Онтогенезда тўқималарнинг шаклланиши.
Онтогенез – грекча, онтос-мавжуд, генисис-тугилиш келиб чиқиш, ривожланиш. Индивидуал тараққиётдан тортиб то хаётни тугашигача бўлган давр.
Тўқималар эмбрион варақларидан шаклланади. Бу жараёнга гистогенез деб аталади Д.С.Саркисов (1970) тўқималарни кайта тикланиши, яъни регенерация хусусиятларига асосланиб, классификация тузди. Хозирги вақтда асосан морфофункционал хусусиятларига қараб тўқималар классификацияланади:
1. Эпителий тўқимаси
2. Қон ва лимфа
3. Бириктирувчи тўқима
4. Мускул тўқимаси
5. Нерв тўқимаси
Тўқималар регенерацияси.
Регенерация хар-хил сабаларга кўра нобуд бўладиган ҳужайралар, тўқималар ва органлар урнини қоплаб турадиган ва тикланадиган жараёндир.
Регенерация 3 хил куринишда учрайди:
1. Физиологик регенерация
2. Реператив регенерация
3. Патологик регенерация
Физиологик регенерация кундалик нормал хаёт давомида яшаб, эскириб нобуд бўладиган тўқимаҳужайралари урнига янги ҳужайралар а келишидир. Тери эпидермисини ҳужайралари (Юқори қавати) мугузланиб муттасил тўкилиб туради. Уларнинг ўрнини баъзан парда уцида жойлашган ҳужайралар кўпайиб туриши натижасида тўлдириб туради. Физиологик регенерация қон ҳужайралари-шаклли элементларида ҳам кузатилади. Масалан: эритроцитлар хар 4 ойда тўлиқ янгиланади.
Реператив регенерация. Бу регенерациянинг физиологик регенерациядан фарқи шундаки, бунда ҳужайралар физиологик эскиришдан эмас балки патологик натижасида нобуд бўлади. Масалан: оператсиядан сўнг тиғ теккан ҳужайралар ва тўқималар халок бўлади ва уларни ўрнида янгилари шаклланади.
Патологик регенерация. Хар-хил сабабларга кўра, патологик жараёнлардан кейин тўқимаҳужайраларнинг нобуд бўлиши ва урнини тулдиришига патологик регенерация дейилади. Бунда тўқимава органларда регенерация тез, секин ёки бутунлай кетмаслиги мумкин. Масалан: патологиядан баъзи органлар чала тикланиши, баъзан умуман тикланмайди. Масалан: Нерв толалари кесилиши натижасида содир бўладиган асоратлар.
Метаплазия.
Маълум сабабларга кўра (айрим вақтда) тўқималарда моддалар алмашинуви бузилиши, касалликларда тўқималарнинг нормал физиологик холати ўзгариши натижасида уларнинг патологик хусусияти ҳам ўзгаради, яъни муайян бир тўқима ўрнида бошқа хил тўқима хосил бўлади. (бир тўқима бошқа тўқимага айланади). Тўқималарнинг бундай хусусияти метоплазия дейилади. Метаплазия патологик холатларда ҳам, эксперементларда ҳам рўй бериши мумкин, масалан: бириктирувчи тўқимасига айланиши (бунда ўзгариш бир тўқима доирасида кетаяпти).
‘
Do'stlaringiz bilan baham: |