44. Йирик гидротехник иншоотлар қурилиши билан боғлиқ ер ажратиш ишларининг умумий мазмуни
45. Қишлоқ хўжалик корхоналари чегараларида учрайдиган камчиликлар ва уларни ерлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсири
46. Қишлоқ хўжалик корхоналари чегараларида учрайдиган хато ва камчиликларни тугатиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш ишлари
47. Қишлоқ хўжалик корхоналари чегараларидаги камчиликларни тугатиш бўйича хўжаликлараро ер тузиш лойихаларини ишлаш тартиби Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг таркиби ва мазмуни табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитлар, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар шакллари, ҳудуднинг ташкил этилиш ва олдин ишланган лойиҳа ечимларининг ўзлаштирилиш даражасидан келиб чиқиб аниқланади. Бироқ, барча вазиятларда ҳам хўжаликда ички ер тузишда лойиҳанинг таркибий қисмлари ва элементларидан келиб чиқиб аниқланадиган лойиҳавий масалаларнинг тўла рўйхати кўриб чиқилиши керак. Лойиҳанинг таркибий қисмлари ва элементлари рўйхати қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқариши ва ҳудудининг ҳамда хўжаликнинг айрим даражалари ва таркибининг ўзаро алоқаларини ҳисобга олиши керак. Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг таркибий қисмларини белгилашда қуйидаги қоидалардан келиб чиқиш керак. Агар ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонасида ишлаб чиқариш жараёнини (тизимини) босқичларга (таркибий ташкил этувчилар, даражалар, ички тизимлар) бўлсак, у ишлаб чиқариш тармоқлари ва айрим ишлаб чиқариш жараёнларидан иборат бўлади.
48. Қишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш ишларининг мазмуни ва мохияти Қишлоқ хўжалиги амалиётида ишлаб чиқаришни ва ҳудудни ташкил этиш масалаларини ўзаро боғлиқ ҳолда ечиш хўжаликда ички ер тузиш давомида амалга оширилади. Ер мулкчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бирга олдинига ерларни ажратишга, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни шакллантиришга ва бўлишга, уларнинг чегараларини мустаҳкамлашга қаратилган хўжаликлараро ер тузиш ривожлана бошлади. Кейинроқ, йирик корхоналар пайдо бўлиши билан хўжаликда ички ер тузиш зарурати туғилди. Йирик ер эгаликлари айрим ҳудудий - ишлаб чиқариш, хўжалик бўлакларига бўлинар эди. Уларни Россияда XIX асрда ва XX асрнинг бошида экономиялар, фермалар, фольварклар деб аташди. Ер тузиш жараёнида ҳудудни қишлоқ хўжалигини юритиш заруратларига мослаш: қишлоқларни жойлаштириш; йўл тармоқларини режалаштириш; майдонларни ер турларига (ҳайдалма ерлар, боғлар, пичанзорлар ва яйловлар), ер турларини - алмашлаб экишлар ва далаларга, далаларни - фойдаланиладиган участкаларга бўлиш; жойларнинг сув режимини тартибга солиш, сув билан таъминлаш ва мелиорация масалалари ечилар эди. Шу даврда Россияда худди шундай мазмунга жамоа ерларини кўп далали алмашлаб экишга ўтказиш, кўп полосаликни, узоқ ерларни ва майда деҳқон хўжаликларини тугатиш учун бўлиш заруратидан келиб чиқадиган қишлоқлар ичида ер тузиш ҳам эга эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |