Назорат текислиги. Назорат текислигида QoS механизмлари фойдаланувчи трафиги узатилаётган йўллар билан харакатда бўлади.
Маълумотлар текислиги. Механизмларнинг бу гурухи бевосита фойдаланувчи трафиги билан харакатда бўлади.
Менеджмент текислиги. Бу текислик фойдаланувчи трафигини етказишга доир тармоқни эксплуатациялаш, маъмурлатириш ва бошқаришга тегишли бўлган, QoS нинг механизмларидан ташкил топади.
Хар бир текислик кўрсатилган функцияларни бажариши учун тегишли функционал узеллардан иборат бўлади.
11.3. Овозли хизматлар. VoIP. IPTV хизматлари.
IP-телефония нима ? IP-телефония ёкиVoIP (Voice over IP) – бу Интернет ёки ихтиёрий IP-тармоғи орқали факс узатиш ва телефон сўзлашувларини реал вақт режимида ташкил этиш ва амалга ошириш имконини берувчи технологиядир.
Техник тарафдан товушни рақамлаштириш ёки факсимил хабарини рақамли маълумотларни узатиш каби имконияти мажуд. Шу маънода, IP-телефония Интернетдан (ёки ихтиёрий бошқа IP-тармоқдан) реал вақт режимида икки компьютер фойдаланувчилари ўртасида овоз ёки факсимил хабарларини узатиш учун фойдаланади. IP-телефония телефон серверларининг умумий ишлаш принципи:
бир тарафдан сервер телефон линиялари билан боғланган ва исталган мамлакат телефонига уланиши мумкин.
Иккинчи тарафдан сервер Интернет билан боғланган ва исталган мамлакат компьютерига уланиши мумкин. Сервер стандарт телефон сигналиниқабулқилади, рақамлаштиради (агараналог бўлса), сиқади, пакетларга бўладива Интернет орқали керакли жойга Интернет протоколи (TCP/IP) орқали жўнатади. Тармоқдан телефон серверига келувчи ва телефон линиясига юборилувчи пакетлар учун тескари амаллар бажарилади. Иккалаамалҳам (сигналнинг телефон тармоғига кириши ва ундан чиқиши) амалда бир вақтда кечади, буўз навбатида тўла дуплекс (яъни иккитомонлама) гаплашувни ташкил этиш имконини беради.
IP-телефония нима учун керак ?
Чиқимларни камайтириш
Мамлакатлараро ва шаҳарлараро қўнғироқлар нархининг пастлиги қурилмаларга кетадиган сармояларнинг кам бўлиши овозли тармоқларни маълумот узатиш тармоқлари билан интеграцияси универсаллиги нутқни тармоқ инфраструктурасининг исталган нуқтасида IP-пакетларга айлантириши мумкин: оператор тармоғининг магистралида, корпоратив тармоқда ёки бевосита фойдаланувчи тармоғида очиқ архитектура умумий стандартлар: H.323, MGCP, SIP
Кескин рақобат туфайли хизматларнинг нархи доим тушиб бормоқда
Ўтказиш полосасидан эффектив фойдаланиш анъанавий 64 Кбит/с ли телефониядан фарқли равишда 5.3 дан 8 Кбит/с гача – ўтказиш полосасининг иқтисоди.
VoIP-ишлашпринципи
IP орқали овоз узатиш хусусиятлари
Кечикишлар ITU-T нутқ узатиш сифатига бўлган талабларни G.114 тавсиясида аниқлаб берган. Яхши сифат – оралиқ кечикиш 150 мс дан ошмаслиги керак.
- Тармоқ таъсири маршрутда тармоқ қурилмалари қанчалик кўп бўлса, пакетнинг кечикиш вақти ҳам шунча кўп бўлади/
- Операцион тизимининг таъсири Soft-phones – Windows, Unix IP-phones, Gateway – реал вақт операцион тизимлари
- Джиттер-буфер таъсири Джиттерни компенсациялаш учун ишлатилади
- Пакет ҳажми ва кодекнинг таъсири пакетни шакллантиришга кетган вақт IP орқали овоз узатиш хусусиятлари
Акс-садо. Сўзлашув вақтида қийинчиликлар туғдиради. Гапираётган инсон ўз овозини маълум бир кечикиш билан эшитади.
Электрик акс-садо – кетаётган ва келаётган сигнал иккита симли линия орқали узатилаётганда тўлалигича ажрамайди ва турли йўналишдаги сигналларни ажратиш тизимида қисман сигналнинг акс этиши вужудга келади.
Акс-садо чеклагичлари – қабул қилиш канали актив бўлганда узатиш каналини ўчириб қўйиш
Акс-садо компенсаторлари – анчагина мураккаб қурилма бўлиб, қабул қилинаётган сигналдан моделлаштирилган акс сигналини ажратиб олади.
Нутқни кодлаш принциплари аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш жараёни тахлил ёки нутқни рақамли кодлаштириш деб аталади, тескари жараён – синтез ёки нутқни декодлаштириш дейилади.
Мақсад – шундай рақамли кетма-кетлик олиниши керакки, у минимал узатиш тезлигини талаб этсин ва декодер ундан дастлабки нутқ сигналини минимал бузилишлар билан тиклай олсин.
Рақамлаштираётганда 2 та усул қўлланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |