1. Мамлакат ер фондининг асосий тоифалари ва уларнинг мазмуни


Хўжаликлараро ер тузишни лойихалашда тайёргарлик ишларининг мохияти( дала, камерал, матерниаллар йигиш,....)



Download 76,52 Kb.
bet9/27
Sana12.05.2023
Hajmi76,52 Kb.
#937955
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
ЕР ТУЗ.ЛОЙ. ЯН саволлари (3)

18. Хўжаликлараро ер тузишни лойихалашда тайёргарлик ишларининг мохияти( дала, камерал, матерниаллар йигиш,....) Тайёргарлик ишлари камерал ер тузиш тайёргарлиги ва далада ўтказиладиган изланишлардан иборат бўлади. Улар асосида лойиҳалаш учун топшириқ, кейин лойиҳанинг ўзи ҳам тузилади. Камерал ер тузиш тайёргарлик ишлари лойиҳалаш объектига чиқишгача бажарилади. У ХАЕТ қатнашчилари таркибини белгилаш ёки аниқлашдан бошланади. Уларнинг сони иккитадан бир неча ўнтагача, ҳаттоки айрим ҳолларда юзтадан ҳам ошиб кетиши мумкин. Бу ишлар хўжаликлараро ер тузиш қатнашчилари рўйхатини тузиш билан якунланади. Бу план-харита материаллари талаб этиладиган ҳудудни аниқлаб беради. Камерал тайёргарликда қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар йиғилади ҳамда ўрганилади. ХАЕТни ўтказиш ташаббускорлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар (илтимоснома, қарорлар, давлат муассасалари буйруқ-лари ва бошқ.); туманнинг, мавжуд хўжаликларнинг, хўжаликлараро бирлашма-ларнинг ва янги хўжаликларнинг келажакдаги ривожланиши ва улар олдида турган вазифалар ҳақида маълумотлар; туман ва вилоят ер тузиш чизмалари (схемалари); ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (давлат актлари); хўжаликлар ва айрим ер бўлаклари майдонларининг ер ҳисоби ва уларни баҳолаш бўйича маълумотлар; хўжаликлар ер майдонлари планлари, хўжаликлараро ер тузиш ўтказиладиган ҳудуд умумий ерларининг плани (хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини ишлашга мос масштабда); олдинги йилларда ўтказилган ер тузиш ишлари натижалари; тупроқ, геоботаника, мелиорация, йўл, сув хўжалиги ва бошқа изланишлар, қидирув ишлари натижалари; Лойиҳа плани етарли даражада мукаммал ва аниқ ва ишлаш учун қулай, ихчам бўлиши керак (одатда 1:10000, 1:25000 масштабларда). Дала ер тузиш изланишлари лойиҳа ишларининг асосланган ва тўғри ечимларини топиш учун ўтказилади. Дала изланишлари лойиҳа институти мутахас-сислари томонидан, хўжалик мутахасислари билан биргаликда ўтказилади. Лозим бўлган ҳолларда туман ҳокимияти, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мутахассислари ҳам қатнашиши мумкин.
19. Хужаликлараро ер тузишни лойиҳалашнинг асосий тамойиллари ва уларнинг кискача мазмуни( ер конунчилигига катъий риоя килиш, жойнинг табиий, иктисодий шароитларини хисобга олиш....) 1. Лойиҳалашни ташкил этиш, техника ва технологиялар соҳасидаги илмий-техник тараққиёт ютуқларидан иложи борича максимал фойдаланиш тамойили. Бу тамойил лойиҳалаш жараёнида энг замонавий техник воситалар ва усуллардан фойдаланган ҳолда лойиҳавий ечимларнинг самарадорлигини оширишни талаб этади. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудларини замонавий техникадан фойдаланишга ва ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини жорий этишга мослаш натижасидагина биз ердан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланишга эришишимиз мумкин. Демак, биз ер тузиш лойиҳаларини ишлашда энг замонавий техникадан фойдаланишни ва илғор технологияларни жорий этишни кўзда тутишимиз керак. 2. Биринчи навбатда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган масалаларни ечиш тамойили. Ер тузиш лойиҳалари табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган ернинг ландшафтига ўзгартириш киритиши сабабли, уларнинг табиатга таъсири сезиларли бўлади. Бу таъсир ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Бу тамойил ер тузиш лойиҳалари ечимларини экологик жиҳатдан баҳолаб, уларнинг ичидан фақат атроф муҳитга салбий таъсир қилмайдиганларини танлаб олишни тақозо этади. 3. Худуднинг табиий, иқтисодий ва экологик шароитини тўла ҳисобга олиш тамойили. Ер тузиш лойиҳаларини ишлаётганда Республика ер фондини табиий қишлоқ хўжалик районларига бўлиш натижалари, ер тузиш ўтказилаётган ҳудуд табиий шароити ва ерларининг жойлашуви, рельефи ҳисобга олинади. Шу билан бир қаторда, ер кадастри маълумотларидан, экологик ва бошқа мақсадларда ўтказилган инженерлик ва дала қидирув ишлари натижаларидан кенг фойдаланилади.4. Ердан фойдаланишда қишлоқ хўжалигининг устиворлигини таъминлаш тамойили. Қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлиги катта аҳамиятга эга. Республикамизда унумдор тупроқли суғориладиган ерлар кам бўлганлиги сабабли, ер тузиш лойиҳаларида улардан фақат қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланишни таъминлаш керак. Қишлоқ хўжалик ерларининг ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратилишига йўл қўймаслик керак.5. Лойиҳанинг юқори иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини таъминлаш тамойили. Лойиҳанинг ҳар бир ечими иқтисодий асосланиши керак. Иқтисодий асослаш лойиҳада кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча маҳсулотни ҳисоблаб топиш йўли билан бажарилади. Иқтисодий самара ижтимоий самара билан чамбарчас боғлиқдир. Сабаби, одамларнинг яшаш, меҳнат қилиш, дам олиш шароитларини ва уларга маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш хўжалик оладиган иқтисодий самарага тўғридан-тўғри боғлиқдир. Меҳнаткашларнинг турмуш ва меҳнат шароитларининг яхшиланиши эса меҳнат унумдорлигининг кўтарилишига ва натижада иқтисодий самарадорликнинг ошишига олиб келади.6. Ердан фойдаланиш жараёнида уни ноўрин исрофгарчиликдан, нооқилона хўжалик юритишдан, табиатнинг ва ишлаб чиқаришнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш тамойили. Лойиҳанинг ҳар бир ечими ҳуқуқий ва экологик асосланиши керак. Ердан келажакда фойдаланиш бўйича қилинадиган таклифлар маданий аграр ландшафтларни ривожлантиришга, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва доимий оширишга қаратилган ва ердан фойдаланишда ноўрин исрофгарчиликларга йўл қўймайдиган меъёрий ҳужжатларга асосланган бўлиши керак7. Лойиҳада қўйилган масалаларнинг бир-бири билан боғлиқ ҳолда тўла ечилишини таъминлаш тамойили. Лойиҳанинг асосий қисмлари ва элементлари бир-бирлари билан, ердан фойдаланишни ва у билан боғлиқ ишлаб чиқариш воситаларини ташкил қилишга қаратилган бошқа башоратлаш, режалаш ва лойиҳалаш ишлари билан чамбарчас боғланишини таъминлаш керак. Буларга биринчи навбатда туман ер тузиш чизмалари, мелиорация лойиҳалари, йўл қурилиши чизмалари ва лойиҳалари, аҳоли яшаш жойлари бош лойиҳалари ва бошқалар киради. Агар юқорида келтирилган боғлиқлик бўлмаса лойиҳада албатта хатоликлар келиб чиқади. 8. Ер тузишда ер тўғрисидаги қонунларга тўла риоя қилиш тамойили. Ер тузиш натижасида ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар ҳам ечилади. Бу эса ўз навбатида ҳудудни белгиланган ер муносабатларига мослаб ташкил этишни талаб этади.Юқорида келтирилган асосий талаблар ва умумлаштирилган тамойиллар ҳар хил ер тузиш ишларини бажариш услубиятларини яратишда ва лойиҳалашда катта аҳамиятга эга.

Download 76,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish