1G авлод тармоқлари. Биринчи авлод тармоқларида товуш аналог усулда узатилади, фойдаланилган FDMA маълумотлар узатиш тезлиги камлиги сабабли, 3 Кбит/с дан кўп эмас, фақат телефония функциясини бажаришга қодирдир. Биринчи авлод тармоқларининг шубхасиз хизмати –абонентлар бир-бирлари билан гаплаша олганлиги. 1984 ишга туширилган бу тизим 9,6 Кбит/с маълумотлар узатиш имконига эга эди.
2G авлод тармоқлари. Иккинчи авлод тармоқларида товуш рақамлашган холда узатилади, бунда тармоқ ишончлилиги ортади, узатиш тезлиги 14,4 Кбит/с кўпаяди ва кичик хажмдаги матнлар, SMS узатилади. Фойдаланишга 1991 йил чиқарилган. Сервислари телефон (товушни рақамли узатиш), қисқа SMS узатиш/қабул қилиш, ўйинлар, 9,6 Кбит/с дан 14,4 Кбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш, WAP протоколи бўйича Интернет тармоғига кириш.
2,5G авлод тармоқлари. Бу авлод тармоқлари оралиқ стандарт бўлиб, узатиш тезлиги оширилган. Иккинчи авлодни Интернетга симсиз кириш билан таъминлайди: GPRS ва унинг эволюцияси EDGE. Улар графикани ва оқимий видеони узатади. Фойдаланишга 1999 йил топширилган. Сервислари: телефон (товушни рақамли узатиш), узун SMS узатиш/қабул қилиш, товушларни, расмларни узатиш/қабул қилиш, факслар узатиш/қабул қилиш, товуш почтаси, Интернет, радио/МР3-плеер, караоке, 30та ўйин, 57,6 Кбит/с дан 153,6 Кбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш.
3G авлод тармоқлари. Учинчи авлод тармоқлари мобил алоқанинг бир нечта стандартини билдириб, бир қатор фарқли белгиларни кўрсатади. Фойдаланишга 2002 йил топширилган. Сервислари: телефон (товушни рақамли узатиш), видеотелефон, электрон хабарларни узатиш/қабул қилиш, товушларни, , расмларни узатиш/қабул қилиш, факслар узатиш/қабул қилиш, товуш почтаси, видеопочта, Интернетга юқори тезликли кириш, радио/МР3-плеер, караоке, мультиўйинлар, ТВ ва видеоплеер, 144 Кбит/с дан 2 Мбит/с гача тезликда маълумотлар узатиш.
4G авлод тармоқлари. Тўртинчи авлод тармоқлари учинчидан асосан маълумотлар узатиш тезликлари билан фарқланади. Тўртинчи авлоднинг тизим ва стандартлари хозирда ишланмада, тахминий амалга оширилиши 2009 йил.
3G тармоқларининг ривожланиши мультимедиа контентини юқори тезликда юклатиши, электрон почта, файлли иловалар, он-лайн ўйинлар билан ишлаш қулайлиги сабабли маълумотлар алмашиниш бўйича хизматлар ва сервислардан фойдаланиш сифати ва қулайлигини абонентлар учун сезиларли яхшилайди.
Мобил алоқа учинчи авлоди технологияси – бу мулоқатга ва ахборотга киришнинг кардинал янги технологиясидир. Абонент ўз сухбатдоши билан нафақат гаплашади, балки уни мобил тармоққа телефон ёки махсус сим-карта ёрдамида уланган видеотелефон ёки ноутбук ёрдамида кўриши, Интернет тармоғи бўйича саёхат қилиши ва интернет- киришнинг ҳамма афзалликлардан фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |