1. маъруза машғулотлари


Ижтимоий – демографик муносабатлар



Download 316,75 Kb.
bet21/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Ижтимоий – демографик муносабатлар.
Социологияда жамият ижтимоий таркибий тузилишининг ижтимоий-демографик муносабатлари ҳам муҳим ўрин ту­тади. Бу муносабатлар, асосан, аҳолининг жинсий тузилиши, ёши, оилавий ва генетик жиҳатларини ўз ичига олади.
Ҳар қандай давлат ижтимоий сиёсатининг таркибига демографик сиёсат ҳам киради. Демографик муносабатларга мамлакат аҳолисининг барча қатламлари мансуб.
Ижтимоий-демографик таркибга статистик жиҳатдан ўрганиладиган аҳоли ўртасида туғилиш, ўлим, никоҳ, оила­вий қўйди-чиқдилар, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг миграцияси, ҳудудий миграция кабилар киради.
Аҳолининг ёш жиҳатдан таркибий тузилишини ўрганиш мамлакатнинг нафаҳат меҳнат ва ишлаб чиқариш потенциалини аниқлашга, балки унинг ривожланиш динамикасини ҳам аниқлашга хизмат қилади. Бу жиҳатдан Ўзбекистонда баъзи Еврупо ва Япония мамлакатларига нисбатан «ёш»мамлакат ҳисобланади.
Аҳоли таркибииинг жинсий тузилишини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу, мамлакат ишлаб чиқаришини ташкил этиш, аёллар учун қулай меҳнат турларини ташкил қилиш ва иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Хотин-қизлар ижтимоий аҳволининг ўзига хос хусусиятлари уларнинг меҳнат билан бандлиги, меҳнат тури, оилавий, турмуш шароити ва, шу кабиларда кўринади. Уларни оғир жисмоний меҳнатдан халос этиш масаласи ҳозирда энг муҳим масалалардандир. Собиқ совет даврида ўзбек хотин-қизлари қишлоқ хўжалигида аёвсиз эксплуатация қилинди. Натижада уларнинг саломатлиги кескин ёмонлашди. Касалманд, нимжон оналардан ҳеч қачон соғломфарзанд дунёга келмайди. Ўзбек ёшларининг ҳар учтадан биттаси, ҳатто ҳарбий хизматга қодир бўлмай қолган эди. Президент И. А. Каримов ташаббуси билан илгари сурилаётган «Соғлом авлод давлат дастури» учун курашиш миллат келажагини таъминлашнинг энг муҳим масаласидир.
Аҳоли оилавий таркибининг сони, моддий турмуш даражаси, даромади, оилавий муносабатларни ва шу каби масалаларни ўз ичига олади. Оилани озиқ-овқат ва истеъмол моллари билан таъминлаш муаммолари давлат ижтимоий сиёсатининг асосий мақсадини ифода этади. Оила таркиби социологиянинг махсус соҳаси – микросоциолагияда ҳам чуқур тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Унда унинг иқтисодий, психологик жиҳатларини эътиборда тутиш зарур. Никоҳ муносабатлари, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш жамият ижтимоий таркиби ҳаётини ижобий ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Оддий бир мисол: диний муносабатларда илгари никоҳ муқаддас саналар эди. Собиқ совет тузуми даврида диннинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеига путур етказилиши ва даҳрийликнинг кучайиши оқибатида никоҳ муносабатлари муқаддас деб қаралмай қўйилди. Никоҳ шунчаки, расмий рўйхатга олишдан иборат бўлиб қолди. Натижада оила муқаддаслиги йўқолиб, қўйди-чиқдилар кўпайди. Бу эса жамиятнинг нафақкат иқтисодиётига, балки маънавий-ахлоқий, психологик муносабатларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсата бошлади. Ноахлоқий тенденцияларнинг кучайишига олиб келди. ёшавлод тарбиясига зарар етказилди. Жамиятда тирик етимлар сони кўпайди. Давлат етимхоналарининг сони ортди. Моддий ва бошқа жиҳатдан етарлича таъминланганлигига қарамай уларда тарбия топган болалар оилада, ўз ота-оналари бағрида вояга етган болалардан фарқ қила бошлади.
Социологияда аҳолининг генетик таркибини ўрганиш борган сари моддий аҳамиятга эга бўлмоқда. Унга аҳолининг табиий ва миграция ҳаракати киради. Ўзбек миллати бошқа миллатларга нисбатан ўз туғилиб ўсган жойига кўпроқ боғланган бўлади. Айниқса, Фарғона водийси аҳолисида бундай хусусият кучли. Шунинг учун ҳам водийда аҳоли зичлиги бошқа ҳудудларга нисбатан ортиқ.
Ўзбекистонда генетик таркибни ўрганишга ҳозирча етарли эътибор берилмаган. Унинг ижтимоий-демографик муносабатлардаги аҳамияти катта.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish