32. Хўжаликлараро ер тузиш, унинг мазмуни ва аҳамияти( хужаликларни ташкил этиш ва улар чегараларидаги хато-камчиликларни бартараф этиш....) ХАЕТни ўтказишда иккита мақсад кўзланади. Биринчи мақсад - ердан оқилона фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш; иккинчиси - ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш, яъни, ҳудудда, унинг ишлаб чиқариш кучлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда - ишлаб чиқариш объектларини ва меҳнат ресурсларини жойлаштириш. ХАЕТни ўтказишда бажариладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: ерда хўжалик юритишнинг барча турларини ривожлантириш учун бир хил ҳудудий шароит яратиш; ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг оқилона тизимини яратиш ва такомиллаштириш; ер тузишда белгиланган чегараларнинг жойларда ўтказилишининг асослан-ганлигини, аниқлигини ва даҳлсизлигини таъминлаш; қ/х ишлаб чиқаришини оқилона ташкил этиш учун ҳудудий шароит яратиш; ерлардан фойдаланиш тартибини ва шартларини, мулк қилиб, эгалик қилиш учун, фойдаланишга берилган ер участкаларига тўловлар ва сервитутларни белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; ер солиғи ва ҳақини белгилаш, ерларни олишдаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарарини қоплаш учун маълумотлар тайёрлаш; ерларни яхшилаш ва тиклашга, уларнинг унумдорлигини оширишга, эрозиядан ҳимоя қилишга, рекультивациялашга ҳамда унумдорлигини тиклашнинг иложи йўқ ерларни консервациялашга қаратилган тадбирларни ишлаш; ерларни мелиорациялашнинг йўналишларини ва келажагини асослаш.
33..Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойихасининг асосий таркибий қисмлари(Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши зарарлари миқдорини аниқлаш) Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш лойиҳаси объектнинг жойлашадиган ўрнини
олдиндан келишиш босқичида тўла ишланади ва ер участкасини бериш жараёнида (жойлаштириладиган объектга лойиҳа тузилганидан кейин) зарурат туғилса, аниқлик киритилади. Ер тузиш лойиҳасида объектнинг тавсифини ҳисобга олиб, ердан фойдаланишнинг жойлаштирилишини, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни таъминловчи
маълум доирадаги масалалар ечилиши керак. Ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ер ажратиш лойиҳасининг таркибий қисмларини қуйидагилар ташкил этади: ажратилаётган ернинг майдонини аниқлаш ва асослаш;
ажратилаётган ер майдонини сўралаётган ҳудудда жойлаштириш; хўжаликлардан олинаётган ернинг таркиби ва аҳамиятини аниқлаш, ерни олиш ва мўлжалланаётган корхонани қуришнинг салбий оқибатларини аниқлаш, ҳамда уларни камайтириш ва тугатиш чораларини белгилаш; қишлоқ хўжалиги кўрадиган зарар миқдорини аниқлаш ва уни қоплаш йўллари; ер эгаларининг кўрадиган зарарлари миқдори ва турларини аниқлаш, уларни қоплаш йўллари; олинаётган ер майдонининг устки унумдор қатламини ажратиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун техник шароитлар тайёрлаш; ерларни рекультивациялаш учун техник шароитлар тайёрлаш; ердан фойдаланишнинг асосий шартлари бўйича таклифлар тайёрлаш; мавжуд хўжаликларни ва уларнинг ҳудудларини, ишлаб чиқаришини, аҳоли тизимини қайта ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлашҚишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши зарарлари миқдорини аниқлаш. Уларда бошқа тармоқлар корхоналарини жойлаштириш натижасида қишлоқ хўжалик ерларини олиш келтириб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги зарарлари, янги ерларнинг тенг майдонини (уларда олинадиган ерларнинг унумдорлик даражасигача тупроқлар унумдорлигини ошириш ва уларни маданийлаштириш бўйича тадбирларни ҳисобга олиб) ўзлаштириш баҳоси
ҳажмида қопланиши керак. Янги ерларни ўзлаштириш деганда қуйидаги тадбирлар мажмуасини бажариш тушунилади:
янги хўжаликларни ташкил этиш; қишлоқ хўжалигида фойдаланишга ноқишлоқ хўжалик ер турларини (бутазорлар, кам қимматли ўрмонлар, кесилган ўрмонлар ва бошқ.) киритиш; мелиорация ишларини ўтказиш (захини қочириш, суғориш, маданийтехник ва бошқа тадбирлар). Янги ерларни ўзлаштириш баҳосининг миқдори ўзлаштириладиган ерларда, олинадиган участкаларда етиштириладиганидан кам бўлмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни таъминлайдиган меъёрлар
бўйича аниқланади. Зарарларни қоплаш ва янги ерларни ўзлаштириш баҳолари меъёрлари давлат томонидан белгиланади.
Шаҳарлар ерларини олишда бу меъёрларни оширувчи коэффициент қўлланилади (3 мартагача).
Ер турлари сифатининг ёмонлашиши келтириб чиқа-радиган зарарлар қишлоқ хўжалик ерлари сифатининг пасайишига пропорционал тарзда, янги ерларни ўзлаштириш баҳолари меъёридан фоиз ҳисобида аниқланади. Меъёрлар шундай ҳисоб билан тузилиши керакки, бунда унумдор ерларни олиш жудаям қиммат,
Do'stlaringiz bilan baham: |