининг ўзаро нисбати масалалари муҳокама қилинмоқда. Бир сўз билан айтганда, гносеология борлиқни тўлиқ қамраб олиб, унда бирон-бир тафсилотни назардан қочирмасликка ҳаракат қилади. Демак гносеология фалсафанинг энг муҳим омилидир.

Download 34,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish