1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги



Download 10,69 Mb.
bet65/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Иловалар даражаси. IMS эталон архитектурасининг юқори даражаси ило-валар серверлари тўпламига эга, улар, умуман, IMS элементи ҳисобланмайди. Юқори текисликдаги бу элементлар ўз таркибига SIP протоколига асосланган, мультимедиали IP-иловаларни ҳам, виртуал уй муҳити базасида мобил тармоқларда амалга оширилувчи, иловаларни ҳам олади.
IMS иловалар архитектураси етарли мураккаб, аммо бу ерда калитли моменти бўлиб, янги иловаларни яратишда ва анъанавий иловалар билан интеграцииясида юқори эгилувчанлиги ҳисобланади. Масалан, хабарларни қайта узатиш муҳити телефон чақирувини анъанавий хусусиятларини интегра-ция қилиши мумкин, масалан тескари чақирув ва чақирувни кутиш, Интернет чақируви билан. Буни қилиш учун, IMS архитектураси кўпгина хизматларни ишга тушуришга ва улар орасида транзакцияни бошқаришга йўл беради.

  • SCIM (Service Capability Interaction Manager) –иловалар текислиги ва IMS ядросини ўзароҳамкорлигини бошқаришни таъминлайди;

  • SIP AS (SIP Application Server) – SIP протоколига асосланган, хизмат-ларни бажариш учун хизмат қилувчи, иловалар сервери. IMS даги ҳамма янги хизматлар айни SIP AS серверида бўлиши кутилади;

  • OSA-SCS (Open Service Access – Service Capability Server) – мумкин бўлган хизматлар сервери, у хизматларга очиқ киришга (OSA – Open Service Access) асосланган, хизматларга интерфейс таъминлайди. Мақсади бўлиб, иловаларнинг стандарт дастурий интерфейси воситасида тармоқ функцияла-рига кириш имкониятини хизматлар учун таъминлаш ҳисобланади;

  • IM-SSF (IP Multimedia – Service Switching Function) – хизматларни коммутация сервер, мобил тармоқнинг мантиқини яхшилаш учун (CAMEL – Customized Applications for Mobile network Enhanced Logic), фойдаланувчи иловаларига мос тушган тизимда хизматлар билан IMS тизимчасини улаш учун хизмат қилади. GSM мобил алоқанинг глобал тизими учун ишлаб чиқарилган хизматлар ҳақида гап кетаяпти, IM-SSF функциялари (хизматларни коммутация функцияси) ёрдамида эса ушбу хизматларни IMS да ҳам ишлатиш мумкин;

  • TAS (Telephony Application Server) – телефон иловалар сервери SIP протоколи хабарларини қабул қилади ва унга ишлов беради, шунингдек чиқиш чақируви қандай тарзда тақдит қилиниши (инициирован) кераклигини аниқлайди. TAS сервис мантиқи чақирувларга ишлов бериш базавий сервисларни таъминлайди, рақамларни таҳлилини, маршрутизацияни, чақирув-ларни ўрнатиш, кутиш ва қайтайўналтиришни, конференц-алоқани ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳолда. TAS шунингдек хабардор қилишни ва чақирувни ўтиш сигналларини қайта ишлаб чиқариш зарур бўлганда медиасерверларга мурожат қилиш учун сервис мантиқни таъминлайди. Агар УфТТ да чақирув тақдит қилинган (инициирован) ёки терминация қилинган бўлса, TAS сервери IP RTP оқимга нутқ оқимининг битларини TDM (УфТТ) ўзгартиришга медиашлюзларга буйруқларни бериш учун MGCF функциясига SIP сигнализациясини беришга жавоб беради ва уни тегишли IP-телефони IP-манзилга йўналтиради. IMS нинг битта хабарида ҳар хил турдаги абонент қурилмаларига белгиланган хизматлар берувчи, бир неча TAS ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин. Масалан, битта TAS сервери IP Centrex хизматларини кўсатади (хусусий нумерация режалари, умумий маълумотнома-лар, чақирувларни автоматик тақсимлаш ва ҳоказо), бошқа сервер МАТС қувватлайди ва VPN хизматларни беради. Бир неча иловалар серверларни ўзароҳамкорлиги, ҳар хил синф абонент қурилмалари орасида чақирувларни тугатиш учун SIP-I сигнализацияси востасида амалга оширилади;

  • HSS (Home Subscriber Server) –уй абонентлар сервери – GSM тармоқ элементига ўхшаш – серверга HLR (Home Location Register) – фойдаланувчи маълумотлар базаси ҳисобланади. HSS сервери хизматлар билан боғланган, фойдаланувчининг индивидуал маълумотларига, ўқиш/ёзиш режимида очиқ киришни таъминлайди. Кириш ҳар хил тугаланиш нуқталаридан амалга оширилади – телефон, Web ва SMS иловалар, типа set-top box туридаги телевизион приставкалар ва бошқалар. HSS да шунингдек SLF (Subscription Locator Function) функциялари амалга оширилади, у I-CSCF модулидан ёки иловалар серверидан сўровга жавобан, аниқ абонентнинг маълумотларига эга бўлган, маълумотлар базаси ҳолатини аниқлайди. Ниҳоят, HSS сервери таркибига 2G тармоқлари билан ишлаш учун, HLR ва AuC (Authentication Center) модуллари киради.

IMS муҳитида HSS сервери ҳар бир фойдаланувчи ҳақида ва абонентларга ишга тушурилган хизматлар ҳақида очиқ маълумотлар базаси сифатида ишлайди: қандай хизматларга фойдаланувчи ёзилган, бу хизматлар фаоллаштирилганми, бошқаришнинг қандай параметрлари фойдаланувчига ўрнатилган.
IMS технологиясининг асосларини кўриб чиқиб, шуни ҳисобга олиш керакки, ушбу технология замонавий 2,5-3G мобил тармоқлари ва TDM/NGN конвергент тармоқлари чегарасида жойлашгандир. Натижада, ушбу технологияларнинг синтези IMS остида учта мантиқий пластларнинг бирлаштирилишига олиб келади (5.21-расм):

  1. GGSN/GPRS ва 3G/UMTS замонавий мобил тармоқ технологиялари ва сотали алоқа тизимларининг барча хусусиятлари;

  2. NGN/TDM бирлаштирилган тармоқ технологиялари бўлиб, уларга ISDN дан УКС №7 гача замонавий анъанавий сигнализация тармоқлари ва IN ва Softswitch технологиялари асосидаги барча ечимларни киритиш мумкин;

  3. IMS – биринчи икки технологияларнинг синтези натижасида пайдо бўлган сифатли янги технология.



Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish