Гистология – фанлар системаси.
Фан ва техника тараққий этган сари, бошқа фанлар каби, гистология фани ҳам назарий ва амалий жиҳатдан тобора юксалиб бормоқда. Янги тадқиқот усуллари асосида уни сохалари ошмоқда.
Айни вақтда гистология фани қуйидаги тармоқларга бўлиб ўрганилади: гистохимия, гистофизиология, қиёсий гистология, экспериментал гистология, тасвирий гистология, эволюцион гистология, экологик гистология патологик гистология каби сохалар.
Гистохимия (гистологик химия) тўқималарнинг химиявий хоссаларини ўрганади. Гистохимиявий методлар (усуллар) асосида ҳужайра ва тўқималарнинг химиявий таркиби, химиявий элементларнинг тақсимланиши, оқсиллар, ферментлар, аминокислоталар, углеводлар, ёғлар, нуклеин кислоталар ва бошқалар аниқланади.
Гистофизиология ҳужайра ва тўқималарнинг микроскопик тузилишини уларни вазифаларига боглаб ўрганади, яъни ҳужайра ва тўқималарда содир бўладиган физиологик жараёнларни ўрганади.
Қиёсий гистология. Бу фан ҳар хил ҳайвонлар тўқимасининг тузилишини, ривожланиши ва функциясини қиёсий-солиштириб ўрганади. Эволюцион жараён давомида тўқималарда морфофизиологик дифференцияланиши в.б.
Тасвирий гистология. Тўқималарнинг тузилишини тасвирини айнан қандай кўринишда бўлса шундайлигича ўрганади.
Эволюцион гистология. Гистологиядаги йўналишлардан бири бўлиб, эволюцион тараққиёти жараёнида тўқималарнинг ривожланиш қонуниятларини (келиб чиқишини-ривожланишини) ўрганади. Бунда қиёсий гистология далилларидан ҳам фойдаланилади. Ҳар бир тўқима индивидуал ва тарихий келиб чиқишга эга. Масалан: нерв тўқимаси эволюция жараёнида мураккабга қараб ривожланади.
Экспериментал гистология - соҳаси тўқималарни кўчириб ўтказиш бўйича тадқиқотларни амалга оширади.
Экологик гистология - яшаш шароитининг инсон ва ҳайвон организмига таъсири ва уларнинг атроф муҳитга мослашиши билан боғлиқ ҳолда тўқималарнинг ўзига хос ривожланиши ҳамда тузилишини ўрганадиган соҳа.
Патологик гистология - одам организмига турли хил ички ва ташқи таъсиротларнинг етказилиши натижасида тўқималарда юзага келадиган патологияларни тадқиқ этувчи соҳадир.
Хулоса қилиб айтганда, гистология кўп ҳужайрали ҳайвонлар билан одам тўқималарини тадқиқ қилар экан медицина, биология ветеринария ва қишлоқ хўжалиги билан ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан боғлиқ равишда иш олиб боради ва ўз олдига қуйидаги аниқ вазифаларни қўяди:
Тўқималарнинг структураси, функцияси ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади;
Ҳайвонлар ва одам организмининг гисологик тузилишидаги экологик шароитга ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни текширади;
Ҳужайра ва тўқималардаги морфогеннез жараёнларини бошқаришданерв, ендокрин ва иммун системаларнинг ролини аниқлаштиради;
Турли хил биологик, физик, кимёвий ва бошқа омиллар таъсирига ҳайвон ва одам организми ҳужайралари ҳамдатўқималарининг мослашувини (адаптациясини) тадқиқ қилади;
Ҳужайра ва тўқималарнинг дифференцияланиш ва регенерацияси қонуниятларини ўрганади ва ҳокозо.
Do'stlaringiz bilan baham: |