34. Ер ислоҳоти натижасида ер тузиш ни лойи ҳалаш олдига қўйилган вазифалар( ердан фойдаланиш хукукий кирраларини тубдан узгариши, ердан фойдаланиш тартибини узгариши....) Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин, бозор иқтисодиётига ўтиш ва у билан боғлиқ мулкларни давлат тасарруфидан чиқариш ер муносабатларининг кескин ўзгаришига олиб келди. Бу даврда бозор иқтисодиёти шароитида самарали фаолият кўрсатадиган янги турдаги ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ташкил этила бошлади. Зарар билан ишлаётган давлат хўжаликлари тугатилиб, уларнинг ўрнида ширкат ва жамоа хўжаликлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил қилинди. Республикамизда ер ислоҳоти бошланди. Бу эса ўз навбатида катта ҳажмдаги ер тузиш ишларини бажариш заруратини келтириб чиқарди. Янги турдаги хўжаликларнинг пайдо бўлиши ер тузишни лойиҳалашнинг мазмуни кенгайишига, усулларининг ўзгаришига ва такомиллашишига олиб келди. Ўзбекистонда ер ислоҳотининг ҳуқуқий асосини «Ер тўғрисида» ги (1990 й.), «Ижара тўғрисида» ги (1991 й.), «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (1992 й.), «Ер кодекси» (1998 й.), «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги (1998 й), «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (1998 й.), «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги (1998 й.) қонунлар яратди. Давлатимизнинг ер бўйича сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий чораси сифатида «Ер солиғи тўғрисида» (1993 й.) қонун қабул қилинди. Юқорида келтирилган ерларни қайта тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ қонунлар янги турдаги, катта ҳажмдаги ер тузиш ишларини тақазо этади. Бу ишлар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: махсус ер фондларини ташкил этиш;
35. Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойихасининг асосий таркибий қисмлари(Ташкил этилаётган ердан фойдаланишнинг майдонини аниқлаш ва асослаш) Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш лойиҳаси объектнинг жойлашадиган ўрнини
олдиндан келишиш босқичида тўла ишланади ва ер участкасини бериш жараёнида (жойлаштириладиган объектга лойиҳа тузилганидан кейин) зарурат туғилса, аниқлик киритилади. Ер тузиш лойиҳасида объектнинг тавсифини ҳисобга олиб, ердан фойдаланишнинг жойлаштирилишини, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни таъминловчи
маълум доирадаги масалалар ечилиши керак. Ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ер
ажратиш лойиҳасининг таркибий қисмларини қуйидагилар ташкил этади: ажратилаётган ернинг майдонини аниқлаш ва асослаш;
ажратилаётган ер майдонини сўралаётган ҳудудда жойлаштириш; хўжаликлардан олинаётган ернинг таркиби ва аҳамиятини аниқлаш, ерни олиш ва мўлжалланаётган корхонани қуришнинг салбий оқибатларини аниқлаш, ҳамда уларни камайтириш ва тугатиш чораларини белгилаш; қишлоқ хўжалиги кўрадиган зарар миқдорини аниқлаш ва уни қоплаш
йўллари; ер эгаларининг кўрадиган зарарлари миқдори ва турларини аниқлаш, уларни қоплаш йўллари; олинаётган ер майдонининг устки унумдор қатламини ажратиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун техник шароитлар тайёрлаш; ерларни рекультивациялаш учун техник шароитлар тайёрлаш; ердан фойдаланишнинг асосий шартлари бўйича таклифлар тайёрлаш; мавжуд хўжаликларни ва уларнинг ҳудудларини, ишлаб чиқаришини, аҳоли тизимини қайта ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Лойиҳанинг юқорида санаб ўтилган таркибий қисмларини ишлаш услубиятларини қуйида кўриб чиқамиз.
1. Ташкил этилаётган ердан фойдаланишнинг майдонини аниқлаш ва асослаш. Ташкил этилаётган ердан фойдаланишнинг майдонини белгилаш учун объектнинг жойлашиши чизмаси (ечимлар бўйича) ва бош плани чизмаси (лойиҳаси) керак бўлади. Участка майдонини ҳисоблашда ҳар хил усуллардан фойдаланилиши мумкин. Улардан биринчиси ҳар хил мақсадлар учун ерларни ажратиш меъёрларидан фойдаланишга асосланади. Масалан автомобил йўллари учун ва ер ажратиш меъёрларида ҳар хил ерларда ва рельефнинг ҳар хил шароитларида жойлаштириладиган ҳар хил тоифалардаги йўллар учун ажратиладиган ер полосалари кенгликлари кўрсатилган. Бундай объектнинг умумий майдони энг аввало йўлнинг узунлигига боғлиқ бўлади. Аэропортлар учун ер ажратиш меъёрларида ер участкасининг умумий майдони аэропортларнинг синфларига (классларига) боғлиқ ҳолда кўрсатилган. Ер ажратиш меъёрлари «Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида (ҚМ ва Қ)» ҳам берилган. Масалан, дам олиш муассасалари учун битта дам олувчи ҳисобига меъёрлар бор (м2): дам олиш уйлари, пансионатлар - 200; туристлар базалари - 100; ёшларнинг дам олиш лагерлари - 150; ўқувчилар лагерлари - 250. Иккинчи усул саноат корхоналарининг минимал қурилиш зичлиги кўрсаткичларидан фойдаланишни назарда тутади. Бу усул ҳар хил ихтисосликлардаги саноат корхоналари ердан фойдаланишлари майдонларини ҳисоблаш учун қўлланилади Қурилиш зичлиги к(3) қуриладиган бино ва иншоотлар тагидаги ерлар майдонининг (Р1) ажратиладиган ер майдонига (Р2 ) нисбатига тенг. Демак, қурилиш зичлиги ҳамда қуриладиган бино ва иншоотларнинг майдонлари аниқ бўлса, ажратиладиган ер майдони қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:Меъёрлар бўйича ҳисобланган участкалар майдонлари, чизиқли объектлардан фарқли ўлароқ, одатда, уларнинг жойлашишига боғлиқ эмас. Учинчи усул ўхшашлардан (аналоглардан), яъни, тенг қувватга эга мавжуд объектлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни назарда тутади. Ундан ҳисоблашнинг бошқа имкониятлари йўқ бўлганда фойдаланилади. Бунда ўхшаш объектларнинг майдонига тенг майдон ажратилади. Лойиҳанинг барча кейинги таркибий қисмлари объектни (участкани) жойлаштириш ечимлари (вариантлари) бўйича ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |