1. Мамлакат ер фондининг асосий тоифалари ва уларнинг мазмуни


Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалаш хужжатлари ва уларнинг мазмуни( план-картографик материаллар, ёзма-текст материаллар.....)



Download 76,52 Kb.
bet19/27
Sana12.05.2023
Hajmi76,52 Kb.
#937955
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
ЕР ТУЗ.ЛОЙ. ЯН саволлари (3)

36. Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалаш хужжатлари ва уларнинг мазмуни( план-картографик материаллар, ёзма-текст материаллар.....) ХАЕТни ўтказиш ташаббускорлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар (илтимоснома, қарорлар, давлат муассасалари буйруқ-лари ва бошқ.); туманнинг, мавжуд хўжаликларнинг, хўжаликлараро бирлашма-ларнинг ва янги хўжаликларнинг келажакдаги ривожланиши ва улар олдида турган вазифалар ҳақида маълумотлар; туман ва вилоят ер тузиш чизмалари (схемалари); ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (давлат актлари); хўжаликлар ва айрим ер бўлаклари майдонларининг ер ҳисоби ва уларни баҳолаш бўйича маълумотлар; хўжаликлар ер майдонлари планлари, хўжаликлараро ер тузиш ўтказиладиган ҳудуд умумий ерларининг плани (хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини ишлашга мос масштабда); олдинги йилларда ўтказилган ер тузиш ишлари натижалари; тупроқ, геоботаника, мелиорация, йўл, сув хўжалиги ва бошқа изланишлар, қидирув ишлари натижалари; мелиорация, ирригация, йўл қурилиши ва бошқа лойиҳалар (чизмалар); хўжаликлар учун белгиланган сув лимити ва уни ошириш имкониятлари; ер тузиш ишлари ўтказилаётган хўжаликларнинг иқтисодий кўрсаткичлари; хўжалик марказлари ва аҳоли яшаш жойлари, якка жойлашган ишлаб чиқариш марказлари ва чорвачилик фермалари тўғрисида маълумотлар; қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларининг маҳсулдорлиги тўғрисидаги охирги 3-5 йиллардаги маълумотлар; ер талаб этадиган объектлар лойиҳалари ва чизмалари; махсус қўриқланадиган ҳудудлар (қўриқхона, табиат, маъданият ёдгорликлари, тарихий-маданий объектлар ва бошқ.) жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар; сув муҳофаза минтақаларининг, бошқа муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва уларда ердан фойдаланиш тартиблари тўғрисидаги материаллар.
37. Турли мақсадларга мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этишнинг хусусиятлари.Қишлоқ хўжалигидан бошқа тармоқлар корхоналари саноат, транспорт, ўрмон ва сув хўжаликлари, табиатни муҳофаза қилиш, шаҳар қурилиши,
энергетика ва бошқа тармоқлар корхоналарига бўлинади. Cаноат, қурилиш, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ерлари улар фаолиятининг ҳудудий базиси,биноларни, иншоотларни, инженерлик тармоқларини жойлаштириш учун табиий асос (пойдевор) сифатида хизмат қилади. Бу вазиятда ернинг унумдорлиги аҳамиятга эга эмас. Одатда бундай ердан фойдаланишлар катта ихчам массивларни ташкил этмайди; улар бошқа, кўпчилик ҳолларда қишлоқ хўжалик ер эгалари ва ердан фойдаланишлари орасида тарқоқ ҳолда, суқилиб кириб, уларни кесиб, узун энсиз полосалар тарзида жойлашади. Кўпчилик ҳолларда бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бузилишига олиб келади, мавжуд ер эгаликларини қайта ташкил этиш заруратини келтириб чиқаради. Бундан ташқари ажратилган участкаларда жойлаштирилган объектлар
(заводлар, электр станциялари, кон саноати корхоналари ва ш.ў.) атрофдаги ҳудудга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.Шу билан бир қаторда, кўрсатилган типдаги айрим ердан фойдаланишлар йирик массивлар бўлиб, катта майдонларда жойлашишлари мумкин. Уларга қўриқхоналар, ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги объектлари ва ш.ў. киради. Қишлоқ хўжалигидан фарқли ўлароқ, улар ўз
тавсифлари бўйича жудаям ҳар хил, кўп сонли, уларни ташкил этиш эса сезиларли хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Аммо барча вазиятларда ҳам қуйидагилар зарур: ердан фойдаланиш ўлчамларини ва уни жойлаштиришни жойлаштирилаётган объектнинг ички тузулишига ва вазифаларига мос тарзда лойиҳалаш;халқ хўжалиги самарадорлиги нуқтаи назаридан яхши лойиҳавий
ечимни аниқлаш учун бир неча ечимлар ҳисобланади; берилаётган ерларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик қиймати
ҳисобга олинади.Лойиҳавий ечимни танлашга халқ хўжалиги ёндошуви қуйидагиларни талаб этади:ер ресурсларидан фойдаланишнинг қабул қилинган усулининг ижобий ва салбий оқибатларини, ҳамда жойлаштирилаётган объектнинг ва унинг
ердан фойдаланишининг ҳудудга ва атроф муҳитга яқин ва узоқ келажакдаги таъсирини тўла ҳисобга олиш;ерни мутлоқ тежаш, унинг ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг замонавий даражасига мос келадиган ўлчамлардаги саноат ва бошқа
қурилиш объектлари учун минимал сарфланиши тамойилига доимий риоя қилиш.Саноат корхоналарига ер ажратиш лойиҳаларини ишлаганда ерни тежашнинг самарали йўли - уларни саноат корхоналари тўпланган жойларга жойлаштиришдир. Бунда бу корхоналарнинг ёрдамчи корхоналарини, мухандислик иншоотларини ва коммуникацияларини, маданий ва маиший
хизмат кўрсатиш тизимини ҳамма корхоналар учун бирга яратиш мумкин. Бу эса ер майдонларини ва бошқа харажатларни тежаш имкониятини беради. Йирик саноат корхоналарига ер ажратишда уларнинг хизматчилари ва ишчилари яшаши учун шаҳарлар, корхона қурилиши тагига тушадиган майдонда яшайдиган аҳолини кўчириш учун қишлоқларга ер ажратиш керак
бўлади. Чизиқли жойлашган иншоотлар учун ер ажратганда (темир ва автомобиль йўллари, электр узатиш тармоқлари, қувурлар, каналлар ва бошқалар) уларнинг атрофдаги хўжаликлар ишлаб чиқаришига ва ердан фойдаланишига салбий таъсири чуқур ўрганилади. Бу иншоотлар учун ер доимий ва вақтинча фойдаланишга берилади. Кўпчилик иншоотлар учун ер
ажратишнинг тасдиқланган меъёрлари бўлади. Шунинг учун уларнинг ер майдонларини қисқартиришнинг бирдан бир йўли уларни иложи борича қисқа масофалар бўйлаб жойлаштиришдир. Ер сарфини камайтиришмақсадида кўп ҳолларда, бир неча чизиқли жойлашадиган иншоотлар бирга, қўшилиб жойлаштирилади (масалан йўл ва кабелли ёки симли электр, телефон, радио тармоқлари). Вақтинча ажратилган ер майдонлари рекультивация қилиниб қайтарилиши керак. Тоғ-кон саноати корхоналарига ер ажратиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Қазилма бойликларни саноат усулида қазиб олиш фақат тоғ-кон ажратиш расмийлаштирилганидан кейин ва тоғ-кон ишларини олиб бориш учун зарур майдон олинганидан кейингина бошланади.

Download 76,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish