кириш сатхи А (Access) фойдаланувчиларни тармоқ ресурсларига киришни таъминлайди;
транспорт сатхи Т (Transport) фойдаланувчидан фойдаланувчига ахборотни узатишни таъминлайдиган, тармоқнинг асосий ресурсидир;
бошқариш сатхи С (Control) компьютер телефонияси ва Softswitch технологиялари қўлланишига асосланган, коммутациянинг янги концепциясини акс эттиради;
хизматлар сатхи S (Service) тармоқнинг ахборот тўлдирилмаси таркибини белгилайди. Бунда ахборотга фойдаланувчилар кириши бўйича хизматлар кўринишидаги тармоқнинг фойдали юкламаси мавжуд бўлади.
NGN нинг бу моделида алоқа тизимларининг ривожланиш замонавий анъаналари акс эттирилган. NGN моделида транспорт тармоғи ва кириш тармоқлари сатхларига яна иккита сатх қўшилган. Кейинги авлод тармоқлари NGN (NextGenerationNetworks) концепцияси, талаб қилинган сифат характеристикалари бўйича хизматларнинг чексиз тўпламини тақдим этишни таъминлайдиган, алоқа тармоқларининг қурилиш қоидаларини шакллантиради. NGN тармоқларида хизмат кўрсатиш сифати ИСО 9004-2:1991 стандарти: электр алоқа хизматларининг фаолияти фойдаланувчи унга керак бўлган хизматларнинг тўлиқ спектрини, унинг жойлашган жойидан қатъий назар, исталган вақтда, унга мақбул нархда ва мос хизмат кўрсатиш сифати билан олиш мумкинлигига йўналтирилган бўлиши керак.
ITU хизмат кўрсатиш сифати (QoS) концепциясининг аспектларини, жумладан хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсатгичларига нормалар ва талаблар, QoS нинг зарурий кўрсатгичларини таъминловчи тармоқ механизмларининг стандартизацияси, шунингдек энг муҳим ва мукаммал тавсифлар шакллантирди.
Кейинги авлод тармоғи (NGN) - буIP базасида қурилган ягона тармоқдир. ITU-TтомониданIP-йўналтирилган тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини стандартизациялаш бўйича бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.
ITU-T Y.1540 тавсияномаси. Манбадан истеъмолчигача хизмат кўрсатиш сифатига таъсир даражаси ўта юқори бўлган, тармоқнинг қуйидаги бешта характеристикаси, фойдаланувчи томонидан субъектив асосда баҳоланади:
Тармоқ унумдорлиги
Тармоқ/тармоқ элементларининг ишончлилиги
Кечикиш
Кечикиш вариацияси (джиттер)
Пакетлар йўқолиши
IP-йўналтирилган тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш тармоқ механизмларининг архитектураси
Архитектурадаги марказий момент, пакетли тармоқларда хизмат кўрсатиш сифатини қўллаб-қувватлайдиган тармоқ механизмларининг (умумий блоклар деб аталадиган) тўпламидир. Хозирги вақтда умумий блокларнинг бошланғтч тўплами аниқланган, улар учта мантиқий текисликларга – назорат, маълумотлар ва менежмент текисликларига структураланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |