1-маъруза. Кириш. Гистология фанининг
қисқача ривожланиш тарихи.
Режа
Кириш. Гистология фанининг предмети ва вазифаси.
Гистология – фанлар системаси.
Гистологик тадқиқот усуллари.
Гистология фанининг қисқача ривожланиш тарихи.
Тўқималар ҳақида умумий маълумот
Эпителий тўқимасининг умумий тавсифи ва классификацияси.
Калит сўзлар: филогенетик, онтогенетик, гистология, цитология, физиология, эмбриология, эволюцион назария, гистохимия, гистофизиология, қиёсий гистология, тасвирий гистология, эволюцион гистология, экспериментал гистология, экологик гистология, патологик гистология, тўқималарни ўстириш, фазоли контраст микроскопия, интерференцион микроскопия, электрон микроскоп, гистохимиявий тадқиқот, радиоавтография, махсус экспериментал–морфологик тадқиқот, метаплазия, дифференция, структура, эпителий, морфология, филогенез, онтогенез, гистология, эмбриология, эволюция, эксперимент, патология, оотипик давр, бластометр, муртак, тўқима, классификация, физиологик, реператив, гистогенез, дифференция, эпителий, морфология, филогенез, онтогенез, гистология, эмбриогенез, эволюция, эксперимент, тўқима, классификация, морфологик,физиологик, генетик, гистогенез.
Кириш. “Гистология” – инсон танасини филогенетик ва онтогенетик тараққиёти, функциялари, шунингдек ташқи муҳит омилларининг таъсири (жумладан, социал) билан боғлиқ ҳолда ўрганувчи фандир. Одам биологияси кўплаб умумбиологик фан билимларини ўз ичига олган бўлиб, улар орасида асосийларидан бири гистологиядир. Гистологик билимлар кўплаб фанлар учун асос бўлиб ҳизмат қилиб, физиология, анатомия, эмбриология, зоология, эволюцион назария ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу билимлар ҳаттоки санъатшунослар ҳусусан, мусаввирлар ва ҳайкалтарошлар учун муҳимдир.
Гистология организмнинг тузилиши, шакли ва ривожланиши ҳақидаги умумий билимларни ташкил этади. У одам танасининг индивидуал, ёшга ҳос, жинсий ва экологик ўзгаришларини ўрганади. Унинг таркибига антропология соҳаси ҳам мансуб бўлиб, яъни Homo sapiens турининг биологияси ҳақидаги билимларни ҳам қамраб олади. Гистологик ва анатомик билимлар биологик ва медицина соҳа мутахассислари учун асосий билимлар ҳисобланади, шунингдек, улар мактабда тарбиявий ва гигиеник тадбирларни олиб борувчи педагоклар учун ҳам мухимдир. Медицинада тирик одамдаги органларнинг турли хил физиологик ҳолатлардаги тузилишини- компютер томография методи орқали ўрганади. Бунда махсус аппаратлар ёрдамида органларнинг фото суратлари олиниб ўрганилади. Шунингдек, таянч ҳаракат аппаратлари ва ички органларни ўрганишда рентгеноскопия методи ҳам кенг тарқалган.
Гистология фани фундаментал биология фанларидан бири бўлиб унинг асосий предмети мураккаб биологик система-тўқималарни ўрганишдир, яъни тўқималарнинг тузилишини, ривожланиш, ҳаётий фаолиятлари ва келиб чиқишини ўрганади.
Гистология –грекча сўз бўлиб, histos – тўқима, logos – фан, таълимот деган маънони англатади. Гистология морфология фанининг бир тармоғи бўлиб, ҳайвонлар ва одам организмидаги тўқималарни ҳар томонлама ўрганади.
Гистология фани икки катта қисмга - умумий гистология ва хусусий гистология бўлиб ўрганилади.
Умумий гистология фани тўқималар тузилишининг умумий қонуниятларини текшириш усулларини гистология фанининг ривожланиш тарихи каби масалаларни ўрганади.
Хусусий гистология. Ҳар қайси органнинг (М: буйрак, жигар, кўз ва б.) тўқималарини микроскопик тузилишларини алохида-алохида тадқиқ қилади.
Бу бўлиниш, албатта, фанни ўрганиш қулай бўлиши учун, шартли бўлинишдир. Аслида тирик организм бир бутун бўлиб, унинг барча тўқима ва органлари бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ ҳолда ишлайди ва яшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |