49. Қишлоқ хўжалик корхонасини ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини ишлаш тартиби ва босқичлари Хўжаликда ички ер тузишни қишлоқ хўжалик корхоналарига бириктирилган, жамоа, деҳқон хўжаликлари, бирлашмалар ерларида ва ерга ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик турларидан қатъий назар бошқа қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналар мулкчилигида, эгалигида, узоқ муддатли фойдаланишида бўлган ерларни ҳам қўшиб, барча ерларда ўтказилади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида хўжаликда ички ер тузиш туман ер тузиш чизмалари билан ягона технологик боғлиқликда ўтказилади. Зарур холларда ундан олдин янги ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва мавжудларини тартибга солиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш ўтказилади. Хўжаликлараро алоқаларни, кооперацияни, агросаноат интеграциясини ривожлантириш учун хўжаликларда ички ер тузиш ўзаро ягона ишлаб чиқариш вазифалари ёки цикллари билан боғланган барча қишлоқ хўжалик корхоналарида бир вақтда ўтказилиши мумкин. Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси яхши сифатли, ернинг рельефи туширилган план-харита материалида, олдинги ер тузиш, ерларни хўжаликда ички баҳолаш, тупроқ, геоботаника, агрокимё ва бошқа турдаги изланишлар ва қидирувлар материалларидан фойдаланиб, тузилади. Бундай материаллар йўқ бўлса, лойиҳани тузишгача зарур изланиш ва қидирувлар ўтказилади ёки бор маълумотлар тузатилади. Лойиҳа олди ишлари (туман ер тузиш, ерларни қайта тақсимлаш, йўл тармоғини жойлаштириш чизмалари, техник-иқтисодий асослаш ва ҳисобкитоблар ва бошқ.) хўжаликлараро ер тузиш, мелиорация, агроўрмон мелиорацияси, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини режалаш ва қуриш маълумотларидан, ерларни қишлоқ маъмурияти ихтиёрига бериш ва бошқ. материалларидан ҳам фойдаланилади.
50. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш билан боғлиқ хўжаликлараро ер тузиш ишлари Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларига эга, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Фермер хўжалиги аъзолари жумласига фермер хўжалигини биргаликда юритаётган, бу хўжаликдаги иш ўзининг асосий меҳнат фаолияти жойи бўлган фермер хўжалигининг бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, ота-оналари, бошқа қариндошлари ҳамда меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа шахслар киради. Улар мулклари ва ер участкаларидан фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишни амалга оширишади. Фермер хўжалиги ер участкасининг майдони ва жойлаштирилиши ишлаб чиқариш манфаатларига жавоб бериши ва хўжаликни етарлик технологик даражада юритиш имконини бериши, фермер оиласининг юқори турмуш дара-жасини таъминлаши керак. Хўжаликнинг ўлчами ва жойлашишига мўлжалланаётган ихтисослик, ер участкасининг маҳсулдорлиги ва хусусиятлари, уй-жойнинг, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг, йўлларнинг, ижтимоий инфратизим объектларининг мавжудлиги ва аҳволи, участканинг жойлашган ўрни ва бошқ. таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |