Ўзбекистонда гистология фанининг тарихи.
Цитология ва гистология фанларининг ривожланишида Ўзбекистон олимлари ҳам ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқдалар. Тошкентда 1918 йили Туркистон университети ташкил этилгач, унинг медицина факультети қошида гистология кафедраси очилди. Айни вақтда бу кафедра йирик илмий марказга айланган. Бу ерда ҳужайраларнинг ультрамикроскопнинг тузилиши ва фаолияти, секрет ҳосил бўлишнинг морфофунксионал механизми каби муаммо академик К.А.Зуфаров рахбарлигида ўрганилмоқда.
Академик Ж.Х.Ҳамидов рахбарлигида радиация таъсирида эндокрин безлар морфофизиологиясида бўладиган ўзгаришлар тадқиқ қилинмоқда. Шунингдек бу олим бошчилигидаги коллектив ирсий касалликларни йўқотиш ва ген инженериясига доир муаммолар устида иш олиб бормоқда.
Академик Б.О.Тошмуҳаммедов ҳужайралар мембранаси физиологиясини чуқур тадқиқ этиб, янги кашфиётлар қилмоқда.
Тўқималар ҳақида умумий маълумот.
Тўқима терминини биринчи марта Немия Грю (1641-1712) фанга киритган. Тўқима ҳужайралар уюшмаси ёки тўплами. Лекин хар-хил ҳужайралар тўплами тўқима бўла олмайди. Чунки бу тўпламдаги (м:мускул ҳужайраси, қон ҳужайраси, нерв ҳужайраси) ҳужайралар тузилиши ёки бажарадиган вазифаларига кўра бир-бирларидан тубдан фарқланади. Тўла қонли тўқима биологик бир бутун система бўлиб, эволюция жараёнида пайдо бўлади.
Тўқима деб, эволюцион тараққиёти жараёнида муайян бир физиологик вазифани бажаришга (дифференциялашган) ихтисослашган ҳужайралар ва ҳужайралараро моддалар (элементлар) уюшмасига айтилади.
Тўқималар деб, морфоанатомик тузилишига кўра бир-бирига ухшаш ва маълум бир функцияларни бажаришга ихтисослашган ҳужайралар ва ҳужайралар аро моддалар йиғиндисига айтилади.
Тўқималар ҳужайралардан ташкил топган экан, тўқималарни пайдо бўлиши бевосита ҳужайралар эволюцияси билан чамбарчас боғлиқ. Эволюцион тараққиёт даврида экологик мухитнинг ўзгариши ҳужайра ва тўқималарни ташқи мухитга мослашишига олиб келган. Ана шу йўналишлар асосида филогенезда тўқималар табақаланиши рўй берган.
Эволюцион тараққиёт жараёнида бир ҳужайрали ҳайвонлардан бошлаб то одамгача бўлган тирик организмларнинг хилма-хил шакллари вужудга келди. Эволютсия жараёнида организм билан атроф-мухит ўртасида вужудга келган ўзаро муносабат организмларнинг турли яшаш шароитга бўлган адаптацияси (мослашуви) турли морфологик цруктураларнинг ва улар билан узвий боғланган муайян функцияларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Одам ва ҳайвон организмнинг энг кичик органи ҳужайра ҳисобланади. Ҳужайра тирик организмларнинг тузилиши асосларини, яшаш жараёнларини ҳамда ирсий белгиларини ўзида мужассамлаштирган тузилмадир. Бинобарин одам ва ҳайвонлар бир бутун организм холида ҳужайралар ва ҳужайралараро тузилмалар йигиндисидан таркиб топган. Эволюция жараёнида ҳужайралардан тўқималар пайдо бўлади.
Тўқима кўп ҳужайрали организмларнинг тарихий филогенетик ривожланиш жараёнида вужудга келган, муайян бир физиологик вазифани бажаришга ихтисослашган ҳужайралар ва ҳужайралараро моддалар (структуралар)дан таркиб топган уюшмадир. Тўқималар ҳам ўзига хос бир система, чунки тўқима бир эмас, бир неча элементлар: ҳужайралараро моддалардан ташқил топган. Хар қайси тўқима, у кайси орган тўқимаси бўлишига қараб, муайян морфологик структура ва вазифага эга бўлади.
Жумладан:
1 Структурасига кўра: эпителий (чегараловчи) тўқимаси ички мухит тўқималари (қон, лимфа, тоғай ва суяк тўқималари), нерв системаси тўқимаси ва мускул тўқимаси бўлади.
2. Бажарадиган вазифасига кўра чегаралаб турувчи, ички мухитни доимий равишда бир хил сақлаб турувчи, қисқартирувчи, таъсирланишни қабул қилувчи, кузатувчи ва анализ қулувчи тўқималар фарқ қилинади. Тўқималар эволютсион ва индивидуал келиб чиқишга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |