25. Ер тузишни лойихалаш объектлари ва лойихалаш усуллари( ер майдони, хисоб-кмтоб, тахлил, гурухлаш,....)Ер тузишни лойиҳалаш объекти хўжаликлар, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар тизими билан боғлиқ ҳолда, ҳудудни ташкил этишдир. Ер тузишни лойиҳалашда ҳозирги даврда, асосан, қуйидаги усуллардан фойдаланилади: ҳисоб-конструктив, иқтисодий-математик, иқтисодий-статистик, илмий абстракция, монографик ва бошқ. ҳисоб-конструктив усули аниқ усулда ва белгиланган тартибда олиб
бориладиган ҳисоблар ва балансларга асосланган бўлиб, у аниқ лойиҳа ечимини олишга имкон беради. Иқтисодий математик усуллар - иқтисодий характерга эга бўлган ер тузишни лойиҳалашнинг кенг кўламдаги масалаларини ечишга қаратилган. У ўзига дифференциал ҳисоблаш, чизиқли, динамик, стохастик ва математик дастурлашнинг бошқа турларини мужассамлаб, математик моделлардан амалий фойдаланишга қаратилгандир. Иқтисодий статистик усул - математик статистика усуллари ёрдамида тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида лойиҳавий ечимларни аниқлашга асосланган. Бу усуллар таркибига корреляция, регрессия ва дисперсия таҳлиллари, экспертли баҳолаш, ишлаб чиқариш функциялари киради.
26. Хўжаликлараро ертузиш турлари ва кўринишлари( ер ажратиш, нокишлок хужалик корхоналарини ташкил этиш....)
ХАЕТ икки турга бўлинади: қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларини ташкил этиш ва тартибга солиш; ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини ташкил этиш ва ўзгартириш. Ер тузиш амалиётида бу бўлиниш принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга: қ/х ва ноқишлоқ хўжалик ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари таркибига сифати бўйича ҳар хил ерлар киритилиши керак. Қ/х учун унумдорликка эга ерлар талаб этилади, бошқа тармоқлар учун унумдорлик талаб этилмайди, шунинг учун уларда унумдор ерлардан фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги керак.
27. Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойихасининг асосий таркибий қисмлари(Олинадиган ер участкасининг унумдор тупроқ қатламини қирқиб олиш, сақлаш ва фойдаланишнинг техник шароитларини тайёрлаш) ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер участкаси ажратиладиган ва бериладиган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси 3 та босқичдан иборат 1-босқич: жойни олдиндан келишиш 2-босқич: ер участкасини бериш 3-босқич: ердан фойдаланишни расмийлаштиришдан Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер участкаси ажратиладиган ва бериладиган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси маълум тартибда ва кетма-кетликда ишланади ва учта босқичдан иборат бўлади: жойни олдиндан келишиш, -ер участкасини бериш - ердан фойдаланишни расмийлашти-риш
Do'stlaringiz bilan baham: |