5. Постиндустриал жамият. У 3 босқичда юзага келади:
1) индустриал жамиятгача бўлган давр;
2) индустриал саноат жамияти даври;
3) постиндустриал жамият даври.
Постиндустриал жамияти таълимотига кўра давлат монополистик капитализм ўрнини босади. Хизмат кўрсатиш соҳасида фан ва маорифга эътибор беради. Олим, мутахассис ролига юксак баҳо кўрсатилади. Синфларга муносабати, унинг ишлаб чиқаришга эгалигини инкор қилади. Жамиятни бошқариш олимлар ва мутахассислар қўлига ўтиши тарафдори.Социал тенгсизлик сақланиб қолишини эътироф этади.
Жамиятнинг тузилиши қуйидагича:
1. Тоталитар жамият (лот. умумий, бутун,жамики) - авторитар шаклларидан бири. Жамият ҳаётининг барчасоҳалари устидан ялпи назорат ўрнатилади.
2. Авторитар жамият (лот. бошловчи, асосчи, ижодкор,муаллиф)-демократик бўлмаган сиёсий режимга асосланган ёки сиёсий онгнинг авторитар шакли. Бу сиёсий ҳукмронлик қилишнинг ўта реакцион давлат тизими. Шахснинг диктаторлик элементлари билан уйғунлашиб кетади.
3. Демократик жамият (юнон. халқ ҳокимияти) - халқнинг ҳокимият манбаи эканлиги, давлат ишларини ҳал қилишда қатнашишини билдиради. Ижтимоий тузилма - жамиятнинг ижтимоий асосини ташкил қилади.
Ҳозирги социологлар ва иқтисодчилар жамиятнинг қуйидаги кўринишларини татқиқ этмоқдалар:
1. Анъанавий жамият.
2. Индустриал жамият.
3. Постиндустриал жамият.
1. Анъанавий жамиятда ерга бўлган мулкчилик асосий ўринни эгаллайди. Бойлик ташқи манбалар асосига қурилиб, табиат манбааларини эгаллаш, ўзлаштириш кучаяди.
2. Индустриал жамиятда мулкнинг барча кўринишларига бўлган муносабат шаклланади. Йирик машина ишлаб чиқариши қўл меҳнати ўрнига келиб, юксак меҳнат унумдорлигига асосланган ишлаб чиқаришни изоҳлайди. Автоматик ишлаб чиқариш вужудга келади. Оммавий ишлаб чиқариш белгига айланади. Ишлаб чиқаришда юксак малакали ишчиларнинг роли ортиб боради, улар мутахассислашадилар. Натижада машина ёрдамида стандартлашган операциялар бажарилади. Хўжалик соҳасида саноат ва молиявий капитал устунлик қилади. Маҳсулот бозор учун мўлжалланган бўлади. Индустриал жамиятни иқтисодий жамият деб аташ ҳам мумкин. Чунки реал борлиқ иқтисодга қартилган бўлади. Натижада эркин халқаро иқтисодий ҳамкорлик мамлакат давлатлари қаторига қўшила боради. Урбанизациялашув таълим тизимига янгича ёндашувни, оммавий маданиятни вужудга келтира боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |