1. маъруза машғулотлари


Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари



Download 316,75 Kb.
bet19/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари.
Жамият ижтимоий таркибида ҳар бир шахс қайси иж­тимоий гуруҳга ва ундаги ҳудудий, тармоқ (соҳа) ва ижти­моий мавқе йўналишига мансублиги билан ҳарактерланади. Булардан ташқари яна, шахс жинси, ёш жиҳати, оммавий аҳволи, ижтимоий келиб чиқиши, миллий мансублиги, маълумоти, илмий даражаси каби параметрлар билан ҳам ўрганилади. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари ижтимоий гуруҳ ва айрим шахслар қанчалик моддий имкониятга эгалиги, жамғарма маблағи миқдори каби томонларни ўрганишни ҳам талаб этади.
Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаётир. Шунинг учун ҳам янги иқтисо­дий ва тақсимот муносабатлари социологиясини ишлаб чиқиш социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда меҳнатнинг мазмунини чуқур ва ҳар жиҳатдан ўзгартирмай туриб, жамиятимиз ижтимоий таркибида сифат ўзгаришига эришиб бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, меҳнатга янгича муносабатни таркиб топтириш, янги техноло­гияни яратиш, фанни янада тараққий эттириш, муносибмалакали кадрлар тайёрлаш, маорифни тубдан янгилаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар амалга оширилмоғи лозим.
Иқтисодиёт социологияси ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнини, тақсимот муносабатлари, моддий таъминот, аҳолининг моддий турмуш даражаси ва шу каби жамиятнинг иқ­тисодий ривожланиш соҳасидаги қонуниятларни ўрганади. Жамиятнинг ижтимоий ривожланиши, энг аввало, унинг иқтисодий асослари билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ижтимоий ҳаётдаги бошқа соҳаларнинг ривожланиш даражаси ҳам шунга мос равишда тараққий қилиб боради. Масалан, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Еврупо мамлакатларининг иқтисодий ривожланганлиги ва аҳолининг турмуш даражаси маданияти, хизмат кўрсатиш соҳаларининг тараққиётини белгилаб беради.
Иқтисодий муносабатларни ўрганишда асосий эътибор: меҳнатнинг ижтимоий муаммолари, меҳнат фаолияти ва тақсимот муносабатларига қаратилади.
Жамият аъзолари томонидан яратилган моддий бойликлар улар ўртасида қандай тарзда ва қай миқдорда тақсимланишидаги фарқ ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги фарқни келтириб чиқаради. Хусусий мулкнинг қонуний деб эълон қилиниши билан жамиятимиз ижтимоий таркибидаги текисчилик аста-секин ўз ўрнини ижтимоий мавқеи жиҳатидан ва етиштирилаётган моддий неъматларнинг тақсимоти жиҳатидан фарқ қилувчи ижтимоий гуруҳ ва табақаларга бўлиниши ортиб бормоқда.
Республиканинг аста-секин бозор муносабатларига ўтиб бориш даврида Президент И.А.Каримов томонидан белгиланган беш тамойилга асосланган тарзда сиёсат юргизилмоқда. Буларнинг биринчиси – иқтисодиётнинг сиёсатдан устун бўлиши, уни ҳар қандай мафкуравий тазйиқлардан озод қилиш лозимлиги. Иккинчиси – иқтисодиётни бошқаришда, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида, янги тузум барпо этилаётганда давлат бошқарув тизимини қўлдан чиқармаслиги, яъни давлат асосий ислоҳотчи бўлмоғи лозимлигидир. Учинчиси – қонунларга барча баравар риоя этишини таъминлаш, яъни қонун устиворлиги.Тўртинчиси – кучли ижтимоий сиёсат юритиш. Бешинчиси – бозор иқтисодиётида шошқалоқликка йўл қўймай босқичма-босқич ўтиш зарурлиги.
Тақсимот муносабатлари социология предметига тааллуқли бўлиб, унинг таркибига ишлаб чиқариш қуроллари тақсимоти, жамият аъзоларининг ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари бўйича жойлашуви ва жамият томонидан ишлаб чиқарилган моддий неъматлар, ишлаб чиқариш қуроллари ва истеъмол моллари киради. Моҳият эътибори билан тақсимот муносабатлари мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари ҳарактерига мос келади. Алоҳида кишилар ва ижтимоий гуруҳларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаолиятининг моҳияти тақсимот муно­сабатлари ҳарактери билан белгиланади. Ижтимоий гуруҳлар, табақалар ва алоҳида олинган кишиларнинг реал даромадлари даражаси, бу даромадларнинг ўзгариши ва ривожланиши истиқболлари уларнинг ижтимоий-сиёсий позицияларини белгилайди.
Совет тузуми даврида ижтимоий гуруҳларнинг моддий даромадларини тенглаштириш сиёсати юргизилган. Натижада кишиларнинг меҳнатга муносабати сусайиб, ижодийлик, омилкорлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, моддий манфаатдорлик каби ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим стимуллари йўқола борган. Демак, тақсимот муносабатлари жамият ҳаётини, ай­ниқса, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан, Ўзбекистонда мулкчилик турли шаклларининг жорий қилиниши ва уларнинг давлат ҳимоясига олинишитақсимот муносабатларида тубдан ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жамият иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ўз миллий пулига эга бўлиши муносабати билан иқтисодийва тақсимот муносабатларига сезиларли таъсир кўрсата бошлади. Ўзбекистон ички бозорини тўлдириш — давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Аммо ҳозирда ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий интеграциянинг вақтинча бузилганлиги оқибатида юзага келган иқтисодий тақчиллик, айниқса, халқ истеъмоли молларининг танқислиги иқтисодий ва тақсимот муносабатлари­га сезиларли таъсир кўрсатди. Унинг оқибатида кишиларнинг турмуш даражаси анчайин пастлади.
Ўзбекистон давлатининг бу соҳадаги сиёсати “миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишдан иборат буюк мақсадни кўзламоқда.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиёт ва тақсимот муносабатлари социология фани доирасида тадқиқот объекти сифатида муҳим ўрин тутади.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish