1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Симсиз алоқа тармоғининг ривожланиши



Download 10,69 Mb.
bet77/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Симсиз алоқа тармоғининг ривожланиши. Телекоммуникация тармоқларининг 1991-2004 йиллардаги ривожланиши янги технологиялар ва хизматланинг янги турларининг жадал суратда ривожланиши билан хамоханг бўлди.
2003 йилдан бошлаб “Ўзбектелеком” АК янги турдаги фаолиятни – CDMA-450 стандартида симсиз радиокириш хизматларини кўрсатишни ўзлаштиришни бошлади. Шу мақсадда “Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали ташкил этилди, унинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасида умуммиллий симсиз алоқа тизимини ривожлантириш деб белгиланди. 2003 йилнинг ўзидаёқ Самарқанд ва Жиззах вилоятларида симсиз радиокириш алоқа тизими ишлай бошлади. 2004 йил декабрида Бухорода CDMA-450 стандарти қўлланилган, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг бориш қийин бўлган туманлари ахолисини симсиз алоқа билан таъминлаш учун, симсиз абонент кириши тармоғининг жорий этилиш тантанаси бўлди. Ушбу ишлар JBIC лойихаси доирасида бажарилди.
Хозирда Ўзбекистоннинг шимолий тўртта регионида (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари) умумий сиғими 20000 абонентли Lucent Technologies компаниясининг 5ESS коммутатори ва 30 базавий станциялари монтажланиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек мазкур лойихада юқорида кўрсатилган региондаги ҳамма вилоятларга 4250 стационар терминаллар ўрнатиш назарда тутилган. CDMA-450 стандартининг янги ускуналари Ўзбекистоннинг шимолий тўртта региони ахолисига нафақат одатий телефон алоқа хизматларини кўрсатибгина қолмай, уларга маълумотлар узатиш бўйича хизматларни, жумладан Интернет тармоғига 153 кБит/сек тезликда кириш имконини берди.
Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш замонавий босқичида биринчи ўринга маълумотларни узатиш бўйича хизматларни ривожлантириш, жумладан жахон тармоғи Интернет ресурсларига сифатли кириш чиқмоқда.
“Ўзбектелеком Мобайл” филиали бугунги кунда мижозларга CDMA-450 стандартидаги симсиз алока хизматларини такдим этиб келаяпти. Ушбу филиал мижозлари сонини кескин ошириш, алока сифатини янада яхшилаш ва тармокни ривожлантириш максадида 2008 йилда Хитой Халк, Республикасининг «ZTE» корпорацияси ва Германиянинг «Alcatel Shanhay Bell» компанияси билан кўплаб шартномалар имзолади. Мазкур импорт шартномалари асосида «ZTE» корпорациясидан CDMA-450 стандартидаги мобил ва турғун телефон аппаратлари олинди.
«Alcatel Shanhay Beli» компанияси билан тузилган импорт шартномалари асосида филиалга 40дан ортик, CDMA-450 стандартидаги база станциялари келтирилиши режалаштирилган. Ушбу база станцияларини абонентлар зич жойлаш­ган хамда тармок, яхши камраб олмаган худудларга жойлаштириш натижасида алоқа сифати кескин ортади ҳамда хизмат доираси кенгаяди.
Ўзбекистон ахолисининг 40 % дан ортиғи уяли алоқа хизматларидан фойдаланади, ҳамма йирик операторлар ўзларининг 3G тармоқларини тестли эксплуатацияга чиқаришганини эълон қилишди.
Уяли оператор – Unitel (Билайн савдо маркаси) компанияси Ўзбекистонда уяли алоқа учинчи авлодининг тажрибавий тармоғини ишга тушираётганини эълон қилди.
Perfektum Mobile компанияси 2009 йил CDMA стандартли учинчи авлод уяли алоқани жорий этишни режалаштирган.
“Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали 3G тармоқни 2009 йил жорий этиш режасини баён қилган, шунингдек бу компани мавжуд тармоқни модернизациялаш ва кенгайтиришни давом этмоқда.
МДХ мамлакатларида 3G – тармоқларнинг тўплами мавжуд, лекин улар бошқа CDMA-2000 стандартида ишлайдилар.
Хозирда Ўзбекистонда мобил алоқанинг бешта оператори фаолият кўрсатмоқда, жумлада: МТС (“Ўздунробита”, GSM стандарти), Unitel (Билайн савдо маркаси, GSM стандарти), COSCOM (Ucell савдо маркаси, стандарт GSM), Perfektum Mobile (Rubicon Wireless Communcation, CDMA стандарти) ва “Ўзбектелеком” АКнинг “Ўзбектелеком Мобайл” филиали (Uzmobile савдо маркаси, CDMA стандарти).
Мобил алоқа тармоқларини авлодларга (Generation) ажратиш қабул қилинган, бундан 1G, 2G, 3G ва 4G аббревиатуралар келиб чиққан. Яъни харакатдаги уяли алоқаларнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи авлодлари хақида айтиш мумкин. Шунингдек ўтиш тармоқлари 2,5G, 3,5G ва хаттоки 4,5G тармоқлари мавжуд. Мобил алоқа авлодлари маълумотлар узатиш тезлиги, амалга оширилиши мумкин бўлган сервислар ва хизматлар билан характерланади.

Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish