1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги



Download 10,69 Mb.
bet69/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Назорат саволлари



  1. Симли ва мобил тармоқларни конвергенция қилиш

  2. Мобил тармоқларнинг ривожланиши

  3. IMS нинг расшифровкаси қандай?

  4. IMS концепцияси нимани баён қилади?

  5. IMS архитектурасининг асосий хусусиятларини кўрсатинг.

  6. Иловалар даражасини белгиланиши ва таркибини айтинг.

  7. Транспорт даражасини белгиланиши ва таркибини айтинг.

  8. Бошқариш текислигини белгиланиши ва таркибини айтинг.

11- маъруза


Янги авлод конвергент тармоқларнинг хизматларни
бошқариш поғонаси


Режа:


11.1. Сатҳни бошқариш хизматларини ривожланиши .
11.2. Хизматлар кўрсатиш соҳасида ривожланиш.
11.3. Овозли хизматлар. VoIP, IPTV хизматлари.


11.1. Сатҳни бошқариш хизматларини ривожланиши.

NGN (Next Geniration Network) - кейинги авлод тармоқлари. NGN концепцияси турли маъно касб этади:


-NGN дейилганда коммутациянинг янги принципларини, бирламчи тармоқларда янги MPLS, OSPF, BGP транспорт технологияларига ўтишни, кириш тармоқларида кенг полосали кириш тизимлари тушунилади;
-NGN тармоқлари – бу рақамли алоқа ривожланиши босқичида пайдо бўлган техник ечим бўлиб, бунда маълумотлар трафиги нутқ трафигидан мухимроқ, компьютерлар эса телефон аппаратларидан мухимроқ бўлиб қолди.
NGN ғоясининг пайдо бўлишига сабаб – хозирда фойдаланишда мавжуд рақамли коммутация станцияларнинг “хаёт цикли” тамомланиши яқинлашувидир. NGN принципи турлича шакллантирилади, умумлашган холда NGNнинг қуйидаги бешта характерли хусусиятларини кўрсатиш мумкин:
- барча турдаги ахборотларни узатиш учун транспорт тармоғида пакетли технологияларгаўтиш;
-анъанавий (функционал йўналтирилган) телефон станциялардаги коммутация тизимидан фарқланадиган, тақсимланган архитектурали коммутация тизимини қўллаш;
- хизматларни қўллашга тегишли функцияларни, коммутация ва узатишдан ажратиш;
-исталган фойдаланувчи учун кенг полосали кириш имкониятини таъминлаш;
-Web технологиялари ҳисобига эксплуатацион бошқариш функцияларини амалга ошириш.
Siemens компанияси NGN концепцияси учун қуйидаги "формулани" таклиф этган: 80 - 60 -20.
Бу сонлар қуйидагича изохланади:
-NGN тармоқлари, мавжуд тармоқларга нисбатан, 80% кам элементлардан таркиб топади;
-NGN тармоқлари, инфокоммуникацион тизимни яратиш учун зарур бўлган харажатларни, 60% га камайтиради;
-NGN тармоқлари Операторнинг даромадини 20% га орттириш қобилиятига эга. Медиа – шлюз ахборот оқимини ўзгартиради, RTP (Real- Time Transport Protocol)-оқим ИКМ оқимга ўзгартирилади.
Медиа – шлюз Softswitch номи билан маълум MGC контроллер орқали бошқарилади. Контроллерлар ўзаро боғланиши мумкин (MGC/MGC).
Контроллер интеллектуал маълумотлар базаси (Intelligent Database – ID) билан ўзаро боғланиши мумкин. SG/MGC, интерфейс ID/SG интерфейслар.
ИТ хизматларини қўллаш учун INAP амалий протоколи қўлланади.
NGN тармоғи учун бир қатор протоколлар ишлаб чиқилган.
Асосийлари:
1. H.323 протоколи. Пакетли тармоқ бўйича уланишни ўрнатиш ва товуш ва видео трафигини узатишни таъминлаш.
2.Session Initiation Protocol (SIP) протоколи. Унинг ёрдамида IP-тармоқ бўйича мультимедиали сессияларни ёки чақириқларни ўрнатиш, ўзгартириш ва тамомлаш операциялари амалга оширилади.
3.Media Gateway Control Protocol (MGCP) протоколи. MG шлюзларни бошқаришда ишлатилади.
4.MEGACO/H.248 протокол. Бу протокол медиа-шлюзларни бошқаришда ишлатилади.
5. Signalling Transport (SIGTRAN) протоколи. IP-тармоқ бўйича сигналли ахборотни узатувчи протоколлар тўпламидир. У шлюзларнинг икала турида ва Softswitchда қўлланади.



Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish