Reja:
1.МАТЕРИЯ
2.Билиш назариясининг предмети. Гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни.
3. Falsafiy fikr tarixida inson muammosi.
Начало фомы
1.МАТЕРИЯ (лот. materia — модда) — борлиқнинг моддий шаклини ифодаловчи умумий тушунча. Оламда «умуман одам» бўлмаганидек «умуман Материя» ҳам бўлмайди, балки Материянинг аник, кўринишлари учрайди. Шу тарзда фикр юритган файласуфлар барча моддий объектларга хос хусусиятларни умумлаштириб ифодалаш учун Материя тушунчасини қўллашган. Материя тушунчасини моддий оламнинг субстрати (асоси) сифатида Платон ва Аристотель ишлаб чиққан, шу б-н бирга Материя соф потенция (яширин имконият) деб тушунилган. Материяни Р. Декарт фазовий кўлам ва бўлинадиган моддий субстанция деб таърифлаган ва у 17 — 18-а. материализ-мнинг асоси бўлган. Материя диалектик материаяизмяинт асосий тушунчасидир. Материалист файласуфлар Материя тушунчасини бир ёклама бўрттириб, борлиқ тушунчаси билан айнанлаштириб талқин этишади. Табиат, жамият ва инсон та-факкурининг асосида ётувчи ва уларни умумлаштирувчи тушунча субстанция (моҳият) деб аталади. Оламнинг асосида битта субстанция ётади деб ҳисобловчи оқим монизм, иккита субстанция ётади деб ҳисобловчи оқим дуализм, кўп субстанциялар ётади деб ҳисобловчи оқим плюрализм деб аталган.
Оламнинг асосида ётувчи моҳиятни ахтариш тарихи узок, ўтмишга бориб тақалади. Қад. Ҳиндистон ва Хитойда, Миср ва Бобилда, қад. Ўрта Осиё ва Юнонистонда файласуфлар оламнинг асосида қандайдир модда ёки унсур ётади деб ҳисоблашган. Уларнинг баъзилари бу унсурни олов, бошқалари — сув ёки ҳаво, айримлари — тупроқ деб билишган. Баъзи фалсафий таълимотларда эса оламнинг асосида 4 унсур — олов, ҳаво, сув ва тупроқ ётади, барча нарсалар шу 4 та унсурнинг бирикишидан ҳосил бўлган, деб таъкидланади. Юнон файласуфлари Левкипп, Эпикур, Демокрит оламнинг асосида энг кичик бўлинмас унсурлар — атомлар ётади, улар ўзларининг шакли, ҳаракатланиши ва вазнлари билан бирбиридан фарқ қилади, деб ҳисоблашган. Шундай қилиб, моддий оламнинг асосида дастлабки яратувчи модда сифатида нима ётишини, яъни илк, азалий Материяни, Материянинг «бобокалони»ни ахтариш вужудга келди.
20-а. бошларида марксчи файласуфлар Материяга сезги аъзоларимизга таъсир этиб, сезги уйғотувчи объектив реалликдир деб таъриф беришган. Бу таъриф айтилган даврда Материя тузилишининг мураккаб шакллари ҳақидаги тасаввурлар у кадар ривожланмаган эди. 20-а. нинг ўрталарига келиб, квант механикаси, нисбийлик назарияси ва ре-лятивистик космология соҳаларидаги илмий ютуклар кишиларнинг объектив олам ҳақидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада табиат-шунос олимлар сезгиларимизга бевосита таъсир этишнинг имкони бўлмайдиган реалликлар ҳақида ҳам тадқиқот олиб бора бошладилар.
Материя — дунёдаги чексиз барча объект ва системалар бўлиб, ҳар қандай хусуси-ят, алоқа, муносабат ва ҳаракат шаклларининг субстрати (асоси)дир. Материя табиатда бевосита кўз билан кўриладиган объектлар ва жисмларнигина эмас, балки кузатиш воситалари ва экспери-ментнинг такомиллашиши асосида келгусида билиниши мумкин бўлган нарсаларни ҳам ўз ичига олади. Материя ўзининг хоссалари, хусусиятлари оркали намоён бўлади. Ҳоз. замон фанларининг хулосаларига кўра, ҳар қандай жисм молекулалардан, молекулалар атомлардан, атомлар протон ва нейтронлардан ташкил топган ва ҳ. к. Сифат жиҳатдан Материя икки: моддасимон ва номодда кўринишида учрайди. Моддасимон кўриниши модда ва антимоддага ажралади. Булар бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлиб, улар тўқнашганда кескин сифат ўзгариши рўй беради, яъни модда номоддий кўринишга, номодда эса моддий кўринишга айланади. Материянинг номоддий кўриниши ҳам икки: майдон ва нурланиш шаклида учрайди. Муайян майдондаги нурланишлар физик вакуумда моддий зарраларнинг ҳосил бўлишига имкон беради. Материянинг юқорида қайд этилган кўринишларидан бошқача кўринишдаги турлари ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг табиати ҳали фанга маълум эмас. Материя тузилиш даражаларига кўра, микродунё, макродунё ва мегадунёга бўлинади. Микродунё — молекуладан кичик зарралар (мас, атом, ядро, элементар зарра ва б.). Макродунё — молекуладан катта жисмлар (мас, қум, тош, Ер, планета, Қуёш, ҳайвон, одам ва б.). Мегаду-нё — Ердан то Коинот миқёсигача бўлган ўлчовдаги дунё. Бу учала дунё бир-бири билан боғлиқ, шунингдек, улар бир-бирига алмашиниши мумкин.
Ҳар қандай объектнинг ўзига хос бўлган, унинг шундай объект эканлигини ифодаловчи ажралмас хусусият (атрибут)лари бўлади. Материянинг ҳам бир қанча атрибутлари мавжуд: ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг ва ҳ. к. Бу атрибутлар бирбири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, моддий оламдаги энг умумий ва универсал алоқадорликларни ифодалайди, Материяни жонлантиради, намоён қилади, шакл беради, ўзгартиради, ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |