42.Ерларни мухофаза қилиш бўйича бажариладиган ер тузиш ишлари Агроўрмон мелиорация тадбирларининг ишчи лойиҳасида ўрмон дарахтлари тизимини яратиш, далаларнинг ҳимояланганлигини ошириш, ўрмон дарахтларини экиш ва уларни парваришлашнинг оқилона технологияси масалалари кўриб чиқилади. Тадбирлар таркибига мавжуд дарахтларни тузатиш ва яхшилаш, янгиларини яратиш бўйича ишлар киритилади. Тайёргарлик ишлари асосида агроўрмон мелиорация тадбирларининг турлари ва ҳажми ҳамда ишчи лойиҳасини ишлаш учун топшириқда акс эттириладиган бошқа кўрсаткичлар аниқланади Ишчи лойиҳани ишлаш учун олдин тузилган хўжаликдаги ички ер тузиш лойиҳаси асос ҳисобланади. Шунга мос тарзда, унинг чизма қисми хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг аниқланган чизмаси (лойиҳа плани) ҳисобланади, унда хўжалик ҳудудидаги ҳар бир турдаги дарахтларнинг жойлашган ўрни аниқ кўрсатилган.
Ер - чекланган ресурс, шунинг учун ҳам у муҳофазага мухтож. Энг аввало, ернинг кенглиги чекланган; ерга бўлган барча талаблар фақат бор ҳудуд ичида қондирилиши мумкин. Маълум фойдаланиш учун мўлжалланган ва берилган (энг аввало корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари учун) ер участкалари кенглиги бўйича чеклангандир. Бир хўжалик ерларининг кенгайиши бошқа хўжалик ерларининг камайиши ёки умуман тугатилиши ҳисобигагина амалга оширилиши мумкин. Ердан фойдаланишнинг бир тури майдонини кенгайтириш (масалан, ер фондининг қайсидир тоифаси ерларини) учун бошқасини қисқартириш керак. Маълум турдаги фойдаланиш (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, саноат объектларини жойлаштириш, ижтимоий талаблар ва бошқ.) учун энг яроқли ерлар майдонлари ҳам чекланган. Бир турдаги фойдаланишлар бошқаларга қаршилик қилади. Жамият учун айниқса ерлардан фойдаланишнинг ноқишлоқ хўжалик турларининг қишлоқ хўжалик турларига нисбатан рақобатлашиши зарур эмас. Ерларни тармоқлар орасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш масаласи жуда аҳамиятли, қийин ва ҳамма вақт ҳам асосли ечилавермайдиган масала ҳисобланади.
43. Ҳарн хил турдаги ердан фойдаланишлар учун ер ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари Қишлоқ хўжалигидан бошқа тармоқлар корхоналари саноат, транспорт, ўрмон ва сув хўжаликлари, табиатни муҳофаза қилиш, шаҳар қурилиши, энергетика ва бошқа тармоқлар корхоналарига бўлинади. Cаноат, қурилиш, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ерлари улар фаолиятининг ҳудудий базиси, биноларни, иншоотларни, инженерлик тармоқларини жойлаштириш учун табиий асос (пойдевор) сифатида хизмат қилади. Бу вазиятда ернинг унумдорлиги аҳамиятга эга эмас. Одатда бундай ердан фойдаланишлар катта ихчам массивларни ташкил этмайди; улар бошқа, кўпчилик ҳолларда қишлоқ хўжалик ер эгалари ва ердан фойдаланишлари орасида тарқоқ ҳолда, суқилиб кириб, уларни кесиб, узун энсиз полосалар тарзида жойлашади. Кўпчилик ҳолларда бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бузилишига олиб келади, мавжуд ер эгаликларини қайта ташкил этиш заруратини келтириб чиқаради. Бундан ташқари ажратилган участкаларда жойлаштирилган объектлар (заводлар, электр станциялари, кон саноати корхоналари ва ш.ў.) атрофдаги ҳудудга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бир қаторда, кўрсатилган типдаги айрим ердан фойдаланишлар йирик массивлар бўлиб, катта майдонларда жойлашишлари мумкин. Уларга қўриқхоналар, ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги объектлари ва ш.ў. киради. Қишлоқ хўжалигидан фарқли ўлароқ, улар ўз тавсифлари бўйича жудаям ҳар хил, кўп сонли, уларни ташкил этиш эса сезиларли хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Аммо барча вазиятларда ҳам қуйидагилар зарур:
Do'stlaringiz bilan baham: |