Жамият мувозанат холатдаги система сифатида. В.Парето социал реализм ва социал наминализм делеммасини хал этишдан бош тортди: логик-эскперементал социология учун бундай масала ётдир. У жамият алоҳида бир борлиқдир, деган қарашларни рад этди, бироқ жамият ўзига хос бирлик эканлигини эътироф этди. Худди кимёвий элементлар кўшилишидан ўзига хос бирикма ташкил топгани сингари индивидуал хам ўзига хос молекулалар бўлиб, уларнинг бирикувидан социал система ташкил топади.
Парето жамиятга қисмларнинг ўзаро боғлиқлигидан ташкил топган система сифатида қаради. Жамиятни системали тахлил килиш унинг социологиясининг ўзига хос хусусияти ва мухим ютиғидир. Социология тарихида бундай йўналиш жамиятнинг икки модели (жамият органик бирлик, жамият механик бирлик) таъсирида шаклланган бўлиб, Парето Дюркгеймдан фарқли равишда жамият механизм сифатида қаради.
Парето муайян замон ва макондаги социал системанинг холатини қуйидаги омиллари билан белгилади:
1) ташқи табиий шарт-шароитлар (тупроқ, иқлим, флора ва фауна);
2) нотабиий характерга эга бўлган омиллар бошқа жамиятларнинг мазкур жамиятга таъсири;
3) системанинг ички элементлари: хиссиёт, мафаатлар, интилишлар, кузатиш, мулохаза юритиш қобилияти ва х.о.
Парето социал система барча элементларнинг узвий боғликлигини муттасил равишда таъкидлади. У социал система элементлари ўртасида бир ёклама сабаб-окибат алокалари ўрнатишга бўлган интилишларни кескин қоралади. Парето монистик қарашларга қарши қўполлик ғоясини илгари сурди. Унинг фикрича бир элемент бошқа элементга нисбатан кандай роль уйнаши аникланганидан кейингина социал системанинг хар бир элементининг тушуниш мумкин. Жамиятдаги таъсир ва акс таъсир жараёнлари бир-бирини нейтралаштиради. Шунинг учун хам жамият муозанат холатида бўлади. Жамият муттасил равишда революцион ўзгаришларни кечириб турар экан, жамият мувозанати динамик характер касб этади. Муозанатни қўллаб-қувватлашда хис-туйгу, мухим ахамиятга эгадир. Парето социал ривожланишнинг прогрессив характерини рад этди, «прогресс назарияси»ни кескин танкид килди.
Унинг фикрича, социал система ривожланиши худди маятник каби циклли (такрорланувчи) характерга эгадир. Иқтисодиёт, маданият, сиёсатда хам, бир бутун социал системада хам тендецияларнинг бир маромда алмашиши кузатилади. Ана шу тендецияларнинг алмашувини жамият мувозанатини қуллаб-қувватлайди.
Парето ўзининг социал ривожланиш циклли характерга эгадир, деган ғоясини Элита назариясида асослашга харакат қилди.
Бундай қараш Дюркгейм қарашларига бутунлай зид эди. У социологиянинг вазифаси идеалларнинг асослаш, илмий заминга қўйишдир деб хисоблаган ва социал идеаллар социал вокеликда мужасамлашганлигини исботлашга харакат қилган эди. Агар Дюркгейм барча динлар ўз ўрнида яхши эканлиги таъкидланган бўлса, Парето барча динлар ёлгон эканлигини исботлашга харакат килди. Дюркгейм фан ўз объектини бузмаслиги керак, деса, Парето аксинча фан ўз объектини бузиши ва ўзгариши керак деб хисоблади. Парето хам Дюркгейм сингари идеалларни реал харакатчан куч деб хисоблади. Бирок бу идеаллар, назарияларнинг биронтасига ишонмади. Бу идеаллар ё якинлик махсули ёки хукмрон Элита қўлидаги кенг оммани алдаш воситасидир, деб хисоблади. Парето инсоннинг аклий мавжудот эканлигига шубха билан қаради. Бу жихатдан унга Макиаввели қарашлари анча яқин эди. Унинг ёзишича («Государ») одамлар миннатдор бўлишини билмайдиган субитсизликдир, улар иккиюзламачилик ва ёлгончиликка мойил, бойликка ўч бўладилар. Одамларни фақат хавф-хатаргина қўрқитиб туради.
Паретонинг антропологик фалсафаси инсоннинг реационалистик концепциясига қарши қаратилган эди. Парето инсон ўз хатти-харакатларни аввало яхши ўйлаб куради ва кейин шунга мувофиқ хатти харакат қилади, деган қарашга кескин қарши чикди. Унинг фикрича, инсон даставал хатти-харакатни амалга оширади, кейин уни изохлашга тушунтиришга, оклашга, рационаллаштиришга уринади.
Парето инсонинг реационалистик моделига қарши чикар экан, тўлалигича мантиқ ва экспериментга асосланувчи реационал фан позициясида турди. Олим–социологнинг бу рационализми ёлғон мотивлар «назария»ларни фош этишга қаратилган эди.
Унинг таъкидлашича бирон-бир назариянинг экспериментал хақиқийлиги билан унинг социал фойдалилиги бир хил нарса эмасдир: улар кўп холларда бир бирига қаршидир.
Социал тузилманинг хақиқий асосларини изохлаш (билиш) шу тузилманинг ўзи учун ғоят хавфли ва бузғунчидир. Шу боисдан хам Парето ўзининг мазкур «Трактакт»и хамма учун бирдак керак бўлмаслигини алохида таъкидлаган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |