22. Хужаликлараро ер тузишни лойихалаш жараёни ва унинг боскичлари( лойихани ишлаб чикиш ва амалга ошириш буйича тадбирлар мажмуаси, тайёргарлик ишлари....) Хўжаликлараро ер тузиш ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва тартибга солиш масалаларини ечиб, катта ҳудудларнинг ташкил этилишига сезиларли ўзгаришлар киритади. Хўжаликлараро ер тузиш бўйича асосий ишлар, одатда, хўжаликлар гуруҳини қамраб олгани ва кўпчилик ҳолларда маъмурий туманлар чегараларида амалга оширилганлиги сабабли, хўжаликлараро ер тузиш туман ер тузиш чизмалари билан ягона технологик ва ахборот алоқасида ўтказилади. Хўжаликлараро ер тузиш давлат органларининг (ҳокимиятларнинг), маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг қарорлари ёки ер мулкдорлари,
эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари, ҳамда ер тузиш органларининг ташаббуси бўйича ва манфаатдор фуқаролар ва ҳуқуқий шахслар иштирокида ўтказилади. Хўжаликлараро ер тузиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: тайёргарлик ишлари; лойиҳани тузиш ва асослаш, лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; лойиҳани жойларга (натурага) кўчириш; ер тузиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш, ердан фойдаланиш ёки унга эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган давлат актларини
(далолатномаларини) бериш; хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини, ер мулкдорлари, эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан лойиҳанинг бажарилиши устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш. Тайёргарлик ишлари Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини тузиш, асослаш ва расмийлаштириш учун лойиҳалаш объектига ва мазкур ер тузишнинг характерига ва вазифаларига мос тушадиган, зарур ва етарлик ҳажмдаги тайёргарлик ишлари ўтказилади. Тайёргарлик ишлари жараёнида қуйидаги масалаларни ечиш керак: - хўжаликлараро ер тузиш қатнашчилари таркибини аниқлаш, улар ер тузиш ишлари ўтказиладиган ҳудудда жойлашган хўжаликлар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар бўлиб, ер тузишдан манфаатдордирлар; - хўжаликлараро ер тузишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжат ва маълуларни йиғиш, тайёрлаш ва ўрганиш; - хўжаликлар ерларининг аҳволини ўрганиш ва хўжаликлараро ер тузишни ўтказиш зарурати ва сабабларини аниқлаш; - ер тузиш ўтказилаётган хўжаликларнинг таклиф ва истакларини аниқлаш ва ўрганиш, уларни бажариш имкониятларини ва лозимлигини аниқлаш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг фикр ва истаклари бирбирларига мос келмаганда умумий таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
- лойиҳа тузиш бўйича топшириқни ишлаб чиқиш, унинг асосий кўрсаткичлари бўйича манфаатдор хўжаликлар, ташкилотлар ва муассасалар билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Тайёргарлик ишлари камерал ер тузиш тайёргарлиги ва далада
ўтказиладиган изланишлардан иборат бўлади. Улар асосида лойиҳалаш учун топшириқ, кейин лойиҳанинг ўзи ҳам тузилади
Do'stlaringiz bilan baham: |